Оила

Sana01.01.1970
Hajmi
#128898
Bog'liq
Оила


Оила – бу...

Оила бу ишқ муҳаббатингни топганингда,


Оила бу кечириш ишқни ардоқлаганингда,
Оила бу неъмат хосилини узоқ куттирган,
Оила бу барокат неъмат келсагина сездирган,
Оила бу фарзанд узоқ боқиб неъмат ҳосилини олишга,
Оила бу фарзанд хотиржам қиладиган,
Оила бу хавф ҳар сафар ишониб қолганингда сени огоҳ қиладиган,
Оила бу шаън отинг ўрнига лақаб қўядиган,
Оила бу орият қизинг кўтариб чиқадиган,
Оила бу аёл гузаллигини яшириб, меҳнатини яширолмайдиган,
Оила бу сабр тагида сариқ олтин бор,
Оила бу тахт ўтириб олсангу бошқара олмасанг ғалаёнга айланадиган,
Оила бу тортишув, нон-ош етганида тушунмаслик етмайди,
Оила бу рашк оғзим ошга етди деганингда лўқмангни тортиб оладиган,
Оила бу бозор сотадиганинг мухташам йиллар,
Оила бу ёшлик белингда қувват қолмасаям қалбингда завқ бўлса,
Оила бу шамол ғийбатинг етти махаллага ошса,
Оила бу тушак ҳамма жойда йиқилсанг ўз уйинга келиб тушагингга йиқиладиган,
Оила бу оқ қоғоз унга фақат ўзинг ёзадиган,
Оила бу нидо қабргача тириклай олиб борадиган,
Оила бу севги висолга ошиқтирадиган,
Оила бу вафо кўзинг илтижосини яширадиган,
Оила бу жафо сенга синов берадиган,
Оила бу кибр агар узоқлашсанг танобингни тортадиган,
Оила бу фикр адашсанг ўзини эслатадиган,
Оила бу суннат никох ила ибодат қилдирадиган,
Оила бу жойнамоз саждагоҳида кўз ёш,
Оила бу хақикат нохақликни тузатадиган,
Оила бу шифо қалбингни озиқлантирадиган,
Оила бу пул меҳр сотиб олиб бўлмайдиган,
Оила бу райхон тиканакгул дарвозасига осилган,
Оила бу ғурур елкангни кўтарадиган,
Оила бу дала узоғи кўринмайдиган,
Оила бу ҳимоя девори дуодан,
Оила бу товба кўзингни мошдай очадиган,
Оила бу овоз баландлиги кўшниларга эшитиладиган,
Оила бу ғор еб тўймайдиган,
Оила бу мушт тугилса эшикни қоқади,
Оила бу нон ҳидини қоронғудаям эслайсан,
Оила бу дарахт чинордай минг йил яшайди,
Оила бир анор, бағридаги қонни хам ичадиган,
Оила бу саёхат ҳар куни шошадиган,
Оила бу зиёрат онангни ҳиди ўтирган,
Оила бу садо узоқларда эшитиладиган,
Оила бу ризқ бегонани бирлаштирган,
Оила туз қўшнидан сўрай олмайдиган,
Оила бу дур дарёнинг тагидан қидирадиган,
Оила бу пахта оппоқ юмшоқ ва патдек,
Оила бу темир ўғиллари пахлавондай,
Оила бу ногиронлик алдасанг алдатади,
Оила бу адолат сени ҳақиқатга элтади,
Оила бу матонат сукунатда йиғлатади.
Психолог Зебинисо Ахмедова.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling