Б.Ёриев Мақола


Download 81 Kb.
Sana02.07.2020
Hajmi81 Kb.
#122682
Bog'liq
Б.Ёриев Мақола
Abdulla Qodiriy. Mehrobdan chayon roman, Abu Lays Samarqandiy. Tanbehul g'ofiliyn, 30 - мавзу матн, 39 маъруза матни, Б.Ёриев Мақола, O‘zbekiston respublikasi (2), 7-мавзу мат, o dars, o dars, o dars, Logarifmik tenglamalarni yechish, Irratsional tengsizliklar va tengsizliklar sistemasiga oid misollar yеchish, Ko`rsatkichli va logarifmik tenglamalarga oid misollar yеchish, Irratsional tengsizliklar va tengsizliklar sistemasiga oid misollar yеchish

Замонга ҳамнафас шоир
Болта Ёриев, Низомий номидаги ТДПУ Термиз филиали доценти,
филология фанлари номзоди,
Лобар Мухторова,ТерДУ ўқитувчиси
1.ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУЙЧИСИ
Атоқли ўзбек шоири Ғафур Ғулом қозоқ шоири Қувондиқ Шангитбаевга 1963 йили ёзган хатида ўз ишхонаси деворидаги улуғ ижодкорлар суратининг тасвирини беради. Улар орасида С. Айний, А. Лоҳутий, Самад Вурғун, Мухтор Авезов, Берди Кербобоев, Собит Муқонов, Микола Бажан, Мирзо Турсунзода, Сулаймон Рустам, Али Тўқимбоев ва бошқалар бор. Бу азиз сиймолар шоирнинг қадрдон дўстлари, устозлари, шу мносабат билан шоир улар билан учрашувларини эслайди, қардошликни, халқаро биродарликни, тинчликни улуғлайди. Айниқса, қардош, ҳудудий яқин халқларнинг ҳамкору ҳамдўстлигини ифтихор билан тилга олади. Чунончи, ўзбек ва қозоқ халқининг дўст-қардошлиги қадимийлиги ҳақида тўҳталар экан, бу икки халқ “минг-минг йиллардан буён бир-бирига туташган улуғ Ер – қитъасида бирга-бирга яшаб келадилар, бирининг тарихи иккинчисининг ҳам тарихидир”, дейди.
Ўзбек халқи қирғиз, тожик, туркман ва бошқа халқлар билан ҳам ана шундай бирлик ва яқинликда яшаб келади. Шунинг учун ҳам шоир Ғафур Ғулом 1960 йили қирғиз адабиётига бағишлаб ўтказилган кечада сўзлаган нутқида “қирғиз ва ўзбек халқлари бир-бирлари билан қадим-қадимдан қадрдон дўстлардир. Халқларимиз бир-бирига қиз бериб, қиз олган қуда-қудағайлардир”, дейди.
Ўзбекистонда 1959 йили тожик адабиёти ҳафталигининг очилишида сўзлаган нутқида эса ўзбек ва тожик халқлари орасида дўстлик ва қардошлик жуда қадимийлигини, бу халқларнинг ватани бир-бирига пайвасталигини, қўлни қўлга бериб, елкама-елка иш олиб борганларини алоҳида қайд этади: “Агар гап дўстлик ҳақида борадиган бўлса, бу икки биродарни туғишган эгизак дейишдан бошқа сўзни ишлатиб бўлмайди”, дейди шоир.
Дарҳақиқат, қадим-қадимлардан шодлик ва хурсандчилик маросимларида, азоб-уқубатларда шерик бўлган бу икки халқни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Шу муносабат билан нотиқ халқимиз фани, адабиёти ва санъатининг улуғ нмояндалари ўртасидаги дўстликни ушбу халқлар биродарлигининг рамзи сифатида эсга олади. Чунончи, Улуғбекнинг Қозизода Румий билан, Тошхўжа Тоштарошнинг Муқимий билан, Донишнинг Фурқат билан, устоз Айнийнинг Ҳамза билан дўстлиги, кейинги авлод вакилларининг, хусусан, Ғафур Ғуломнинг ўзи ҳам Пайров Сулаймон, Б. Раҳимзода, Деҳотий, М. Турсунзода, С. Улуғзода, Раҳим Жалил ва бошқа тожик ижодкорлари билан дўстлиги бунга далилдир. Бу ҳол ўзбек ва тожик ижодкорлари дўстлиги тарихга мустаҳкам илдиз отган ҳақиқат ва бу халқлар дўстлигидан бир намунадир.
Бундай халқлар дўстлигини улуғловчи, ер юзи тинчлиги ва осойишталигини кўзловчи туйғулар билан йўғрилган сатрлар унинг бошқа муносабат билан айтилган нутқларида ёки “Бизнинг саломимиз”, “Тарихий муносабатлар”, “Ипак йўли яна очилди”, “Кураш ва дўстликнинг жасур куйчиси”, “Шарқимизнинг улкан шоирига”, “Дўстимни эслайман”, “Оғамнинг тўйи”, “Шарқнинг буюк шоири ва мутафаккири Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий” каби мақолаларида ҳам мавжуддир. Бу мақолаларда турли халқларнинг улуғ алломаларига бўлган иззат-икром ўша халқларнинг ўзига бўлган самимий, дўстона ва биродарона ҳурмат билан қўшиб ифода этилган.
Дўстлик, иноқлик, халқаро бирдамлик туйғулари академик шоирнинг шеърларида алоҳида бир кўтаринкилик билан тараннум этилади. Уларда халқаро яқинликнинг қадимий илдизларига назар ташланади, этник боғланишлар ва ижтимоий-маданий яқинликларга эътибор қаратилади. Масалан, “Қардош тожик халқига ўзбек халқидан салом” шеърида бу икки халқнинг қардошлик тарихи минг йиллар, балки тарих ибтидоси (“тонги отган чоғ”)дан бошланишини таъкидлайди, улар “сўғдийларнинг авлоди ака-ука биродар” эканлигини уқтиради, “бундан фарқ ахтарувчи кулги” бўлишини, яъни бу яқинлик кўпчилика маълум эканлигини қайд этади. Ажралмас дўстлигимизнинг рамзи сифатида “Навоий, Жомийларнинг туғма биродарлиги”ни эслатиб ўтади. Бу бирдамлик шу даражада мустаҳкамки, ўзбек билан тожик оилалари бир-бирига қондош ва жондош бўлиб кетган:

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling