МНО саволнома 02.06.2018

Sana01.01.1970
Hajmi
#125111
Bog'liq
МНО саволнома 02.06.2018


Халқ таълими муассасаларини комплекс ўрганиш бўйича
САВОЛНОМА

1. Умумтаълим муассасалари, жумладан махсус мактаб ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) сони, уларнинг қуввати ва ўқувчилари, таъмирга муҳтож мактаблар сони, мактабларнинг мавжуд филиаллари (маҳаллий ҳокимликнинг қарори мавжудлиги), шундан лойиҳа асосида ёки ҳашар йўли билан қурилганлари сони (Ф.Узаков).


2. Таълим муассасаларида спорт заллари ва ошхоналарнинг мавжудлиги, ҳолати ва жиҳозланганлиги, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаблар атрофининг ўралганлиги (Ф.Узаков).
3. Таълим муассасаларининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги, биноларнинг иситиш тизими ҳолати, уларнинг қандай ёқилғи турига мослаштирилганлиги (Ф.Узаков).
4. 10-11-синфлар ташкил этилганлиги муносабати билан қувватига нисбатан ўқувчилар сони кескин (1,5 коэффицентдан) ортиб кетиши кутилаётган таълим муассасалари ва уларнинг сабаблари (1-2 жадваллар) (Ф.Узаков).
5. Таълим муассасаларидаги жиҳозларга бўлган эҳтиёж (мебель, ўқувчилар партаси, шкафлар, ўқитувчилар столлари ва доска) (Ф.Узаков).
6. Таълим муассасаларида махсус (физика, химия ва биология хоналари) синф хоналаридаги лаборатория жиҳозларининг мавжудлиги, уларнинг яроқлилиги, кимёвий реактивларга бўлган эҳтиёж ва унинг таъминланганлиги (Ф.Узаков).
7. Таълим муассасаларидаги меҳнат ва чақириққача ёшларни тайёрлаш хоналарининг мавжудлиги ва зарур жиҳозлар билан таъминланганлиги (3-4 жадваллар) (Ф.Узаков).
8. Таълим муассасаларининг жорий молиявий йил учун шакллантирилган харажатлар сметаси таҳлили ва унда зарур харажатлар (жумладан 4-гуруҳ харажатлари) учун етарли маблағларнинг ажратилганлиги (5-жадвал) (Н.Муротов).
9. Ҳудудлардаги мактаб ёшидаги (7-17 ёшли) болаларнинг таълимга тўлиқ жалб қилинганлиги ва мавжуд муаммолар таҳлили (6-жадвал) (Н.Рўзиқулов).
10. Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим хизматлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлили (7-жадвал) (Н.Рўзиқулов).
11. Таълим муассасаларида аҳолининг турли норозиликларини келтириб чиқараётган, ота-оналардан ноқонуний пул йиғиш ҳолатларига сабаб бўлаётган омиллар, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муаммоларнинг ечимини топишга қаратилган аниқ таклифлар (Н.Рўзиқулов).
12. Таълим муассасаларидаги васийлик кенгашлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таҳлили (8-жадвал) (Н.Муротов).
13. Болаларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати (9-10 жадвал) (Н.Рўзиқулов).
14. Таълим муассасаларида "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фани ўқитилиши ҳолати (11-жадвал) (Н.Рўзиқулов).
15. Таълим муассасаларининг педагог кадрларга бўлган талаби
ва уларнинг таъминланганлик даражаси (12-16 жадваллар) (Б.Шамсиев).
16. Ҳудуддий халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг малакали мутахассис методистлар билан таъминланганлиги (ходимларнинг лавозим мажбуриятларидан ташқари ишларга жалб этилиш ҳолати) (17-жадвал) (А.Носиров).
17. Таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш тартиби, уларнинг Халқ таълими вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилганлиги (18-жадвал) (Б.Шамсиев).
18. Таълим муассасалари директорлигига захирага киритилган номзодларнинг шакллантирилганлиги ва бошқарув курсларида раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб борилганлиги (19-жадвал) (Б.Шамсиев).
19. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагог кадрларнинг аттестациядан ўтказилиш ҳолати, уларни аттестациядан ўтказиш жараёнидаги мавжуд муаммолар (20-жадвал) (Б.Шамсиев).
20. Педагог кадрларнинг малакасини ошириш ёки қайта тайёрловдан ўтказиш чоралари кўриб борилганлиги (Б.Шамсиев).
21. Педагог кадрларнинг ўқувчилар билан мунтазам равишда шуғулланишига, ўзларининг устида ишлашларига шароитлар яратилганлиги, ўқитувчилар хонасининг зарур жиҳозлар билан таъминланганлиги (Н.Рўзиқулов).
22. 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатишнинг (ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларининг) ташкил этилиш ҳолати, самарадорлиги ва мавжуд муаммолар (21-жадвал) (И.Акбаров).
23. Ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари асосида яратилган дарсликлар билан таъминланганлиги (22-23 жадвал) (А.Ортиқов).
24. Умумтаълим мактаблари кутубхоначиларининг мутахассислиги ва кутубхоначилар фаолияти таҳлили ва меҳнатининг моддий рағбатлантирилиши (24-жадвал) (А.Ортиқов).
25. Таълим муассасалари кутубхонасининг бадиий адабиётлар билан таъминланганлиги ва ушбу мақсадда давлат ва маҳаллий бюджет маблағларининг ажратилганлиги (25-26 жадваллар) (А.Алимов).
26. Таълим муассасаларини замонавий компьютер жиҳозлари
ва мутахассис информатика ўқитувчилари билан таъминланганлиги.
27. Таълим муассасаларининг “ZiyoNЕТ” тармоғига уланганлиги, тармоқнинг ишлаш ҳолати, ундан самарали фойдаланиш ҳолати ва мавжуд муаммолар (27-28 жадвал) (А.Рахмонқулов).
28. Ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг моддий-техника базаси ҳолати таҳлили (29-жадвал) (Ф.Узаков).
29. Таълим муассасалари ходимларини мажбурий меҳнатга ёки ўзларининг фаолиятлари билан боғлиқ бўлмаган ишлар ва тадбирларга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги (Н.Рўзиқулов).
30. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбар ва ўқитувчилари томонидан юритилиши мажбурий бўлган ҳужжатлар рўйхати, ҳисоботлар ҳажми ва назорат қилиш механизмларининг бугунги кун талабларига мослиги (30-31 жадвал) (А.Носиров).
31. Таълим муассасаларига 2017-2018 ўқув йили давомида келган барча турдаги ўрганиш (текшириш)лар сони ва уларнинг қайси ташкилотлардан келганлиги (32-жадвал) (Н.Рўзиқулов).
32. Таълим муассасаларига туман масъуллари (сектор раҳбарлари – ҳоким, прокурор, ИИБ, ДСИ) томонидан қилинган ташриф ва кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида (33-жадвал) (Н.Рўзиқулов).
33. Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган ҳамда таълим муассасалари ички назоратига олинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида ўзаро маълумотлар алмашинувининг йўлга қўйилганлиги ва уларнинг таълим-тарбиясини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги. (34-жадваллар) (Х.Даминов).
34. Фарзандларига таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаётган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан олиб борилаётган тадбирлар ва уларга чоралар кўриб борилганлиги (35-жадвал) (Н.Рзўиқулов).
35. Таълим муассасаларининг мутахассис амалиётчи психологлар билан таъминланганлиги ва уларнинг тегишли методик қўлланмалар билан таъминланганлик ҳолати (36-жадвал) (А.Хундибаев).
36. Таълим муассасаларига бириктирилган ҳамширалар тўғрисидаги маълумотлар таҳлили (37-жадвал) (Н.Рўзиқулов).



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling