2курс Онлайн М ва ЖИ 10 мавзу назорат саволларга жавоблар Хамидов Авазбек

Sana01.01.1970
Hajmi
#125304
Bog'liq
2курс Онлайн М ва ЖИ 10 мавзу назорат саволларга жавоблар Хамидов Авазбек


Xamidov Avazbek MO-75


10-МАВЗУ:

ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИДА ХАЛҚАРО ИШЧИ КУЧИ МИГРАЦИЯСИ” МАВЗУСИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ РЎЙХАТИ


1. Халқаро ишчи кучи миграциясининг тарихини айтиб беринг?


2. Жаҳон хўжалигида нима учун ишчи кучи миграциясини экспортнинг тури дейишади?
3. Ишчи кучининг халқаро миграцияси ижтимоий тузилишини моҳиятини айтинг?
4. Меҳнат ресурсларнинг халқаро миграцияга олиб келадиган сабабларини айтинг?
5. Жаҳон хўжалигида халқаро меҳнат миграциясининг қандай асосий марказлари мавжуд?
6. Ривожланган мамлакатларда халқаро ишчи кучи миграциясининг моҳиятини айтинг?
7. Яширин миграция тушунчаси ва унинг моҳияти нимада?
8. Ишчи кучи иммиграциясининг қабул қилувчи ва донор мамлакатларга таъсирини айтинг?
9. Ишчи кучи миграциянинг илк бошланиш даврлари қайси йилларга тўғри келади?
10. Ишчи кучининг экспорти миллий иқтисодиётнинг қайси йўналишларига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади?
11. Жаҳон хўжалигида меҳнат тақсимотига таъсир этувчи асосий омилларни айтинг?
12. Ишчи кучини экспорт қилишдан олинадиган валюта даромадлари бевосита қандай манбалардан иборат?
13. Экспортчи мамлакат учун ишчи кучини экспорт қилишнинг қандай салбий жиҳатлари мавжуд?
14. Муҳожир деганда нимани тушунасиз?
15. Инсонларнинг бир мамлакатдан бошқа мамлакатга кўчиб юришга ундовчи қандай сабаблар мавжуд?
16. «Аҳоли миграцияси» тушунчасини айтинг?
17. Халқаро (ташқи) миграция қандай шаклларда намоён бўлади?
18. Меҳнат ресурсларнинг халқаро миграцияга олиб келадиган энг муҳим рўкач ва сабабларини айтинг?
19. Ишчи кучининг ноиқтисодий миграция сабабларини айтинг?
20. Тадбиркорлар учун хориждан яширин келганларни ишга ёллашни қандай устун жиҳатлари мавжуд?
21. Хорижий ишчи кучлари оқимини қабул қилаётган мамлакатлар иқтисодиётига қандай ижобий омиллар таъсир кўрсатади?


1.
Ишчи кучи миграциянинг илк бошланиш даврлари XVIII – XIX асрларига тўғри келади. Чунки, американинг кашф этилиши натижасида кўплаб арзон ишчи кучлари Европа мамлакатларидан океан ортига йўл олдилар. Айниқса, бу жараён ХХ асрнинг бошлари, аниқроғи 20-йилларида кучайди ва энг кўп “миграция оқими даври” кузатилди. Масалан, АҚШ ва Канада мамлакатларига жаҳондаги кўплаб мамлакатлардан малакали ишчи-мутахассисларнинг саноат тармоқларига жалб қилиниши очиқ-ойдин намоён бўлди.
Масалан, жаҳон хўжалигида биринчи бўлиб расман хорижий фуқароларни миллий иқтисодиёт тармоқларига ишлашга юқори малакали мутахассисларни жалб қилишни Канада 1957 йилда амалга оширган эди. Унга кўра, Канада хорижий фуқароларни доимий иш билан таъминлаш бўйича алоҳида дастурларни қабул қилиб, мамлакатга фақат юқори малакали мутахассислар учун келишига алоҳида аҳамият берилган. Мамлакатга келаётган хорижий фуқароларни доимий кўчиб келиши, хукуматнинг “иммиграция сиёсати”га асосан жалб қилинган. Бироқ, ўша йилларда кўчиб келган фуқароларнинг асосий қисмини Европанинг ривожланган мамлактларидан, хусусан Буюк Британия, Ғарбий ва Шимолий Европа мамлакатларидан келишган эди.
ХХ асрнинг 90 йилларидан бошлаб эса, миграциянинг асосий қисми собиқ Иттифоқ ва собиқ Югославия давлатларидан парчаланган мамлакатларининг фуқаролари АҚШ, Канада ва Ғарбий Европанинг бир қатор мамлакатларига “оқими” кучайди.
Жумладан, Канаданинг қишлоқ хўжалиги тармоқларига Украинадан минглаб фуқароларни жалб қилиниши натижасида ҳозирги кунгача ҳам йирик фермер хўжаликлари айнан украин миллатига мансуб кишиларга тўғри келади.
Канада 2019 йилда мамлакатнинг шимолий худудларини саноатлаштириш мақсадида саноат ва қишлоқ-хўжалиги соҳаларига жаҳон мамлакатларидан юқори билимга эга бўлган малакали ишчи-мутахассисларни жалб қилиш бўйича тадбирни қабул қилган ва бу жараён 2020 йилнинг май ойидан бошланиши белгиланган эди. Бироқ 2020 йилда юзага келган пандемия мазкур тадбирни амалга оширилишини кейинги даврларга қолдирилди.
Канаданинг қўшниси ҳисобланган АҚШ эса, 2020 йилнинг 22 апрелида Президент Д.Трампнинг топшириғига кўра, хорижий фуқароларни миграцияси 2020 йилнринг охириги кунига қадар тўхтатилганини маълум қилган эди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling