Til bayrami

Sana01.01.1970
Hajmi
#124580
Bog'liq
Til bayrami




21-ОКТЯБР
Она тилим жону дилим”
эрталик


21-ОКТЯБР
Она тилим жону дилим”
эрталик

Мусиқа зали байрамона безатилган ўртада Навоий сурати қўйилган. Болалар тантанали мусиқа остида залга кириб келадилар ва ўз жойларининг эгаллайдилар.




«УЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МАДХИЯСИ»


БОШЛОВЧИ: Ассалому алайкум кадрли меҳмонлар азиз болажонлар. Бугун биз бу ерга «ТИЛ» байрамини ўтказиш учун тўпланганмиз. Ўзбекистон Респупликаси мустақиллик эьлон қилмасдан олдин яъни 1989 йил 1-октябрда ўзбек тили давлат тили деб эьлон қилинган. Шундан буён хар йили ТИЛ байрамлари ўтказилиб турилади. Ҳаммангизни ушбу байрам билан муборак бод этамиз.


БОЛА: Она тилим доно тилим берар менга дунё билим.


БОЛА: Қайга борсам ўткир сўзим ойга учсам ойдин юзим


БОЛА: Ақлим ошар бахтим тошар ўзбек тилим доно тилим


БОЛА: Ўзбек тилим сузи сузим такрор қилай севиб ўзим


«ЎЗБЕКИСТОН ашуласи».


БОШЛОВЧИ: Болалар биласизларми ўзбек тили асосчиларидан бири буйук бобокалонимиз Алишер Навоий хазратларидир. Улар шеър мулкини султони, улуг шоир, давлат арбоби бўлганлар.


БОЛА: Ўзбек тилим сўзга бой сизга аён хойна-хой
Бу тилда сўзлаганда булбуллар қилар ханда.


БОЛА: Мен шу тилда сўзлайман, мен шу тилда куйлайман
Навоийнинг газали ширмон нондай мазали.


БОЛА: Тилини сотганларни гунохга ботганларни
Бўлдинг Дея хавоий кечирмагай Навоий.


БОЛА: Бир азиз бобом бор дунёда танхо
Хуштабиат хушқомат мулойим донно
Кўнгиллари кенглиги ер кўра осмон
Кўзлари нуроний ойнайи жахон.


БОЛА: Халқарининг ғамини еган отахон
Хақиқат борини деган отахон
Асрлар тақдирин олдиндан билган
Адолат уйига пойдевор кўрган


БОЛА: Элларга куёшдай макбул китоби
Жахонга нур сочган «Ҳамса» китоби
Сўз билан жахонни лол хайрон этган
Одамзод қалбини мудом эритган.


БОЛА: Куёш осмонга тўлиб Навоий бобом бўлиб
Кўринади кўзимга дуо берар ўзимга
Шундай десам холамга сигмай кетиб оламга
Деди ул зод ғазали ширмон нондай мазали.
«ГУЛЛАР РАҚСИ».


БОШЛОВЧИ: Қани болалар тил хақида Ким хикматли сўзлар билади.


БОЛА: Тил билган Эл билар.


БОЛА: Тил одоби Эл одоби.


БОЛА: Тилга этъибор элга этъибор.


БОЛА: Тил бор бол келтирар
Тил бор бало келтирар .


БОЛА: Тилингда булса болинг
Кулиб турар икболинг .


БОЛА: Одам сузлашгунча
Йилки кишнашгунча.


БОЛА: Олдин билиб олиб кейин сузла .


БОЛА: Сузга лаб очсанг хикмат билан оч
Аклсиз вак вак сафсатадан коч .


БОШЛОВЧИ: Рахмат болажонлар жудаям чиройли хикматлар айтиб бердиларинг. Азиз болажонлар бизнинг узбек тилимиз жудайам бой. Минг йиллар давомида уни ўкиб ўрганиб борамиз! Республикамизнинг ўз давлат тили бор экан, яна кандай рамзлари бор!


БОЛАЖОНЛАР Гербимиз, байроғимиз,мадхиямиз бор!


БОШЛОВЧИ: Тил дегани нега керак?


БОЛАЛАР: Хакикатни айтиш учун!


БОШЛОВЧИ: Одобли фарзанд қандай бўлмоги керак.


БОЛАЛАР: Саломлошмоғи, хурмат қилмоғи, ота-онасини эъзозлаши керак.
БОШЛОВЧИ: Офарин болажонлар! офарин!
«ОДОБ ВА ОФТОБ АШУЛАСИ».
БОШЛОВЧИ: Энди навбат топишмоқларга!



  1. Мени сўрашади кўринсам қочишади. (ёмгир)

  2. Чопсанг чопилмайди кўмсанг кўмилмайди. (соя).

  3. Тилла сандик очилди ичидан зар сочилди. (куёш)

  4. Сирти Таеқ ичи буёк. (калам)



«ТИНЧЛИК БЎЛСИН ҚЎШИҒИ»


БОШЛОВЧИ: Болалар ҳозир мен сизларга бир хикоя айтиб бераман!
Қадим-қадим замонда бир подшох ўтган экан. У вазирларига дунёдаги энг ширин нарсани топиб келишни буюрибди. Вазирлари унга пиширилган тил олиб келибдилар. Подшох бунинг сабабини сурабди. Вазирлар подшохга дунёдаги энг ширин нарса тил эканлигини айтиб беришибди. Чунки тил ҳаммани муросага келтиришлигини, ширин Сўз яхшилигини айтиб беришибди. Шунда подшох вазирларининг ақлликларига тасаннолар уқибди. Подшох Яна бир кун вазирларини чақиртириб дунёдаги энг аччик нарсани олиб келишни буюрибди. Вазирлар унга Яна пиширилган тил олиб келишибди. Подшох Яна хайрон бўлиб, маъносини сурбди. Вазирлар подшохга дунёдаги энг аччик нарса ҳам тил эканлигини у одамларни бир ёмон Сўз билан уруштириб кўйишлигини, шахарлар ва қишлоқларни вайрон қилиб, уруш қилишларини сўзлаб берибдилар. Ана кўрдингларми болажонлар. Шунинг учун биз ҳаммамиз бир-биримизни хурмат қилиб, чиройли гапларни гапиришимиз бир-биримизни сенламай сизлашимиз керак.

БОЛА: Кўхна она юртим кадим туроним


Ўз бешик, ўз тилим шавкатим шоним
Етти иклим ичра тенги топилмас
Тупрок тоши олтинга тенг Ўзбекистоним!


«ВАТАН АШУЛАСИ»


Болалар залдан тантанавор мусиқа остида юриб чиқибкетадилар.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling