000000000000000000000000

Sana01.01.1970
Hajmi
#126788

Олий таълимнинг турли босқичида асосиц таълим дастури бўйича дастлабки таълим олиш, иккинчи олий таълим олиш сифатида қаралмайди.
4.2. Факультетда таълим жараёнини ташкил етиш, таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ўқув режалар ва фанларнинг дастурлари институт ректори томонидан тасдиқланган йиллик ўқув жараёни жадвали ҳамда машғнлотлар жадвали билан тартибга солинади.
Таълим жараёнини мақсадли йўналтириш йўли билан ташкил етиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларни танлаш йўли билан институт талабаларига олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарурий шароитлар яратиб берилиши лозим.
Таълим – тарбия жараёнининг бирлиги Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари билан таъминланади.
4.3. Факультетда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, амалий, лабаратория, семинар, курс иши, малакавий амалиёт, битирув малакавий иши намда магистрлик диссертацияси.
Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқалик академик соат белгиланган. Ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 5-10 дақиқа бўлади.
Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар: ўзбек ва рус тиллари ҳисобланади.
4.4. Факультетда кадрлар тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.
Олий таълимнинг асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакиллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чикилган ва “Ўзстандарт” агентлигида давлвт рўйхатидан ўтказилган давлат таълим стандарти қўлланилади.
4.5. Факультетда ўқув йили икки семестрга бўлинади ва унинг ҳар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назорати шаклида олиб борилади.
Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсияси асосида ректор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин емас.
Олий таълимнинг таълим дастурларини ўзлаштириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдикланган ва Адлия вазирлигида давлвт рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом”га мувофик тартибга солинади ҳамда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ битирувчиларнинг якуний давлвт аттестацияси натижалари асосида тугалланади.
4.6. Факультетда илғор педагогик ва ахборот технологиялари, таълимни индивидуаллаштириш ва мустакил таълим олиш воситаларини, модул тизими ҳамда масофавий таълимни беришни қўллаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий – услубий ишлар амалга шоирилади.
V. ФАКУЛТЕТнинг таркиби
5.1. Факультетнинг таркибига қуйидагилар киради:
а) кафедралар:
1. Умумий математика;
2. Математика ўқитиш методикаси;
3. Информатика ўқитиш методикаси;
4. Таълимда ахборот технологиялари;
VI. Факультетни бошқариш
6.1. Институт факультетини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган холда ректор томонидан тайинланадиган декан бошқаради.
Факультет декани ўз фаолиятида “Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисидаги Низом”га амал қилади.
Факультет декани:

  • факультетда ўқув, илмий, маънавий – маърифий ва илмий – услубий ишдарга бевосита раҳбарлик қилади;

  • факультетда мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича зарур норматив – хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этади;

  • олий таълим муассасалари ва факултет кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

  • факультет бошқарув кадрлари захирасини яратиш, тайёрлаш ва ўқитишни амалга оширади;

  • касбий этика масалаларига кенгроқ эътибор беради, адолатли фидойи, ватанпарвар ва эътиқодли ёш кадрларни тайёрлашни таъминлайди;

  • ўқув-тарбиявий жараён ҳамда талабаларнинг битирув малакавий иши ва амалиёти устидан назоратни амалга оширади;

  • ўқув машғулотлари жадвалини тузушга рахбарлик қилади, унинг бажарилишини назорат қилади, талабалар давомати учун масъул ҳисобланади;

  • талабаларнинг мустақил иши, шунингдек, уларнинг билимини рейтинг, баҳолаш ва кридит модул тизимлари асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил етади;

  • талабаларни курсдан-курсга ўтказиш, талабалар сафидан четлатиш, давлат аттестациясига ва битирув малакавий ишларини химоя қилишга киритиш, академик таътил бериш ва стипендпя тайинлаш тўғрисидаги буйруқ лойихаларини тайёрлайда, факультетда хорижий талабалар бўлган холатда улар билан ишлашни таълим муассасасининг халқаро бўлими билан келишилган ҳолда амалга оширади.

  • “Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисида”ги Низомга мувофиқ факультетда Кенгаш ташкил этилиши мумкин.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling