REWORK(1)(1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#127747
Bog'liq
REWORK(1)(1)



Дэвид Хайнемайер Хенссон Джейсон Фрайд
Rework: Бидъатлардан ҳоли бизнес
Русс нашриётига сўз боши 
 
Мен бу китобни ўқиган вақтимда, менга шундай туюлардики, гўё мен 
дўстларим билан шинам кафеда ўтирибман ва улар ўз бизнеслари 
муваффаққиятининг “яширин” сирларини мен билан очиқ ойдин 
бўлишишмоқда. Осон ва эркин, аниқ ва самимий бўлишишмоқда. 
Мен ўзим хоҳлаган ва хоҳламаган ҳолда ўқиганларимни компанияни 
очиш ва ривожлантиришдаги ўз шахсий тажрибаларим билан таққослаяпман. 
Кўпгина маслаҳатлар ва фикрларга қўшиламан, улар тўғри, лекин, 
баъзиларига эътирозим бор, аммо уларнинг барчаси кишини ўйлашга, одатий 
нарсаларга бошқа томондан қарашга, эскириб қолган назариялар ва 
қарашларни қайта кўриб чиқишга ундайди.
Сизга яқин беш йил учун мўлжалланган аниқ ва батафсил бизнес-режа 
кераклигига ишончингиз комилми? Ёки тайёргарликсиз апил-тапил иш 
юритиш бир мунча кўпроқ фойда келтирадими?
Сизга офис шунчалик керакми? 
Ҳақиқатдан ҳам сизга қандай қилиб бўлса ҳам кичик компанияни йирик 
компанияга айлантириш муҳимми?
Йиғилишларни музокаралар тарзида ўтказиш керакми, ўзи умуман 
уларни ўтказишнинг зарурати борми? 
Муаллифлар шуни ишонарли қилиб исботлаб беришганки, одатий йўл 
ҳар доим ҳам яхшиси эмас.
Дунё ўзгарди. Янги технологиялар шу қадар тез пайдо бўлаяптики, 
кўпчилиги бошқасидан тубдан фарқ қилади, мустаҳкам туйилган йирик 
бизнеслар, ҳудди қоғоз карталардан қурилган уйча каби тўсатдан сочилиб 
кетмоқда. Йирик балиқлар майдаларини осонгина еб юборадиган вақтлар 
ўтиб кетди. Ҳозир эса тез сузадиган балиқлар аста сузадиганларини еб 
юбораётганини тез-тез учратиш мумкин бўлиб қолди.
Мен одатда китоб ҳудди энди иш бошлаганлар каби тажрибали 
тадбиркорларга ҳам фойда бериши ҳақидаги муқаддималарга унчалик ҳам 
ишонавермайман. Лекин бу китобда мутлақо ҳаммаси ҳақиқат. Бу китоб 
ҳайратланарли даражада илҳомлантирувчи ва ўз ишингизни бошлашга 
асосли туртки берувчи китобдир! 
Биз ҳозир бизнес-инкубатор ташкил этамиз, унинг асосий вазифаси эса – 
ёрқин, ноодатий, муваффаққиятли компанияларни пайдо бўлишига ёрдам 
бериш бўлади. Биз мулоқот учун жонли муҳит яратишни хоҳлаймиз, унда 
эса, назарияни эмас, балки ишбилармон омадли бизнесменларнинг амалий 
“рецепт”ларини тинглаймиз ва муҳокама қиламиз, худди китоб муаллифлари 
маслаҳат берганлари каби ютуқлардан сабоқ оламиз. Мен бу бизнес 
инкубаторимизда бизнесга мана шундай ёндашувчи, ўзининг бизнес 
сирларини бошқалар билан бўлишишни хоҳловчи, ҳамда ўз шахсий 


ғояларини амалга оширишни орзу қилувчи барчани кўришдан ҳурсанд 
бўламан!
Сизга ҳақиқатдан ҳам яна нимадир ўз бизнесингизни бошлашга халақит 
бераяптими?
Reworkни ўқиб чиқинг ва ҳаётда ўзингиздан из қолдириш учун ҳаракат 
қилишни бошланг. 
Алексей Комиссаров,
Бизнес-инкубатор раҳбари 
РФ ҳукумати ҳузуридаги халқ хўжалиги академияси 
“Авторемонт тизими” компанияси бош директори 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling