3-amaliy mashg'ulot. Анъанавий усулда чизишда ишлатиладиган.


Download 48.5 Kb.
Sana17.08.2020
Hajmi48.5 Kb.
#126580
Bog'liq
3-amaliy mashg'ulot. Анъанавий усулда чизишда ишлатиладиган.
Berilgan oraliqda funksiyalarni furye qatoriga yoyish. Toq va ju, oliy matematika oraliq uchun test 200 ta, oliy matematika oraliq uchun test 200 ta, Berilgan oraliqda funksiyalarni furye qatoriga yoyish. Toq va ju, 23-amaliy mashg'ulot, Doc5, 1-amaliy, 1 test, 1-amaliy topshiriq taqdimoti, matritsa ustida almashtirishlar (1), matritsa ustida almashtirishlar, 1-маъруза. материаллар хакида умумий маълумотларим билан ишлаш, 1-Amaliy mashgulot (1), 1-маъруза. Metallar haqida umumiy ma'lumotlar. Metallarning mexanik va texnologik xossalari.

2-МАВЗУ. Анъанавий усулда чизишда ишлатиладиган куроллар: калам, перо, чизмачилик куроллари, чизгичлар, рейсфедерлар, кронциркул, учбурчаклар, циркуллар билан ишлаш куникмасини шакллантириш.
Таянч сўзлар ва иборалар: Қоғозлар, бўёқлар, акварел, тушлар, ўчирғич.
Қоғозлар
Топографик план ва хариталар ҳар хил қоғозлар ва пластинкаларга тасвирланади. Қалам, туш ва бўёқлар билан яхши тасвир ҳосил қилиш имконини берадиган қоғозлар ҳар хил толаларга (пахта, зиғир, каноп, пилла), сунъий оқловчи моддалар (каолин, бўр ва берий) билан елим қўллаш орқали олинади. Чизмаларнинг асл нусхалари энг сифатли чизма қоғозга туширилади. Бундай сифатли чизма қоғозни одатда ватман дейилади. Ҳозирги вақтда ватманлар В (олий навли), О (оддий) ва чизма қоғозларга бўлинади. Олий навли ватман оқ ёки оқ ним кўкиш бўлиб, (15 дан ортиқ) букланганда синмайди, нотўғри туширилган чизмани кесиб олганда, ўчирғич билан ўчирганда устига яна қайта чизиш имкониятига эга.
Оддий навли ватман сал юпқароқ бўлиб букланганда тезроқ синади, букланган жойга туш ёйилади ва бўёқ яхши ётмайди. Яхши ватманлар қуйидаги талабларни қондириши зарур.
Қоғозни қалинлиги чизмани 3 мартагача кесиб олганда яна қайта чизиш мумкин бўлсин.
Туш билан чизганда ҳамда бўяганда қоғоз улар билан реакцияга киришмаслиги, яъни, туш сингиб, ёйилиб кетмаслиги керак. Қоғоз сифатсиз бўлса туш билан чизганда чизиқ четлари нотекис бўлиб, сал ёйилади. Қоғознинг сирти сал нотекис бўлса бўёқ ва туш яхши жойлашади. Кул ранг ёки сарғиш қоғозлар сифатсиз саналади.
Расм чизиш учун мўлжалланган қоғозлар ватмандан қаттиқлиги букланишга чидамлилиги ва сифати билан фарқ қилиб, ўчирғич билан чизиқ ўчирилганда қоғоз тез юмшаши мумкин. Шунинг учун уни сувли бўёқ билан бўяшда ишлатилади. Унинг сирти жуда силлиқ сал нотекис бўлиши мумкин.
-Профил, график ва схемалар асосан томонлари (1х1 мм) дан квадрат тўрлардан иборат бўлган миллиметрли (миллиметровка) қоғозларга чизилади. Миллиметрли қоғознинг ранги ҳар хил бўлади, чизғич ёки оч жигар рангли ўрама миллиметрли қоғоз сифатли ҳисобланади.
Геодезия ва хариташуносликда сурат қоғоз (фотобумага), аэро ва космик суратлар олишда шартли белгиларнинг суратларини, ёзувларини харита ва планларнинг асл нусхасини чизмасини чизмасдан уларнинг аслини суратга туширишда кенг қўлланилади. Сурат қоғоздан фотоплан тайёрланади.
Чизма план ва хариталарнинг кўчирмалари, ясама ва графиклар чизишда, шаффоф қоғоз (калька) кенг қўлланилади. Шаффоф қоғозлар (икки турли) қалам билан ишлашга, туш билан чизишга мўлжалланган бўлади.
Ҳозирги вақтда қоғозлар деформациясини қисқаришини камайтириш мақсадида план ва хариталарнинг асл нусхалари шаффоф пластинкаларда тайёрланади.
Чизма қуролларни тузатиш, ўткирлаш, текислаш ва қалам учуни ишчи ҳолатга келтириш учун 0 ёки 1 белгили қумли қоғоз ишлатилади.
БЎЁҚЛАР
Бўёқлар ранг берувчи ва бирлаштирувчи моддаларни қўлланишига қараб лакли, ёғли ва елимли бўёқларга бўлинади. Чизмачилик, хариташунослик ишларида асосан елимли бўёқлар ишлатилиб, улар қуйидагилардан иборат; гуашли бўёқлар ва тушлар.
Инженерлик графикасида кўпроқ ишлатиладиган акварел бўёқ бўлиб, аква – лотинча (сув) деган маънони англатади. У рангли кукун билан ва чиришга қарши бўлган моддадан иборат. Сувда эримайдиган кукуннинг текис тарқалиши туфайли қоғоз сиртида ранг ҳосил қилади. Акварел бўёқ чиришга қарши модда эса рангнинг тез ўчиб кетмаслиги учун ишлатилади.

Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling