4 5796504896521896559

Sana01.01.1970
Hajmi
#128026
Bog'liq
4 5796504896521896559



Девона (қисса). Тоҳир Малик 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
 
— Буважон, мушук нимадан тарқалган? 
— Мушукми? Мушук — арслондан, болам. 
— Ит-чи? 
— Ит — бўридан. 
— Одам-чи? 
— ... 
 
 
МУҚАДДИМА ЎРНИДА 
... У хуржунини елкасига олиб, узоқ юрди. Кўчки босган ерга етиб келгунича оёқлари 
қақшаб кетди. У ҳали кўчки нима эканини билмасди. Белга қадар қорга ботган кезлари изига 
қайтганидан пушаймон бўлар, чиқиб олганда эса: «Ота юртдан узилгандан кўра музлаб 
ўлганим афзал», деб қўярди. 
Оқшомга бориб унинг силласи қуриди, очиқди. Шунда ҳам тўхтамади. Фақат шом 
қоронғусидагина тамадди қилиб олиш мақсадида хуржунини ерга қўйди. Ўтириб, нафасини 
ростлади. Кейин қўлини хуржунга тиқди. Силлиқ, совуқ, юмалоқ бир нарсага қўли тегди. 
Сесканди. Хуржуннинг оғзини очиб, икки қўллаб уни чиқарди. Чиқарди-ю, серрайиб қотиб 
қолди. Нафаси ҳам, юрак уриши ҳам тўхтади. У хуржундан... акасининг калласини олган эди!.. 
Тоғлар ҳам қотиб қолди. Осмон ҳам. Дунёнинг ҳаёт томирларидан жон чиқиб кетди. Бир 
зум, фақат бир зум шундай бўлди. У қўлидаги каллани ташлаб юборди. Акасининг кесилган 
боши қорга чўкди. Унинг қалбидан отилган фарёд сукунатни қалқитиб юборди. Тоғлар акс-садо 
берди. Йўқ, акс-садо эмас бу. Тоғлар ҳам фарёд чекди. Бу фарёдни қорлар ўзига шима олмади 
— осмон бағрига сингдирди. 
Ҳозиргина оқлиги билан кўзни қамаштираётган қор бир нафасда қоп-қора бўлиб қолди. 
Кейин аста қизарди. Чўққилардан қип-қизил қон оқиб кела бошлади. Иссиқ қон уни ҳам 
бағрига тортиб, аввал товонини куйдирди, кейин баданига тарқалди. Сўнг мияси қизий 
бошлади. Томоғи қуриб, қонни симира кетди. Симирган сайин ичи куяверди. Кейин қон қорга 
сингиб, атроф аста оқарди. Шунда у қорга ботиб турган каллани авайлаб қўлига олди. Юмуқ 
кўзларни, ўсиқ қошларни силади. Силай туриб вужудидан яна фарёд отилиб чиқди.
Осмон қаърига икки кунгача фарёд отилиб турди. Кейин бу овоз бошқа ерларга кўчди. 
У озиб-тўзиб кетди. Борар жойини ҳам унутди: телба бўлиб қолди. Каллани қўлидан қўймай, 
тентираб юраверди. Бир ерда оёғи тойиб, пастга қараб юмалаганида уни йўқотди. Алам билан 
нола чекди. Охири бир юмалоқ тошни калла хаёл қилиб авайлаб олди. Қош-кўзни излади. 
Тополмай уввос солиб йиғлади. Лекин уни ташлаб юбормади. Эҳтиётлаб кўтариб юраверди. 
Орадан бир неча кун ўтгач, савдо важидан Кошғарга бориб-келиб юрувчи ўзбеклар уни 
кўриб қолиб, хачирга мингаштириб олдилар. Чарх ураётган қузғунлар емишларидан маҳрум 


Девона (қисса). Тоҳир Малик 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling