Kirishga

Sana01.01.1970
Hajmi
#123520
Bog'liq
Kirishga


Миллий ифтихор


У'— юксак маъпавият пегизи, баркамоллик рамзи, мамлакат ривожининг асоси
Инсоният яратилибдики, у ҳамиша эзгуликка интилиб, яхшиликка ёндашиб яшайди. Порлок келажак илинжида янги-янги орзу-умидлар канотида умр кечиради. Ҳаёт ташвишлари, турмуш оғирликлари, турли кутилмаган ҳодисалар ҳеч качон уни бу йулдан қайтара олмайди. Чунки инсон қалби ҳамиша эзгуликка, яхшиликка, хушбахтлик ва муҳаббатга йўғрилган бўлади. Ана шу туйғуларнинг ўзи ҳамма вақт инсонни бутун мавжудотнинг гултожи даражасига кўтариб қўяди.
Жамики эзгуликлар инсон онги ва тафаккурида Миллат, Ватан тушунчалари билан йўғрилиб, яхлит бир қадриятга айланади. Ана шунинг натижасида ҳар бир киши она юрт, миллат равнаки, унинг истиқболи, беқиёс ривожи йўлида елиб-югуради.
Дархақиқат, Ватан билан фахрланиш, киндик кони тў-қилган муқаддас замин билан ғурурланиш энг мўътабар инсоний фазилатларнинг чўккиси, айни пайтда ноёб ва муқаддас туйғудир. Шунинг учун ҳам шоиру ҳофизларимиз Ватан ҳакида жўшиб куйлайдилар, ёниб сатрлар битадилар. Жажжигина чакалок қалбига она сути билан бирга жо бўлган Ватан ва Миллат туйғуси инсон онги ва тафаккури таъсирида минг бир жилоланади ва илоҳий мазмун касб этади. Зеро, пайгамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам «Ватанни севмок иймондандур», деганлар. Ана шу муқаддас туйғулар билан яшаган одамгина яшаш кадрини билади, ҳаёт мазму-нини бошкэлардан кўра теранрок англайди. Узидан ўзгаларга ўрнак бўларли ва безавол мерос колдиради.
Миллий гурур тушунчасини ҳар ким ўзича тушунади. Кимдир уни миллатчилик ва шовинистиқ қарашларнинг асо­си деб билади. Яна кимдир ўзининг жангарилик иллатларини кўрсатиш учун имконият деб тушунади. Узига ортикча эрк бериб, «миллат жонкуяри» сифатида сафсатапар тўкийди. Шахсий манфаати ва нафс хуружини кондириш йўлида бу муқаддас тушунчадан маккорона фойдаланади. Аслида эса миллий ғурур соф инсоний фазилат, энг покиза, шабнам янглиғ беғубор туйғу. У инсоннинг ҳар бир ҳужайрасига сингиб кетган мўътабар ҳиссиёт. Миллий ғурури кучли бўлган киши ўзининг миллий қадриятларини асраб-авай-лайдиган, яъни Ватан, Она замин, Миллат ва миллатлараро муносабатларнинг ноёб қадрият эканини бутун вужуди билан англайдиган ва уни кадрлай биладиган кишидир. Аҳолиси ана шундай буюк мақсадлар ва покиза орзу-умидлар билан яшайдиган мамлакатгина файзли ва баракали бўлади. Унинг ривожланиш даражаси тезлашади. Бундай улкан хонадонда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши табиий.
Айни пайтда- мамлакатимиздатуб ислохотлар авж олган, жамиятни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказишдек ғоят мураккаб эволюцион ўзгаришлар юз бераётган бир даврда миллий ғурур, миллий ифтихор тушунчаларининг аҳамияти янада ортади. Чунки ўз такдирини мамлакати ва халқи такдири билан боғлаган кишигина мустақилликни хаммадан кўра собитроқ ҳимоя қилади, мустақил юрти равнақига кўирок хисса куша олади.
Ана шундай тарихий ўзгаришлар юз бераётган бир вақтда «щунча йил каттиккўллик ва тазйик остида яшаганимиз стар, энди бизга «ҳуррият» керак», деб айюҳаннос соладиганлар ҳам топилмоқда. Бундайлар ҳукуқий демократик давлатни барпо этиш ва фукаролик жамиятини шакллантириш жараёни эндигина бошлаиган ҳозирги пайтда яна ҳам кўпрок жазавага тушмокдалар.
Утиш даврида, туб ислоҳотлар жараснида юз бераётган табиий кийинчиликлардан устомонлик билан фойдаланиш, ўз шахсий муддаоларини амалга оширишга интилиш кўйига тушганлар оз эмас. Улар ана шундай пайтда демократия, сўз эркинлиги, фикрлар хилма-хиллиги каби ибораларни керагидан ортикча, аниқроғи, фақат ўз шахсий манфаатлари йўлидагина ишлатишади. Ўзларини миллат жонкуяри, фидо-йиси ва каҳрамони қилиб кўрсатишга уринишали. Келинг, шу ўринда масалани кўндаланг кўяйлик. Хўш, демократиянинг ўзи нима?
«Демократия» лотинча сўз бўлиб, «халқ ҳокимияти» маъносини англатади. Демократия кўпчилик томонидан танланган йўл ва кўллаб-кувватланган ғоя озчилик учун ҳам амал килиши лозим бўлган яккаю ягона имкониятдир. Ана шундагина халқ ҳокимияти вужудга келади ва у тобора чуқурлашиб боради. Чунки бундай ҳолатда бугун жамият тараккиётини аҳолининг асосий кўпчилиги ўзи танлаган йўл асосида таьминлайди. Табиийки, куч ҳамма вақт кўпчиликда бўлади. Ана шу куч адолатли, инсониарвар ғояларга таян-ган, умуминсонии қадриятларни ҳимоя килиш имкониятига эга бўлгандагина жамиятда адолат тантана қилиб, мамла-кат тараккиёти тобора тезлашиши шубҳасиз. Ана шунда халқ қалби инсоф ва диёнат зиёси билан нурланади, онги эзгулик тафаккуридан баҳра олади. Қалб ва онг таъсирида бўлгандагина киши ўз-ўзини тўгри бошқариш имконига эга бўлади, ёмонлик, свузлик, худбинлик асоратидан кутулади. Натижада ўзининг ҳам, мамлакатнинг ҳам тараккиёт йўли-ни тўгри белгилаб олади. Ана шундай пайтда озчилик кўпчиликнинг хоҳиш-иродасига бўйсуниб, ягона умумман-фаат йўлида улар билан бирлашиб кетади. Бу энг демократик, энг замонавий давлатларнинг тажрибасида сииаб кўрилган ва амалий жиҳатдан ўзини тўла-тўкис оклаган ҳодисадир.
Мамлакат аҳолисипинг турли гуруҳларга бўлиниб кети-ши, асоссиз фикрларга кўп ўрин берилиши сиёсий сафсата-бозликка ва охир-окибатда анархияга олиб келиши мумкин. Буни алоҳида изоҳлаш ва тушунтириш шарт эмас. Чунки уни бир қатор қўшни мамлакатларда юз берган ва юз бераётган ҳодисалар мисолида кўриб турибмиз.
Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Энг демократик давлатларда ҳам баъзи бир шахсларнинг фаолиятини чеклаб кўйиш ҳоллари юз бермоқда. Чунки осон йўл билан ном чиқаришга, омма диққатини ўзига жалб этишга ишкибоз бир кишининг шахсий манфаати ёки ўз ғоясини ҳар қандай йўллар билан амалга оширишга интилиши натижасида унга ишонувчилар ва эргашувчилар топилиши мумкин. Натижада енгил-елпи фикрлар оркасидан кувиш, асосий мақсаддан чекиниш ва умумий манфаатлар йўлида бирлашган халқни чалғитиш каби салбий ҳолатларга ўз-ўзидан имконият яра-тилади. Шунинг учун ҳам энг ривожланган, демократик дав­латларда бу масалага жиддий каралади ва қонун йўли билан гақиклаб қўйилади. Ҳар қандай шароитда ҳам озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши табиий ҳодиса сифатида тан олинади. Ҳар қандай фикр-мулоҳаза, ҳар кандай таклиф умумжамият ва умумхалқ манфаатига дахлдор бўлган такдирдагина қадриятга айланиши шубҳасиз. Ана шунинг учун демокра­тия енгил-елпи яшаш имкони эмаслигини, аксинча, юксак талабчанлик ва оғир масъулиятни ҳис қилган ҳолда, амалдаги қонунларга бўйсуниб яшаш салоҳияти эканлигини чуқур англамоғимиз лозим.
Миллий ифтихор ҳамма вақт муайян миллатга мансублик ва шахсий манфаатпардан устун турган фукаролик ифтихори тушунчасига яқин бўлган туйғудир. Маълумки, фукаролик -шахснинг кайсидир миллатга мансублиги эмас, балки муайян мамлакатга, ўзи яшаб турган маконга боглиқлиги ҳақидаги тушунча. Фукаролик - шахе билан давлат ўртасидаги муносабатдир. Яъни, турли миллатга мансуб бўлган бир мам-лакат фуқаролари, миллатидан қатъи назар, ўз давлатининг мустақиллик рамзлари билан фахрланиши, унинг тарихи ва келажаги учун масъул бўлиши керак. Ана шу масъулиятнинг ўзи - миллий ски фукаролнк ифтихоридир.
Бир катор хорижий мамлакатларда миллат ва фукаролик тушунчалари бошқача маъно касб этади. Жумладан, Олмо-ния, Испания ва бошқа давлатларда миллат ибораси этник маънода эмас, балки сиёсий - яъни давлат бирлиги, инсон-нинг давлатга алоқадорлиги маъносида англанади. Бунда муайян мамлакат фукаролари манфаатларини ва иродасини яхлит ҳолда жамлаган «бирлашган миллат», «ягона миллат» ибораси вужудга келади. Испания конституцион ҳукукига асосан испан миллати деб фақат испанлар тушунилмайди, балки бу ўринда мамлакатда яшаб турган барча фукароларга нисбат берилади.
Олмония Федератив Республикаси Асосий Қонунининг (1949 йили қабул қилинган) 116-модда, 1-сўз бошисида маз-кур масала юзасидан қуйидагилар баён этилган: «Утпбу асо-сий қонуннинг мазмунига кўра, агар қонунда бошқа тартиб ўрнатилмаган бўлса, Олмон фукародигига эга бўлган ҳар бир шахе ёки 1937 йил 31 декабргача Олмония империясида қочок ёхуд вақтинчажойини ўзгартирган, келиб чиқиши немис нас-лига мансуб бўлган шахслар, уларнинг турмуш ўртоклари, авлодлари барчаси немис бўлиб хисобланади».
Албатга, мшшатга, шахенинг насл-насабига бундай муно-сабат шахенинг миллий мансублигига, миллий урф-одатлар ва анъаналар равнакига хеч качон монелик қилмайди. Факат шахе ва жамият, фукаро ва давлат ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириб, ягона миллий ифтихор, яшаб турган макон тақдирига дахлдорлик ҳисларини кучайтиради, холос.
Айниқса, ҳозирги ўтиш даврида шахедаги фукаролик ифтихорини кучайтириш катта ахдмиятга эга. Бунинг учун энг аввало давлат томонидан миллати, элати, ижгимоий келиб чиқиши ва бошқа жихатларидан қатьи назар, ҳамманинг қонун олдида тенглиги таъминланиши зарур. Ёки, ҳуқукшунослар тили билан айтганда, фуқароларнинг тенг ҳуқукларга эга бўлиш тамойилига қаттик риоя қилиниши керак. Ана шу та-лаблардан келиб чиқиб, Президентимиз Ўзбекистонда қонун устуворлигига эришиш, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш асосида ҳуқуқий демократик давлатни куриш тамойилларини ишлаб чиқди ва уни изчиллик билан амалга оширмокда.
Ҳукукий демократик давлатни тузишда давлат асосий ўринни эгаллаши керак. Чунки давлатгина турли табақа ва турли тоифадаги аҳолининг умумий манфаатларини ўзида мужассам эта олади ва уларнинг бир мамлакат фуқароси сифатида умумий эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлади.
Албатта, турли-тумаи сиёсий гурухлар, партиялар ва касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам бу сохада маълум имкониятларга эга. Бироқ улар фақат ўз аъзолари манфаат-ларинигина ҳимоя килиши мумкин. Давлат эса, юкорида кайд этганимиздек, аҳолининг энг ёш қатламидан энг кек­са катламигача барча-барчасининг тўлақонли ҳимоячиси бўлиши зарур! Ана шу хулосалардан келиб чиқиб айтиш мум-кинки, ҳозиргидек ўтиш даврида давлат аппарати канчалик кучли, бошқарув тизими канчалик мустаҳкам шаклланган бўлса, мамлакатда ишлаб чикариш мароми шунчалик тўла таъминланган, тинчлик баркарор бўлган ва миллатлараро муносабатлар бир меъёрда ривожланиб бораётган вазият-ни сақлаб туриш мумкин бўлади ёки аксинча. Бошқарув жилови сусайган, давлат ўз бошқарувчилик вазифасини бўшаштириб юборган ҳолатларда «жайдари» ва «чапани» демократлар бош кўтариб, хонаки «доҳийлар» кўпайиб, халқни чалғитишга тушади. Натижада мамлакат ҳам, бутун аҳоли ҳам таназзулга юз тутиши турган ran. Бу эса кечирил-мас хатодир.
Халқ ҳокимияти ва бошқарув тушунчалари кадимда ҳам мавжуд бўлган. Яқин ўтмишимизда эса бу тушунчалар атай-лаб, қўполлик билан бузиб талкин этилди. Ҳозирги пайтдаги энг оғир касаллик бу - бокимандаликдир. Узок йиллар мо-байнида биз бунга ўрганиб колдик. Чунки у даврларда давлат халқнинг корнини тўйғазиш ва кийинтириш мажбуриятини ўз зиммасига олган эди. Аҳолига тўлаконли фуқаро сифа­тида эмас, ишлаб чикариш воситаси сифатида муносабатда бўлинарди. Шунинг учун ҳар бир ишчи ўзтақдирини ўзи яра-тиш хусусида мутлако ўйламас, «бошимда давлат бор, кела-жагим норлок» деган баландпарвоз ва асоссиз фикрлар билан яшаб, кун кўрар эди. Айримлар эса «биз сени сайладик, энди сен бизни боқасан» кабилида иш тутардилар. Ҳукукий демо-кратик давлатда эса бундай тамойилда иш кўриб бўлмайди. Чинакам қонунчиликка ва инсон ҳуқукларини ҳимоя қилишга таянган давлат ўз фукдролари имкониятларини кенгайтириш-га, уларнинг бутун куч-ғайратини, ақл-идрокини, яратувчилик фаолиятини кучайтиришга кенг имконият яратади. Турли қонунлар, фармонлар ва қарорлар қабул қилиш йўли билан фукароларнинг имтиёзлари кенгайтирилади. Уларнинг яра­тувчилик ва бунёдкорлик фаолияти кафолатлаб берилади. Ана шундай давлатгина том маънодаги хукуқий-демократик давлат бўла олади.
Боқимандалик, ўзибўларчилик, кундалик эҳтиёжларини қондиришни бошқалар ҳисобидан ски давлатдан кутиш бундай муқаддас тамойилларнинг бузилишига олиб келади. Бундай вазиятда адолат мезони унутилади. Чинакам ҳуқуқий имтиёзлар четга сурилади. Натижада босиб ўтган етмиш йиллик тарихимиздаги салбий ҳодиса - ҳаммани бирдай тенг қилиш каби социалистиқ тамоииллар ўртага тушиши мумкин бўлади. Умуман олганда, ўз фикрига эга бўлмаган, ғурури йўк одамда яратувчанлик кобилияти бўлмайди. У доим кимнингдир ҳисобидан яшайди ва бундан уялмайди ҳам. Бу тоифа кишиларда миллий ғурур, Ватан билан фахрланиш ҳисси ҳам бўлмайди. Маълумки, халқимиз асрлар давомида ўзининг яратувчилик ва бунёдкорлик истеъдоди билан оламга машҳур. Минг йиллар мобайнида шаклланган бой маданият, кўз-кўз килса арзигувчи осори атикалар, маънавий хазиналар яратдики, бу уиииг даҳолигидаи далолат беради. Демак, унга боқимандалик бегона. У ҳамиша ўз юрти билан фахрланиб яшаган ва уни обод этиб келган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларида хам Парвардигор меҳнат қилган, ҳалол меҳнат воситасида ненидир яратган бандасини ардоклаши хусусида қайта-қайта айтилади.
Фуқароларнинг сиёсий онги ва билимлари, кобилиятлари ортиб боргани, ўз такдирини чинакамига ўзи яратиш имко-ниятини қидириб топгани сари давлатнинг бошқарувчилик фаолияти тобора сусайиб боради. Аҳоли ўз-ўзини ва шу асосда бутун ишлаб чикаришни, иқтисодий ривожланиш механизмини бошқаради. Натижада давлат фақат мудофаа, қонунчилик, ижтимоий муҳофаза, экология ва шу каби бошқа масалалар билан шуғулланади.
Ўтиш даврининг энг катта руҳий-маънавий эҳтиёжи миллий ғурур туйғусидир. Ана шундай пайтда мамлакат фуқароларининг миллий ғурури баланд бўлса, ўз туғилган юрти билан фахрланиш, ягона Ватан - умумий хонадон осо-йишталиги ва равнақи учун дахлдорлик ҳисси кучли бўлса, юз бераётган кийинчиликлар унчалик ҳам кўзга ташланмай колади. Зеро, мустақилликнинг мазмун-моҳияти ҳам, сиё-сий-маънавий қадрияти ҳам ана шундадир. Мустақил давлат мустамлакачиликдан фарқли ҳолда, масалаларни ҳал этаёт-ганда, ўз фукаролари эҳтиёжларидан келиб чиқиб ёндашади ва бундай ҳуқуқка қонуний йўл билан эга бўлади.
Собиқ Иттифок даврида ҳар бир «иттифокдош» давлат қоғозларда суверен бўлсада, лекин ҳеч қандай масалани ўзи мустақил ҳал қилиш ҳуқукига эга эмас эди. Иттифокдош республикалар раҳбарияти фақат Москвадан берилган тошнириқни бажариш билан шуғулланарди. Бу маҳаллий раҳбарият учун «кулай» бўлган. Ўз акли, ўз фикри билан иш юритмайди, юкоридан берилган топширикни бажариш-ни таъминласа бўлди. Мамлакат тақдири, халқ эҳтиёжлари масъулияти бўлмаган бундай ҳолатда ишлаш рақбар учун анча енгил бўлган, албатта. У ўрта бўғин сифатида шунчаки ташкилотчилик ролини бажаради, холос.
Ҳозирги мустақиллик даврида эса давлат раҳбаридан жуда катта масъулият ва фидойилик талаб этилади. Эндиликда берилган топшириклар ижросини ташкил қилиш эмас, балки давлат ва халқ олдидаги масалаларни мустақил хал этиш, юз бераётган ижтимоий-сиёсий ҳодисалар боришини сергаклик билан кузатиб бориш ва унинг натижаларини олдиндан сезиб туриш каби ноёб фазилатлар талаб этилади. Ҳозирги мустақил давлат раҳбари ниҳоятда бесаранжом ва бсҳаловат шахе. Айни пайтда у бугун ҳаёт завкини машаккатга алмаш-тирган, ўз ҳаёти ва жонини мамлакат ва халқ ҳаёти йўлига тиккан халқпарвар инсондир.
Мамлакатимиз Президенти муқобил сайлов йўли билан 1992 йили сайланиб, халқ унга муносиб ишонч билдирган эди. Яқинда бўлиб ўтган референдум эса ана шу ишончнинг яна бир ўзига хос исботи бўлди. Агар биз кўпчилик ирода-сига бўйсунмаган холда, халқимизнинг референдум орқали билдирган юксак ишончи ва иродасини тан олмаганимизда, мустақилликка хиёнат қилган, қолаверса, айримларнинг, айникса, хориждаги сиёсий лўттибозларнинг асоссиз гапла-рига учган бўлардик. Ҳар кандай демократик ходисаларга умумхалқманфаатлари ва давлат эҳтиёжлари нуқтаи назари-дан карагандагина, биз асосий йўлдан адашмаган, халқимиз хоҳиш-иродасини кўллаб-қувватлаган бўламиз.
Ана шу масала ҳам бевосита миллий ғурурга боғланиб кетади. Миллий ғурури соғлом бўлган киши энг аввало ўз давлати, ўз халқи ва оиласи тинчлиги учун курашадиган, уму-мий мамлакат равнақи йўлини тутган, унинг бой маданияти билан фахрланадиган бўлиши керак.
Етмиш йил мобайнида фукаролар қалбидаги миллий ғурурни сўндиришга ҳаракат қилинди. Биргина мисол кел-тирайлик: миллий республикалар туб ахолией ўз она тилини унутиб, рус тилида гапирган такдирдагина уни маданиятли ҳисоблаш одат бўлиб қолган эди. Ўрта ва олий ўкув муасса-саларида маҳаллий халқлар тарихи нихоятда кискартирилган ва юзаки холда ўкитилар эди. Рус маданияти ва тарихи эса мумкин қадар кўпроқ тарғиб қилинарди. Миллий ғурур ана шу йўл билан сўндириб борилди. Уз миллати ва миллий маданияти билан фахрланиш фазилати махаллийчилик ва шовинистиқ ҳаракатлар сифатида қоралаб келинди.
Миллий ғурур билан миллатчилик ўртасидаги фарқ мустақиллик йилларида англана бошланди. Айни пайтда у ягона Ватан, ягона мамлакат истиқболи билан уйғунлашиб кетган такдирдагина мазмунан бойиб боради, мохияти чуқурлашади. Қалбида миллий ғурур жўш урган ҳар бир фукаро ўз Ватани равнакини ўйлаши ва шу Ватан маданияти ҳамда тарихи меваларидан баҳраманд бўлиши лозим.
Миллий ғурур хусусида ran борар экан, дунё мамлакатла-ри ва жаҳон халқлари тажрибасига бир назар солайлик. Шу ўринда савол туғилади. Нима учун Америка Қўшма Штатлари аҳолисида миллий ғурур кучли? Аслида у ерда ҳам худди биздаги каби турли миллат вакиллари яшайди-ку? Лекин улардан кимсан деб сўралса, инглизман ёки французман де-майди, Америка Қўшма Штатлари фукаросиман, деб жавоб қайтаради. Улар Америка Қўшма Штатларидай мамлакатда яшаётгани ва шу мамлакат фукароси экани билан фахрла-нади. Улар учун мамлакат шон-шуҳрати, мамлакатнинг бой маънавий ва маданий анъаналари тор миллий тушунчалардан баланд туради. Натижада миллати ва элатидан катьи назар, уни мамлакат фуқаролиги туйғуси кўпрок ғурурлантиради. Бу уларнинг миллий мансублигини ҳеч качон чекламай-ди ва камайтирмайди. Демак, биз ҳам ижтимоий келиб чикишимиз ва миллий мансублигимиз кандайлигидан катьи назар, Ўзбекистондай шонли тарихига эга бўлган ва буюк анъаналарга ворислик қилаётган мамлакатда яшаётганимиз билан фахрланишни ўрганмоғимиз керак. Бу бизни умумий манфаатлар атрофида бирлаштиришга, умумий хонадонимиз равнакига хизмат қилади.
Ешларда миллий ғурур туйғусини кучайтиришда халқимиз ўтмишини ва бой тарихини чуқур ўрганиш, жаҳон тараккиётида юксак ўрин тутган Шарк маданиятини пухта эгаллаш катта аҳамиятга эга. Биз энди бу соҳадаги турли расмиятчиликлар, якин ўтмишимиздан мерос бўлиб колган иллатлар ва бошқа кўзбўямачиликларни таг-туги билан йўкотиб, жаҳон тажрибаларидан кўпрок фойдаланишимиз лозим. Масалан, Япония мактабларида ўкувчиларнинг япон халқи тарихини ўрганишлари, миллий музейларга бориш, кадимий маданий меросларни ва осори атикаларни зиёрат килишларига ҳафтанинг бир куни ажратилар экан. Тарихни ўрганаётганда объектив ҳақикат, умуминсоний қадриятларга дахлдор бўлган жиҳатларни кўпрок ташвик килиш катта Са­мара беради. Аниқроқ қилиб айтганда, кишини тор миллий маҳдудлик кобиғидан олиб чиқади. Оламга кенгрок қараш, дунёни англаш вауни тушуниш имконини яратади. Натижада миллий ифтихор туйғуси соф инсонпарварлик ғоялари билан уйғунлашиб кетади. Ана шундагина биз ватанпарвар, қалбида ўз юрти билан фахрланиш ҳисси жўш урган комил ва барка-мол инсонни тарбиялаб вояга етказган бўламиз.
Улуғ аждодларимизнинг номини ёдлаб, уларнинг икки-уч асарини билиб олган билан хеч ким онгли бўлиб қолмайди. Ваҳоланки, ўша аждодларимиз кайси миллатга мансублиги билангина эмас, умуман инсоният онги ва тафаккуридаги юксалишларга канчалар ҳисса қўшганлиги билан фахр-ланиб яшаганлар. Факат яқин ўтмишимиздаги ноқобил, ғайриинсоний сиёсат туфайлигина Форобий ўзбекми ёки козок, Ибн Сино тожикми ёки ўзбек, Навоийнинг миллати нима кабилидаги бачкана мунозаралар гирдобига ғарк бўлиб яшадик. Минг шукрлар бўлсинки, ўша улуғ бобокалонлари-миз бутун курраи замин равнаки, бутун инсоният такдири, миллати ва элатидан қатьи назар, инсон қалби ва онги учун курашиб яшагандилар. Бугунги кунда биз ана шу улуғ анъа-наларни ўзимизга сингдириб олишимиз ва такомиллаштириб боришимиз даркор.
Албатта, ҳар бир миллат ўз кавмига мансуб бўлган буюк аждодлари билан фахрланишга хақли. Буни хеч ким инкор килмайди албатта ва ҳеч қандай қонун зўравонлик билан ман этмайди ҳам.
Тарих ҳакиқатини тиклаш ва ўтмишга тўғри назар билан қараш хамиша муҳим тарбиявий аҳамият касб этади. Биз яқин ўтмишдаги сиёсат таъсирида кампаниябозлик қабилида иш тутишга ўрганиб колганмиз. Ана шу иллатларимиз туфайли тарихни бутунлай коралаб ташлаганмиз. Минг-минг йиллар давомида мшаб келаётган халқимиз ўтмишида ёруғ дамлар кўп бўлгани рост. Бирок, шу билан бирга, қоронғу ва булутли кунлар хам бўлган. Биз тарих хақиқатини ҳаёт ҳақикати ва ил-мий ҳақиқат билан боғлиқ ҳолда ўрганишимиз, унга холислик билан ёндашган ҳолда ибратли ҳамда ҳар томонлама асосли хулосалар ишлаб чиқишимиз лозим. Акс ҳолда тарихнинг тарбиявий, ахлоқий, маънавий-руҳий аҳамияти камаяди.
Энди биз тарихни куруқ солномачиликдан чинакам фикр ва тафаккур илмига айлантиришимиз лозим. Халкимиз ўтмишининг ҳар бир боскичи ўша воқеа ва ҳодисалар юз берган шароитдан келиб чиқиб, унинг мазмун-мохдати чуқур илмий объективлик билан таҳлил этилиши ва ёшлар онгига тўғри сингдирилиши керак.
Улуғ Амир Темур давлатининг мустаҳкамлиги унинг адолатни бош мезон деб билгани, ўтмишга ҳам, маданиятга ҳам холислик билан карагани туфайли юзага келган, дейиш мумкин. Чунки, аҳоли руҳияти, кайфияти, ҳаётга муносабати хамма вақт жамият умумий маънавий-руҳий муҳитига боғлиқ. Бу ҳар икки ҳодиса уйғунлашган, бир-бирини тўлдириб борган шароитдагина умумий мамлакат маънавий қиёфаси равшан намоён бўлади.
Соҳибқирон Амир Темур турли миллатлар ва мамлакат-ларни забт этгани билан у ҳеч бир миллатга ортиқча имтиёз бермаган. Аксинча, ўз уруғ-аймоғш а хам, бошқабир миллат вакилига ҳам бир хилда яшаш ҳукукини қонун билан кафо-латлаган. Натижада унинг давлатида кишиларда ўз мамлакати билан фахрланиш туйғуси ғоят кучайиб борган. Шахсий манфаат хеч вақт мамлакат манфаатидан юқори бўлмаган. Пировардида кучли давлат негизлари тобора чуқур илдиз отган ва ривожланган.
Айни пайтда мустақилликни мустаҳкамлаш ва туб исло-ҳотларни амалга ошириш йўлида раҳнамолик килаётган давлатни ҳимоя қилиш, унинг атрофида жипслашиш ҳар качонгидан ҳам муҳимрок аҳамиятга эга. Бугунги кунда ҳар биримиз келажак олдида буюк ўзгаришлар яратиш, жамиятни бутунлай ўзгартиришдек муҳим ва масъулиятли имтихондан ўтмоқдамиз.
Бизнинг эски мафкурамиз — онгимизга сингиб колган тушунчалардан бири - куни-кеча совет тузумини, марксизм-ленинизм ғояларини зўр бериб ташвик қилган одамларни ҳам сунъий равишда ўз даврида «жабр курган», «ўз имконият-ларини тазйик остида курсата олмаган», деб танитишга зўр бериб уринишимиз ва уларни бир юмалатиб «мустақиллик қаҳрамони»га айлантиришимиздир. Улар эса ҳеч уялмасдан «компартия» сўзини «мустақиллик» сўзига алмаштириб, эски дийдиёларини ҳамон давом эттирмокда. Ўзининг котиб колган тушунчалари билан одамлар фикрини чалғитишга са-баб бўлмоқда. Бундай мафкура «арбоб» лари тўн алмашгаии билан уни кийган одам ўша-ўша эканини англаб етмаяптилар, шекилли.
Ҳар кандай давлатнинг мустаҳкамланиши унинг фука-ролари онги ва дунёқарашининг теранлиги ва кандай ўзанга тушиб колгани билан боғлик. Миллий ғурур, фуқаролик иф-тихори, мамлакат такдири, миллатлараро муносабатлар бой маънавият ва маданият кўзгуси эканлигини яхши биламиз.
Келгуси авлоднинг бизга бўладиган муносабати уларга ўзимиздан нималарни мерос қилиб колдиришимизга боғлиқ. Мустақиллик ҳар биримизни тарих билан мустаҳкам боғлаб, абадиятга дахлдорлик имкониятини яратмокда. Бугунги кунда ана шу улкан ва ноёб имкониятдан унумлирок фойда-ланишимиз керак. Миллий ғурур, фукаролик ифшхори ана шундай дакикаларда бизга куч ва кудрат манбаи бўлиб хизмат килиши шубхасиздир.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling