мурожаатнома

Sana01.01.1970
Hajmi
#126095
Bog'liq
мурожаатнома


Ҳурматли Шавкат Миромонович,
Ассалому алейкум Шавкат Миромонович ! Авваламбор бутун дунё бўйлаб, шу жумладан мамлакатимизда ҳам давом этаётган синовли дамларда Сизга соғлик ва сабр тилайман. Аслида вазиятдан келиб чиқиб, шароитларни ҳисобга олган ҳолда Сизни ва ушбу порталга тушувчи мурожаатлар билан шуғулланувчи маъсулларни безовта қилиш ниятим йўқ эди. Бироқ оиламдаги шароит туфайли шунга мажбур бўлдим. Биз Хоразм вилояти Урганч шахриа истиқомат қиламиз. Аммо тақдир тақазоси билан ҳозирги кунда мен (Шеров Алишер) Тошкентда докторлик диссертациямни ҳимоя қилиш арафасидаман, шунингдек карантин сабабли вилоятга бора олмаяпман ва яқинларим ҳолидан хабар ололмаяпман. Бундан 14 июль куни катта опам (Шерова Мадина) тана ҳароратининг кўтарилганлиги, ўзида Covid-19 аломатлари бўлганлиги боис шифохонага ётқизилди (Токи улардан тест олиш учун, унинг натижаси 1 ҳафтадаям чиқмаганлиги, турли жойларга мурожаат қилиш орқали шифохонага ётқизилганлигини Сизга айтмасак ҳам ўзингиз тасаввур қиляпсиз деб ўйлайман). Ҳозирги кунда шифохонада даволаняпти, пневмания ташхиси қўйилган. Катта опамларда касаллик аниқланганлигини билгач, оила аъзоларимиз билан ҳам контактда бўлганлиги боис улардан ҳам тест олишларини сўраб бир неча маротаба СЭОМ (СЕС)га мурожаат қилдик. Бир неча жойларга мурожаат қилишимизга қарамасдан зўрға 2 кишидан (ўртанча опам Шерова Нодира ва аёлим Ахмедова Фазилат (ҳомиладорлиги учун)) 14 июль куни тест олишган (мурожаат бир ҳафта олдин қилинган). Бироқ уйда бирга яшович отам (61 ёш), онам (66 ёш)лардан ва жиянларим ҳамда фарзандимдан тест намуналари олишмаган. Мана 8 кун ҳам бўлдики тест натижалари ҳалигача маълум қилинмади. Ўртанча опамда ҳам аломатлари сезилган, уйда бир амаллаб даволаниб юрдилар. Аммо мамлакатдаги вазифт туфайли укол урадиган (осма (система) укол) удам йўқлиги, поликлиникадан бириктирилган докторларга мурожаат қилсак ҳамшира йўқлигини айтишди. Охир оқибат ота-онамнинг қистови билан 21.07.2020 куни ўпкасини ренгенга туширди, уларда ҳам пневмания бошланибди. Докторлар билан маслахатлашсак шифохонада ётиб даволаниш зарур дейишган, бироқ шифохоналарда жой йўқ деб қабул қилишмаяпти. Холбуки, яқин 3 кунликда шифохоналарда бир нечта бўш койкалар борлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилишганди. Бироқ уйда даволанишга шароит бор (укол қиладиган ҳамшира йўқ), на шифохонада жой. Мана 8 кун бўлдики тестнинг натижаси на мусбат, на манфий эканлиги тўғрисида маълумот бор. Телефон қилсак фамилиянгиз рўйхатда йўқ деяптилар. Ўзим мусофирчиликда уйдагиларга ёрдам бера олмаётганлигим, эътиборсизлик эвазига пневманиянинг вужудга келиши, бу ҳол шу аҳволда давом этса касаллий янада авж олиши, бошқа оила аъзоларимизга юқиш эҳтимоли ҳам кўпайиб боради. Тўғри тушунаман, ҳозирда балки бизнинг аҳволимиздан ҳам оғирроқ касаллар кўпдир, аммо ФАРЗАНД, УКА, ОИЛАМНИНГ ЭРКАКИ сифатида уларнинг соғлиги учун қайғуриш МЕНИНГ вазифам ҳисобланади. Бундай ҳолат нафақат бизнинг оилада, балки жуда кўплаб оилаларда содир бўлмоқда. Ҳозирги кунда расмий статистик маълумотларга кўра Хоразм вилоятида бор йўғи Коронавирусдан касалланган 17 та бемор даволанаётган экан, бироқ шифохоналарда жой бўлмаслигига тушунмадим. Ҳақиқатдан ҳам Давлат бюджетидан ушбу пандемияда катта харажат кетяпти, ташқи қарзимиз ҳам кўпаймоқда, молиячи сифатида тўғри тушунаман ва Ватанимизни бундай оғир аҳволдан чиқиб кетишида қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз. Дори-дармонларни имкон қадар, молиявий аҳволимиздан келиб чиққан ҳолда ўз ҳисобимиздан олишга ҳаракат қиламиз. Сиздан илтимосим, ҳеч бўлмаганда тест натижаларини олинишида, қолган оила аъзоларим (ота-онам, жиянларим, фарзандим) ҳам тест топшириши, дори-дармонларни ўз вақтида ва шифокорларнинг назораи остида қабул қилишларида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Оила аъзоларимнинг яшаш манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Махтумқули кўчаси, 200-уй.

Ҳурмат билан, Алишер Шеров (+99899 834 35 33).
22.07.2020. соат 00.25
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling