3.Эшкобилов ТДПУ 24 АПРЕЛЬ

Sana01.01.1970
Hajmi
#126100
Bog'liq
3.Эшкобилов ТДПУ 24 АПРЕЛЬ


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
Эшқобилов Сaнжaр Қўзибоевич,
A.Aвлоний номидaги ХТТРМХҚТМОИ таянч докторанти,
Тошкент, Ўзбекистон
Телефон:+998(90)1789297
seshkobilov@umail.uz
Аннотация:
Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари директорларининг бошқарув фаолияти йўналишлари ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш масалалари кўриб чиқилган.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются направления управленческой деятельности директоров общеобразовательных школ и вопросы оценки их эффективности.
Annotation:
The directions of management activities of Directors of secondary schools and efficiency of secondary school principles introduced in the article.


Калит сўзлар: самарадорлик, бошқарув фаолияти самарадорлиги, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, баҳолаш мезонлари.
Ключевые слова: эффективность, результативность управленческой деятельности, ключивые показатели эффективности, критерии оценки.
Keywords: efficiency, effectiveness of management activities, key performance indicators, evaluation criteria.

Таълим муассасасининг фаолиятидаги самарадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатлар, вазифаларни қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ. Бошқача айтганда, ишнинг қандай ташкил этилиши раҳбарлик, бошқарувчиликнинг ташкил этилиши даражасига боғлиқ.


Ҳар бир раҳбар педагогик тизимни бошқарар экан, энг аввало, ундаги муаммолар ва бу тизимдаги аъзоларнинг педагогик-психологик хусусиятларини билиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Мактаб директорлари бошқарув фаолиятида таълим муассасасида барча жараёнларни тартибга солиб туриш учун бошқарув функцияларини мазмун ва моҳиятини билиш зарур.
Бугунги кунда дунё миқёсида тўпланган тажрибалар турли давлатларда таълим муассасалари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг турлича механизмларидан фойдаланиш амалиёти мавжуд-лигини кўрсатмоқда.
Умумтаълим мактаб раҳбарлари бошқарув фаолияти самарадорлигини KPI (Key Performance Indicators – самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) тизими асосида - баҳолаш орқали улар ўз фаолиятларини таҳлил қилиш ва стратегик режалар тузиш, фаолият йўналишларидаги бўшлиқлар устида ишлаш режаларини тузиб оладилар.
Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (Key Performance Indicators, KPI) бу стратегик ва тактик мақсадларга эришишда ёрдам берувчи муассаса ёки ходимлар фаолиятига тааллуқли кўрсаткичлар ҳисобланади. Бу кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали таълим муассасаси ёки раҳбар ходими учун ўз ҳолатини таҳлил қилиш имкониятини тақдим этади ва стратегик вазифаларни амалга оширишни баҳолашда ёрдам беради.
Самарадорликни баҳолаш кўрсаткичи ходимлар, бўлимлар ва бутун муассасадаги ишчанлик фаоллигини назорат қилиш шароитини яратади. Бу кўрсаткич ютуқлар даражаси ва унга эришиш учун қилинган харажатлар даражасини ўзида акс эттирувчи фаолият натижадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.
Самарадорликни баҳолаш кўрсаткичи тизимида таълим муассасаси бошқаруви ва ходимлари фаолияти рақамлар орқали ўлчанади. Кўрсаткичлар бўйича ҳисобот тайёрлангач, режалаштирилган мақсадга қанчалик даражада эришилгани, режалар қай даражада аниқ ва тўғри қўйилганини баҳолаш мумкин. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижаси стратегик ва тактик мақсадларга тузатишлар киритиш, таълим муассасаси раҳбарлари ўз фаолиятидаги кучли ва заиф томонларини аниқлашга кўмак беради.
Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг “Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”1 ги қарори бўйича умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш қуйидаги кўрсат-кичлар орқали амалга оширилади:

  • битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси;

  • умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи;

  • умумтаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши;

  • ижтимоий сўровнома натижалари.

С.Т. Турғунов Умумтаълим мактаб директорлари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари қуйидаги: мактабни ривож-лантиришга жамоа аъзоларини мотивлаштириш, ўқувчилар томонидан эгалланаётган билим ва кўникмалар даражасини ДТС ва меҳнат бозори талабларига мос келиши, моддий техник таъминот ва улардан фойдаланиш самарадорлиги, кадрлар салоҳияти, инновацион фаолият, мактаб обрўси, мактабдаги ижтимоий психологик иқлим, бошқарув алгоритмининг мактаб олдига қўйилган мақсадларга мослиги даражасини келтиради2.
Смоленск давлат университети доценти С.В.Кошевенко ўз тадқиқотларида таълим менежерларининг таълим муассасасини бошқаришдаги функционал вазифаларни қуйидагича белгилаб олган:

  • Янги ходимларини танлаш ва (жой жойига қўйиш) мослаштириш;

  • Педагогларнинг индивидуал таълим йўналишини ташкил этиш;

  • Ходимларни ўз вақтида малака оширишларини ташкиллаштириш;

  • Педагогларнинг касбий ривожлантириш йўналишларини лойиҳа-лаштириш;

  • Педагог жамоа билан ўзаро ҳамкорлик тизимини яратиш;

  • Лойиҳа гурухлари ишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш (грантлар, танловлар, конференциялар, турли даражажаги лойиҳаларда иштирок этиш учун) ва ўқитувчининг индивидуал тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

  • Ходимлар маълумотлар базасини юритиш.

Умумий ўрта таълим мактаби фаолиятини такомиллаштиришда раҳбарнинг бошқарув фаолияти:

  • мактаб фаолиятини режалаштириш ва кадрлар танлаш,

  • жой-жойига қўйиш, уларнинг мувофиқлаштириш,

  • педагогик жараёнларни ташкил этиш, бошқариш, сифат ва самарадорлигини ошириш,

  • жамоа аъзоларининг яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш,

  • жамоавий бошқарув органлари ва жамоатчилик ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш,

  • инновацион жараёнларни ташкиллаштириш ва бошқариш, ҳамкорликдаги бошқарув фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш,

  • илмий-методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш,

  • ўзини ўзи бошқариш ва ривожлантириш каби йўналишларни қамраб олади3.

Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашда қуйидаги фаолият йўналишларини келтириб ўтишимиз мумкин:

  • умумтаълим муассасасининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги;

  • раҳбар томонидан ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари ва ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги;

  • умумтаълим муассасасини бошқаришнинг очиқлиги, уни бошқаришда таълим олувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик фикри инобатга олиниши;

  • раҳбарнинг таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, раҳбарлик қобилияти, касбий ва лавозим вазифаларида белгиланган вазифалар бўйича билимини аниқлаш;

  • умумтаълим муассасаси битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қайд этган кўрсаткичлари;

  • умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг ўқув фанларини давлат таълим стандартларига мувофиқ ўзлаштириш даражаси;

  • умумтаълим муассасаси рейтинги кўрсаткичлари;

  • умумтаълим муассасасида бюджетдан ташқари қўшимча маблағ топишнинг йўлга қўйилганлиги;

  • умумтаълим муассасасида директор жамғармаси ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари;

  • Мактаб маълумотларини ахборот тизимларида ўз вақтида юритилиши.

KPI тизими асосида баҳолашда биринчи навбатда мезонлар ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган мезонлар бўйича мониторинг олиб борилади. KPI тизими асосида баҳолашда маълум бир муддатда олинган натижалар таққосланади. Мониторинг натижаларига кўра яъни самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига қараб таълим муассасасини ривожлантириш режалари тузилади, қарорлар қабул қилинади.
Таълим муассасаси раҳбарларининг бошқарув фаолиятидаги самарадорилиги таълим муассасасининг умумий фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига таъсир кўрсатади.
Шундай экан умумтаълим мактаб директорлари бошқарув фаолияти йўналишларини тўғри таҳлил қилиши лозим. Бошқарув фаолият самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра таълим муассасаси раҳбарлари ўз устида ишлаш, мунтазам касбий маҳоратини ошириб бориши ва бунинг натижасида таълим муассасаси билан ижобий натижаларга эришишига замин яратади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling