Жарённи амалга ошириш буйича таклифлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#121759
Bog'liq
Жарённи амалга ошириш буйича таклифлар


Информатика ва ахборот технологиялари фани мазмуни ривожлантириш йўналтирилган таклифлар

Ҳозирги кунда жойлардаги умумтаълим мактабларида таълим-тарбия ишлари қониқарли даражада олиб борилмаётганлиги ва бунга етарлича сабаблар талайгина эканлигини барчамиз биламиз. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллик даврларида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия яхши эду-ку? Айнан, умумтаълим мактабини битираётган ўқувчилар мактабда олган билими билан олий таълим муассасаларига киришган ва ҳаётдаги ўз ўрнини эгаллашга муваффақ бўлган. Умумтаълим мактаблари бундай ҳолатга келишига нима сабаб бўлди ва бу муаммо муаммолигича қоладими ёки ўз ечимини топадими?
Тўғри, бу муаммолар барча умумтаълим мактабларига тегишли эмас. Яхши натижаларга эришаётган, таълим-тарбия яхши йўлга қўйилган мактабларимиз ҳам бор. Афсуски, булар саноқлидир. Бу мактаблар билан республикамиз барча таълим муассасалари илмий салоҳиятини ошириш даргумон.
Албатта йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни бирданига бартараф этиш қийин масала. Ўқитувчи ёки ўқувчи билан суҳбатлашсангиз таълим-тарбия борасида жуда кўп муаммоларни кузатиш мумкин.
Муаммоларни Ҳукумат доирасида ҳал этиш қийин даражадаги иш эмас. Лекин ўқитувчи ва ўқувчининг муаммоси ечимини топди дегани таълим-тарбия ўз ўрнига тушди дегани эмас. Хўш, умумтаълим муассасаларида таълим-тарбияни ривожланган мамлакатлар қаторига чиқариш учун нималарга эътибор қаратиш керак. Айнан бугунги кундаги ўқув-режа, дастур, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг жорий этилишида ҳам талайгина муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Ушбу масалани, амалиётга тадбиқ этилиши кутилаётган информатика ва ахборот технологиялари фани мисолида кўриб чиқамиз.
Биринчидан: Ўқув-мавзу, режа ва дастур ишлаб чиқишда республика мактабларида фолият олим бораётган ўқитувчи ва ўқувчи фикрларини ўрганиш. Бунда, тегишли ташкилотлар (таълим марказлари, ХТХҚТ ва УМОҲМлари) жалб этилиши ва тескорликда реал ҳолат ўрганилиб таклифлар ишчи гуруҳлар томонидан ташкил этилган телеграм каналалари ёки ташкилот электрон почта манзилларига юбориш.
Қуйидагича маълумотлар сўралиши тавсия этилади:

  • Сиз бугун информатика ва АТ фанини ўқитилишида нима муаммоларга дуч келмоқдасиз;

  • Сизнинг фикрингизча фан юзасидан қандай мавзуларни ўргатиш ва ўрганишни ҳоҳлардингиз;

  • Дарсликларни қандай бўлишини ҳоҳлардингиз;

  • Ўқувчиларнинг информатика ва АТ фанидан нима ўрганишни ҳоҳлаётганлигини таҳлил қилиниб шу буйича умумий таклифлар олиш.

  • Ушбу фанни ривожлантиришда яна қандай таклифлар бера олардингиз.

  • Шу билан бир қаторда вазирлик томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ, ўқув-мавзу режа ва дастурни ишлаб чиқишда, асосан ушбу таклифларни ҳисобга олмоғи лозим.

Иккинчидан: Дарслик ва электрон дарликлар ҳолати такомиллаштириш борасида. Бир соат дарсни ташкил этиш бўйича намуна(дарслик ва электрон дарслик) тайёрлаб юбориш ва таклифлар олиш: Ўз педагогик фаолиятингизда эришга самарадорлигингиз ва ютуқларингиздан ҳисобга олган ҳолда бир соат назарий ёки амалий машғулот учун материал тайёрлаш (матн ёки видио дарс) ва етказиш.
Шу билан бир қаторда энг яхши намунавий назарий ёки амалий машғулот учун тайёрлаган материаллар учун республика таълим маркази томонидан тақдирланиши(фахрий ёрлиқлар ва бошқа) кўрсатиб ўтилиши.
Шу билан бирга тегиш ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини кучайтириш:

  • РТМ томонидан алоҳида ойлик нашр этиладиган “Информатика ва АТ” журналини ташкил этиш. Ушбу бўлимни ривожлантиришда тажрибали мутахассисларни жалб этиш.

  • ҳудудий марказ МОларида инновация ва дарликларни такомиллаштириш бўлимини ташкил этиш.

  • Дарслик муаллифларини республикани барча ҳудудида ташкил этиладиган амалий семинарларга жалб этиш(имо ёки видио селектор тарзда).

  • Республика бўйича информатика ва АТ ўқитувчилари каналини ташкил этиш ва ушбу каналда узлуксиз методик хизматни йўлга қўйиш.(барча умутаълим ўқитувчилари ушбу каналга аъзо қилиш)

  • Ҳозирги кунда дарликларни янгиланишдан келиб чиқиб, янги мавзуларни ўрганишда қийинчиликларга дуч келаётганлиги, шу муаммоларни бартараф этиш мақсадида қисқа масофавий курслар, онлайн семинарлар узлуксиз ташкил этиш. Ушбу семинарларга республиканинг тажриба ўқитувчилари жалб этиб, улар очиқ дарслар ташкил этиш ва видио дарсларини жойлаштиришни йўлга қўйиш.

  • Жамиятда бўлаётган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда дарсликка киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар борасида узлуксиз таклифларни ўрганиш механизмини ташкил этиш.

  • Кадрларга бўлган эҳтиёжни кескин ошишини ҳисобга олган ҳолда тегиш вазирлик ташкилотларига қайта тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга таклифлар бериш.

  • Фан бўйича методик қўлланмаларни кўпайтириш режасини ишлаб чиқиш.

Шу ва бошқа масалалар юзасидан ишларни ташкил этиш бугуннинг долзарб муоммолари сирасига киради. Ҳозирда таълимни юқоридан ўрганиб пастга эмас, балким пастки ҳолатни ўрганиб юқоридаги маълумотларга мослаштириб жорий этиш ҳозирги давр таълимда бўлаётган муаммолар ечими ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни такидлаб ўтиш мумкинки, жавобгарликни фақат ишчи гуруҳ эмас балки жараённи амалга оширувчи умумтаълим мактабларида таълим-тарбия бераётган ўқитувчиларни ҳам юклаш мақсадга мувофиқ бўларди. Қилинаётган ҳар бир ишнинг тагида катта меҳнат ва изланишлар ётади. Қилинган ишни чеккадан туриб меҳнат қилмасдан танқид қилиш осон. Шунда ишлаб чиқилган ўқув-режа ва дастур, дарсликлар танқид қилувчилар сони камаярди.


Сурхондарё вилояти ТерДУ ҲХТХҚТ ва УМОҲМ
информатика ва АТ фани катта ўқитувчиси: Б.Хуррамов
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling