Шукруллаев

Sana01.01.1970
Hajmi
#125123
Bog'liq
Шукруллаев


ТАНИШУВ АМАЛИЁТИ БЎЙИЧА
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЖАВОБЛАРИ.

БИ-319-ГУРУХ КУРСАНТИ


ШУКРУЛЛАЕВ М.Л



  1. Кадимги Миср, Рим, Греция, Хитой ва бошқа давлатларда илк божхона хизматларининг пайдо булиши, уларнинг божхона ишига оид турли маълумот манбалари асосидаги хакида фикр-мулохазаларингиз.

Тарихий манбаларга кўра,божхона ишининг дастлабки элементлари эрамиздан олдинги 2-3минг йилликлардан бошлаб шакллана бошланган. Албатта бунинг асосий сабабларидан бири қадимги шахарлар ва давлатлар ўртасида савдо алоқаларнинг шаклланишидир. Инсониятнинг турғун хаётга ўтиши, қадимий сивилизацияга эга бўлган эрларда давлатчиликнинг пайдо


бўлиши ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ортиқча товарларни сотиш ёки алмаштириш эхтиёжларининг юзага келиши савдо алоқаларининг ривожланишига олиб келди. Савдо алоқаларининг шаклланиши ҳақидаги энгилк маълумотлар Ўадимги Мисрнинг олтинчи сулоласи(бизнинг эрамизгача бўлган 3 минг йиллик боши) ёдгорликлари орқали этиб келган. Бу даврда мисрликлар Финикия шаҳарлари ва Ўизил денгиз ҳавзасидаги эрлар аҳолиси билан савдо килганлар. Аммо товарлар ортилган савдо карвонлари ўтадиган кимсасиз йўлларда қароқчилар гурухлари пайдо бўлиб, карвонларни шафқациз талай бошлаганлар. Аксарият холларда карвонни кузатиб бораётган савдогарлар ўлдириб юборилган. Савдогарларда пайдо бўла бошлаган қўрқув ва савдо карвонларининг камайиши савдо алоқаларининг ривожланишига таъсир кўрсата бошлади. Мисрдаги янги подшоҳлик даври (эрамизгача ХВИ-ХП асрлар) нинг тарихий ёдгорликлари карвонларни таланиши ва савдогарларнинг шикоятлари ҳақида ҳикоя қилади. Шу сабабли савдо карвонларини химоя қилиш ва савдо алоқаларини тиклаш мақсадида шахар хукмдорлари томонидан карвонларга махсус қуролланган қўриқчилар ажратилган. Аммо қўриқчиларни қуроллантириш, маош тўлаш ва бошқа зарур харажатларни қоплаш шахар хазинасига жуда қимматга тушар эди.Шу сабабли ушбу сарф-ҳаражатларни қоплаш учун савдогарлардан махсус йиғимлар ундирила бошланди. Бож ўзининг асосий фискал функсиясини, яъни хазина манфаатларига хизмат қилиш вазифасини адо этар экан, бошқа соликлар ва йиғимлар билан биргаликда давлатнинг мустаҳкамланишига хам кўмаклашди. Давлатлар ривожланиши баробарида божлар ҳам ривожланди, божхона ишининг айрим шакллари такомиллашди. Божлар асосан денгиз портларида ва шаҳар бозорларида йиғилар эди.Секин-аста ушбу божларни йиғувчи шахслар ёки махсус гуруҳлар пайдо бўлган.Божларнинг йиғилиши ҳукумат вакиллари томонидан назорат қилинган. Ўадимги Римда божни ўзига тўқ обрўли одамлар ва “публиканлар” деб аталувчи суворийлар табақасидан тузилган гурухлар йиғар эди.Йиғилган божлар публиканлар томонидан давлат хазинасига топширилар эди. Божхона тарихининг Россиялик тадқиқотчиси В.А.Симмерманнинг маълумотларига кўра, Ўадимги Грецияда (эрамиздан олдинги Ви аср) айрим шаҳар ва давлатлар билан савдо алоқаларини ривожлантириш муҳимлигини инобатга олиб, улардан келтирилган товарлар учун бож ундирмаслик сиёсати қўлланилган Грециянинг ўзида четдан келтирилган товарлар учун бож тўлови шу Товар баҳосининг ўндан бири миқдорида ундирилар эди. Кейинчалик, эрамиздан олдинги ИВ асрда божларнинг савдони ривожлантиришдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, божлар Товар баҳосининг 20,50ва100 дан бир қисмигача қисқартирилди. Бож салмоғи ошган сари товарларни бож тўламасдан, яъни яширинча олиб кириш ҳам ривожланиб кетди.Контрабандага қарши кураш эрамиздан олдинги божхона муносабатлари пайдо бўлган ўша даврларга тўғри келади. Аммо ўрта асрларга келиб контрабанда жуда кенг миқёсда авж олиб кетди. Контрабанда товарларини ушлаган божхона ходимига ушланган товарнинг 70 фоизи миқдорида мукофот пули берилган.Бу миқдор доим ўзгариб,ҳар хил шаклларда намоён бўлиб келган. Божхона иши ўрта асрларга келиб Эвропада ҳам муҳим ўрин эгаллаб,давлат сиёсатига айланди.Европанинг феудал давлатларида бож йиғувчилар юқори мавқега эга эди.Франсияда улар қирол амалдорларига тенглаштирилган бўлиб,эпископлар ва графлар билан бир қаторда турар эди. Юқорида қайд этилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, божхона ишининг дастлабки кўринишлари эрамиздан олдинги 3-2 минг йилликлардан бошлаб қадимги Греция, Рим, Миср ва Карфаген давлатлари худудларида шакллана бошлаган ва сивилизациянинг ривожланиши билан асрлар давомида такомиллашиб,давлат сиёсати даражасигача этган.


  1. Download

    Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling