1-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#128314
Bog'liq
1-мавзу


КОМПЬЮТЕР ТИЗИМЛАРИ ВА ТАРМОКЛАРИ
1. Тизим хакида тушунча ва унинг турлари

Ҳозирги даврда фан ва техникада куп кулланиладиган тушунчалардан бири - тизимдир. Тизим - юнонча суз булиб, ташкил этувчилардан иборат бир бутунлик деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига караб туркумлаш мумкин. Умуман олганда, тизимлар моддий ёки мавхум булиши мумкин (мавхум - инсон онги маъсули).
Моддий тизимлар, асосан моддий объектлар тупламидан ташкил топади. Уз навбатида моддий тизим анорганик (механик, химик) ва органик (биологик) тизимга ёки аралаш тизимга ажратилади. Моддий тизимларда асосий уринни ижтимоий тизим эгаллайди. Бундай тизимнинг хусусиятларидан бири инсонлар уртасидаги муносабатларни акс эттиришдир.
Мавхум тизимлар инсон онгининг махсули булиб, хар хил назариялар, билимлар, гипотезалардан иборат. Янги ахборот технологияси хам моддий тизим унсурларини (компьютерлар, хужжатлар, инсонлар), хам но моддий тизим унсурларини (математик моделлар, инсон билимлари ва хоказо) уз ичига олади. Шу орада ахборот технологиясига таъриф бериб утиш максадга мувофикдир.
Ахборот технологияси - объектнинг, ходиса ёки жараёнининг (ахборот махсулотининг) ахволи хакида янгича маълумот олиш максадида маълумотларни йиғиш, кайта ишлаш ва узатиш воситалари хамда усуллари мажмуаси (бошланғич маълумотлар) дан фойдаланиш жараёнидир.
Ахборот технологиясининг максади ахборотларни инсон уларни тахлил килиши ва шу асосда бирор ишни бажариш буйича карор кабул килиши учун ишлаб чикишдан иборат.
Шундай килиб, тизим - бу узаро боғлик ва ягона максадга эришиш учун маълум коида асосида узаро муносабатда буладиган унсурлар туплами. Бу унсурлар туплами оддий унсурлар йиғиндисидангина иборат булмай, хар бир унсур хам уз навбатида тизим булиши мумкин.
Тизимлар тузилиши буйича оддий ёки мураккаб булиши мумкин.
Оддий тизимларни ташкил этувчи унсурлар сони кам булиб, содда тузилишга эга булади.
Мураккаб тизимлар эса, бир нечта унсурлардан ташкил топган булиб бу унсурлар хам уз навбатида алохида тизимларга булиниши мумкин.
Вакт давомида узгаришга караб тизимлар статистик ва динамик турларга ажратилади. Статистик тизимда вакт давомида узгариш булмайди. Динамик тизимда эса, вакт утиши билан холат узгариб боради.
Ташки мухит билан буладиган алокасига караб очик ёки ёпик тизимлар булиши мумкин. Очик тизимлар ташки мухит билан актив алокада булади. Ёпик тизимларнинг унсурлари эса ташки мухитдан таъсирланмайди.

2. Иктисодий объект тизим сифатида, бошкариш тизими.


Иктисодий обектни тизим сифатида курадиган булсак, у хам куйидаги унсурлардан ташкил топган булади.

  1. Бошкарувчи субъект

  2. Бошкарилувчи объект

Бу унсурлар уртасидаги алока хам катта ахамиятга эга. Иктисодий объект деб ишлаб чикариш корхонасини олсак (акционерлик жамияти, фирмалар, кичик корхоналар ва хоказо), бошкарувчи субъектга бу ишлаб чикариш корхоналарининг рахбар органлари, булинмалари киради (директор, булим бошликлари, уларнинг булинмалари ва хоказо). Бошкарилувчи объектга эса корхона цехлари, ишлаб чикариш булимлари мисол булади. Агар бошкарувчи субъектдан маълум бир маълумот бошкарилувчи объектга борса, бу алока “туғри алока” дейилади. Корхона микёсида бунга режа ва турли хил курсатмалар мисол булиши мумкин. Агар аксинча, маълумотлар бошкарилувчи объектдан бошкариш субъектига борса, “тескари алока” дейилади. Бунга ишлаб чикарилган махсулотлар микдори ва хоказо мисол була олади.
Бошкариш тизими кишиларнинг моддий дунёда бирон бир жараённи ташкил этиш сохасидаги муайян максадга каратилган фаолиятдир. Бошкариш тизими ишлаши учун зарур булган шарт-шароитлар куйидагилардан иборат:



  1. Бошкариш объектларининг мавжудлиги.

  2. Мазкур объект фаолиятининг максади маълум булиши.

  3. Бошкариш тизими мустакил харакат килиши учун муайян хукукларга эга булиши.

  4. Бошкарувчи объектнинг бошкарилувчи объект хакида муфассал маълумотларга эга булиши.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling