2-mavzu

Sana01.01.1970
Hajmi
#123055
Bog'liq
2-mavzu



2-МАВЗУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТАРИХИЙ 
БОСҚИЧЛАРИ 
РЕЖА: 
1. “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг асосий тушунчалари ва 
қонунлари. 
2. Ғоя ва мафкура тушунчаларининг мазмуни, унинг ижтимоий моҳияти. 
3. Миллий ғоя тушунчаси, унинг тузилиши ва намоён бўлиш хусусиятлари. 
4. Ғоя, мафкура ва миллий ғоя тушунчаларининг ижтимоий-сиёсий моҳияти.
 
1. “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг асосий тушунчалари ва 
қонунлари. 
Миллий ғоя муайян тушунчаларга асосланади. Улар турли хил бўлиб, жамиятда шаклланган ва
мавжуд бўлган фикрлар хилма-хиллиги билан кишиларнинг ўзаро ижтимоий муносабатлари асосида 
амалий ҳатти-ҳаракати орқали намоён бўлади. Миллий ғояни ўрганишда қуйидаги тушунчаларни ҳисобга 
олиш зарур:
- турли жамиятлар, халқлар ҳаёти, миллий-маданий қадриятлари, мақсадлари билан боғлиқ бўлган 
турли хил маъно-мазмунга эга умумий тушунчалар: «ғоя», «мафкура», «ғоянинг турли хил кўринишлари», 
«бунёдкор ғоялар» ва «ёвуз, тажаввузкор ғоялар», «миллий ғоялар» ва «умумбашарий ғоялар»;
- жамиятнинг сиёсий ҳаёти, турли хил жамоат бирлашмалари фаолияти билан боғлиқ мақсад ва 
интилишларни ифода этадиган турли-хил сиёсий мафкуралар кўринишлари;
- Ўзбекистон халқи ҳаёти билан боғлиқ бўлган, уни ўзида акс эттирадиган ва унга хизмат қиладиган 
«миллий истиқлол ғояси», «миллий истиқлол ғоясининг маънавий негизлари», «миллий ривожланиш 
ғояси», «миллий истиқлол мафкураси», «миллий истиқлол ғоясининг асосий ғоялари», «миллий 
истиқлол ғоясининг бош ғояси», «миллий истиқлол ғоясининг умумбашарий тамойиллари» в.б. 
тушунчалар. 
Миллий ғоя билан боғлиқ тушунчаларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки у асосан 
Ўзбекистон халқи ижтимоий, ҳаёт соҳалари ривожи билан, унинг миллий-маданий мероси, урф-одатлари
қадриятлари, тили, маданияти, тарихи, фалсафаси, диний руҳияти билан узвий боғлиқ. Миллий ғоя 
миллийликни, миллий ривожланиш хусусиятларини эътироф этади ва унга ҳурмат билан қарайди. Миллий 
ғоя «синфийлик», «партиявийлик» тамойилларига асосланмайди. Бошқа мамлакат халқлари ҳаётига ўз 
ғояларини сингдиришни даъво қилмайди. Бу билан у «коммунистик ғоядан» тубдан фарқ қилади. Миллий ғоя 
Ўзбекистон Республикаси номини олган ўзбек халқи, миллатининг миллий-маданий меросига таянган ҳолда 
бошқа халқлар маданияти, мақсад ва интилишлари билан ўзаро муштарак тарзда мамлакат равнақининг 
маънавий-руҳий, фалсафий омили сифатида хизмат қилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling