Фёдор-ДОСТОЕВСКИЙ Самовотда арча байрами

Sana01.01.1970
Hajmi
#124925
Bog'liq
Фёдор-ДОСТОЕВСКИЙ Самовотда арча байрами


Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ,
Рус ёзувчиси
САМОВОТДА АРЧА БАЙРАМИ
Ҳикоя
I
Болалар ғалати халқда — хаёлига нима келса шуни қилади-қўяди. Рождество арафасида гавжум муюлишдаги арча олдида кўринишидан чамаси етти ёшлардаги бир болани учратиб қолдим. Бўйнига ўралган жулдур рўмолини айтмаганда, қишнинг қирчиллаган кунида у гўё ёздаги каби ниҳоятда юпун кийинганди, кимдир уни шу изғиринда бу ерга мажбуран юборган чиқар. “Қўллари очиқ норасида. Бу нав ибора — бесар тиланчиларга тегишли. Буни уларнинг ўзлари ўйлаб топишганди. Мана шу болакайга ўхшаган оғиздан ўрганганини тўтиқушдай такрорлаб, оёқ остида ўралашиб юрадиганларнинг сон-саноғи йўқ, бироқ буниси сайрамасди, у ноодатий тарзда содда, самимий сўзларни уялинқираб ғўлдираркан, ўтган-қайтганнинг кўзига қандайдир ишонч билан тикилади — афтидан у фаолия­тини эндигина бошлаётганга ўхшайди. У саволларимга жавоб берар экан, ҳеч қаерда ишламайдиган бемор опаси борлигини айтиб қолди, балки бу ростдир, бироқ бадъаст бу болакайларнинг аянчли қисмати — қаҳратоннинг аёзи этни чимчилайдиган мана шундай изғиринли совуқда ҳам бу норасидалар кимларнингдир тазйиқи остида ташқарига мажбуран чиқаришларини, магар қуруқ қўл билан қайтишса аёвсиз калтаклар билан қарши олинишлари ҳақидаги аччиқ ҳақиқатдан бохабар бўлдим. Чақаларни йиғиштириб совуқдан қизариб, акашак бўлиб қотиб қолган қўлларининг оғриғидан кўзлари ёшланиб қайтган болакай бир тўда бекорчилар, баайни “шанба ва якшанба арафасида фабрикада иш ташлаш қилиб, ишга чоршанба кечқурундан илгари чиқмайдиган”лар қунишганча, оғиз-бурун ўпишиб отамлашаётган қандайдир овлоқ, зах ертўлага қайтишади. Ўша ертўлада улар билан бирга оч, ўласи қилиб калтакланган аёллар ҳам ичишар, уларнинг эмизикли гўдаклари эса очликдан чирқиллашарди. Шароб ва фаҳш, разолат ва жаҳолат! Чақалар билан қайтган болакайни ўша пайтнинг ўзиёқ майхонага шаробга жўнатишади. Ора-сира эрмак учун унинг оғзига ҳам мажбуран ярим қултум, бир қултум ароқ қуйишар, бечоранинг дами қайтиб, ҳушсиз йиқилишини завқланиб томоша қилишаркан, ўзларича қотиб-қотиб кулишарди.
ўша аччиқ заҳар ароқни

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling