Абилов Аззам

Sana01.01.1970
Hajmi
#121891
Bog'liq
Абилов Аззам


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

Иқтисодиёт кафедраси”


Маҳаллий молия органлари ишини оптималлаштириш ва мувофиқлаштириш муаммолари”


мавзусидаги
КУРС ИШИ




Тайёрлади:

Абилов Аззам




Илмий раҳбар:

вввв

ТОШКЕНТ 2020
РЕЖА
Кириш
1. Маҳаллий молия ва маҳаллий бошқарув органлари, уларнинг вазифалари
2. Маҳаллий молия органлари фаолиятини ташкилий­ҳуқуқий асослари
3. Маҳаллий молия органлари ишини оптималлаштириш ва мувофиқлаштириш маалалари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


КИРИШ
Бугунги кунга келиб, мамлакатимиз ривожланиши ва тараққиётини белгилаб берувчи ҳамда уни амалга оширувчи юксак билим ва тафаккурга эга, илғор замонавий технология ютуқларини ўзлаштирган кадрларни тайёрлаш ҳукуматимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган вазифаларни амалга ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган кадрлар тайёрлаш сиёсатининг устувор йўналиши саналади.
Ҳар қандай давлатнинг тарихий шаклланиш жараёнларидан маълумки, давлат ўзининг вазифа ва функцияларини таъминлашда молия-ғазначилик сиёсатини юритиб келган. Давлат хазинаси, хонлик хазинаси дея аталган тарихий давлатчилик идораларининг асосий вазифаси ҳам давлатнинг молия-пул сиёсатини таъминлаш бўлиб ҳисобланган. Ушбу жараёнлар такомиллаша бориб, бугунги кунга келиб замонавий характерга эга бўлган давлатнинг молиявий сиёсатини амалга оширувчи молия органлари шаклланган.
Республика молия органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ижтимоий соҳани барқарор, мутаносиб ва жадал ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган вазифалари, функциялари, иш шакллари ва услубларини қайта кўриб чиқиш тақозо этмоқда
Ўзбекистоннинг ўрта муддатли ривожланиш стратегиясида маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини ошириш, харажатлари тизимларини ислоҳ қилиш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, ҳудудлар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш каби муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, мазкур вазифаларни таъминлашда ривожланган давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш, уларнинг ижобий натижаларини республикамизда қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудларни ривожлантириш борасида фикр юрита туриб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев шундай дейди: “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетларнинг маблағлари етарли эмас”1. Мамлакатимиз молия-бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳудудий иқтисодиёт муаммоларининг кескинлашуви шароитида маҳаллий бюджетлар имкониятларини янада оширишга зарурият сезмоқда. Шундан келиб чиқиб, худудлар эҳтиёжларини қоплаши учун етарли молиявий манбага эга бўлиши, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда илмий асосланган таклиф ва тавсияларни кенг қўллаш орқали масалага тизимли ёндашиш муҳим аҳамият каб этади.
Курс ишининг мақсади маҳаллий молия органлари ишини оптималлаштириш ва мувофиқлаштириш муаммолари ўрганишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш кўзда тутилган:

  • Маҳаллий молия ва маҳаллий бошқарув органлари, уларнинг вазифаларини ёритиш;

  • Маҳаллий молия органлари фаолиятини ташкилий­ҳуқуқий асосларини очиб бериш;

  • Маҳаллий молия органлари ишини оптималлаштириш ва мувофиқлаштириш масалаларини ўрганишдан иборат.




Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling