Фукаро сст конун

Sana01.01.1970
Hajmi
#124446
Bog'liq
Фукаро сст конун


«Фуқаролар Соғлиғини сақлаш тўғрисида» ги қонун таркиби ва мазмуни
Ушбу қонун 1996 йил 29 августда қабул қилинган, VI бўлим, 47 моддадан иборат.
I-бўлим. Умумий қоидалар. Бу бўлимда фуқаролар соғлигини сақлаш - бу ҳар бир инсоннинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, маданий, илмий, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуаси эканлиги кўрсатилган.
II-бўлим. Фуқаронинг соғлигини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқлари. Бу ҳуқуқлар тиббий муассасалар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланувчи шифокорлар томонидан таъминланади.
III-бўлим. Фуқароларга тиббий, ижтимоий ёрдам кўрсатиш. Ушбу бўлимда тиббий ёрдам турлари ва ҳар бир фуқаронинг тиббий ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланган.
IV-бўлим. Тиббий экспертиза. Мазкур бўлимда тиббиётда мавжуд экспертизалар, уларнинг вазифалари ва фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқлари акс эттирилган.
V-бўлим. Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Бу бўлимда тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқи профессионал тиббиёт ва фармацевтика уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари кафолатлари белгилаб қўйилган.
VI-бўлим. Якунловчи қоидалар. Ушбу бўлимда Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди, шифокор сири, сирни ошкор этишга йўл қўядиган ҳолатлар, фуқаролар соғлигига зарар етказилган ҳолларда зарар ўрнини қоплаш тартиби ифодаланган.


Қонуннинг бўлимлари ва моддалари мазмуни
1-модда. Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг соғлигини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. Башарти халқаро шартномада фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling