техник ижодкорлик

Sana01.01.1970
Hajmi
#128097
Bog'liq
техник ижодкорлик


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Умумтехника» кафeдраси

Ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ривожлантиришда фан-техника ютуқларидан фойдаланиш.

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ
ИШИ

2012 йил
Мундарижа




Кириш..............................................................................................................3
I Боб. Ўзбекистонда таълим-тарбия ислоҳоитларининг амалга оширилиши.
1.1. Таълим-тарбия мазмунини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар ва ҳукумат қарорлари..................................................................................................7
1.2. Ўзбекистонда ўқувчилар техник ижодкорлигини оширишнинг ижтимоий асослари................................................................................................8
I Боб хулосаси...............................................................................................10
II Боб. Техник ижодкорликни ташкил этиш ва унинг мазмуни.
2.1. Ўқувчилар техник ижодкорлигининг педагогик-психологик
асослари..........................................................................................................11
2.2. Ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантириш методлари...................14
2.3. Техник ижодкорликнинг ўзига хос хусусиятлари ва ташкилий
асослари..........................................................................................................16
2.4. Ўқувчилар техник ижодкорлигини ривожлантириш йўналишлари.20
2.5. Техник ижодкорлик жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш...........................................................................................................22
II Боб хулосаси...............................................................................................33
III Боб. Техник ижодкорлик самарадорлигини ошириш усуллари.
3.1. Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг техник ижодкорлигини ташкил қилиш........................................................................................................34
3.2. Касб-ҳунар таълими муассасаларида техник ижодкорликни ташкил қилиш.....................................................................................................................36
3.3. Мактабдан ташқари муассасаларида техник ижодкорликнинг ташкил этилиши...................................................................................................40
III Боб хулосаси............................................................................................45


Кириш
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришганлигининг дастлабки даврларидаёқ жаҳон цивилизацияси тараққиётида муҳим ўринга эга миллий маънавиятимиз асосида келажаги буюк давлатни барпо этиш бош мақсад этиб белгиланди.
Бош қомусимиз бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш кафолатланади” деб алоҳида қайд этилганлиги барпо этилилаётган демократик жамиятда ижодкорлик эркинлигининг гаровидир.
1996 йилда ўқувчи ёшлар ва ўсмирлар орасида техник ижодиётни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.
Талабаларнинг техник тафаккурини ва меҳнатга ижодий муносабатини ривожлантириш, бозор иқтисодиёти шароитида фан техника тараққиётини жаҳон талаблари даражасига кўтариш, маҳсулот сифатини тубдан яхшилашни, ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлай оладиган ёш авлодни тарбиялаш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Бўлажак мутахассисларда ижодий фаолият асосларига оид билим, кўникмаларни шакллантириш орқали ҳозирги саноат ишлаб чиқаришига хос техник, технологик-конструкторлик ва ишлаб чиқариш фаолиятларининг асослари эгалланишига эришилади.
Бу фаннинг асосий мақсади бўлажак ўқитувчиларга умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, мактабдан ташқари таълим муассаларида ўқувчилар ижодий фаолиятини ташкил қилишнинг илмий-методик асосларини ўргатишдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришишда қуйидаги вазифаларнинг ҳал этилиши кўзда тутилган:

  • ўқувчиларни баркамол шахс сифатида шакллантириш жараёнида техник ижодкорлик ва дизайн асосларига оид билимлар тизимига эга бўлиш;

  • техник ижодкорликнинг ташкилий ва иқтисодий асослари билан танишиш;

  • кашфиёт, ихтирочилик, рационализаторлик ва патентлаш асослари бўйича тушунчаларга эга бўлиш;

  • техник масалаларни ечиш метод ва усулларидан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш;

  • техник ижодкорлик объектлари учун техник ҳужжатларни тузиш;

  • мустақил равишда техник объектларни ва уларнинг моделларини лойиҳалай олиш;

  • техник ижодкорлик бўйича синф ва синфдан ташқари машғулотлар учун мослама, дастур ва бошқа жиҳозларни мустақил лойиҳалай олиш;

  • республикада ўқувчилар техник ижодкорлиги фаолиятининг ҳозирги ҳолати ва уни такомиллаштириш истиқболи тўғрисида тушунчалар;

  • ўқувчиларни ижодий фаолиятга жалб қилишнинг асосий методларини билиш;

  • техник ижодкорлик тўгараклари фаолиятининг мазмуни, ташкилий асослари, техник объектларини илмий асосда танлай олиш;

  • тўгаракларнинг ўқув моддий-техника базасини ташкил қила олиш;

  • синфдан ва мактабдан ташқари ўқув машғулотларида техник ижодкорликни методик асосларини билиш;

  • ўқувчиларнинг ижодий фаолиятига тегишли бўлган тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишнинг илмий асосларини билиш керак.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling