Беҳбудий стипендиясига

Sana01.01.1970
Hajmi
#122528
Bog'liq
Беҳбудий стипендиясига


Мозий-истиқболнинг тарозисидир
“Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан йўлланган Президент табригида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендияни таъсис этиш тўғрисида таклиф илгари сурилди. Назаримда, бундай рағбат ва эътибор бўлғуси журналистларни юзаки эмас балки чуқур билим олишга ундайди. Сабаби аждодларимизнинг, жумладан, бизга энг яқини бўлмиш жадидларнинг ҳар босган қадами илм зиёсини улашади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти эса миллий матбуотимиз, драматургиямизнинг шаклланиши, умуман олганда, ХХ аср тарихининг кескин бурилишлари ва қалтис ҳодисалари билан боғлиқ. У адабиёт ва маърифат оламидагина эмас, бутун Шарқ тафаккурий тараққиётида ҳам улкан мавқега эга. Бундан 94 йил муқаддам - 1926 йил шарқшунос Лазиз Aзиззода Беҳбудий тўғрисида шундай ёзган эди: “Aгар Ўзбекистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа учинчи бир маданият ва илм арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, шубҳасиз, бу Беҳбудийнинг ҳайкали бўлғусидир”.
Бор-йўғи 45 йил умр кўриб, ҳаёт йўли мураккаб бўлса-да халқ маърифати, илмли авлод ва ҳур Ватан орзусидан бир лаҳза ҳам чекинмаган Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларини ўрганиш тарихимизни янада чуқурроқ англашга йўл очади. Мустаҳкам илм эса инсон камолотининг калитидир.
Мен ҳам оддий талаба сифатида айтоламанки, ушбу таклифнинг ўртага ташланиши кўплаб тенгдошларимда илмга бўлган қизиқишни кучайтирди. Aгар илмнинг белини маҳкам тутиб, илдам ҳаракат қилсак, албатта, янги авлод Беҳбудийлари камол топади.

ЎзЖОКУ талабаси
Дилшода Олимова
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling