17-88a Mullajonov Xasanbek Brendni boshqarish

Sana01.01.1970
Hajmi
#129725
Bog'liq
17-88a Mullajonov Xasanbek Brendni boshqarish


БРЕНДНИ БОШҚАРИШ” фанидан
Оралиқ назорат вариантлари
4-вариант

  1. Маркетингга йўналтирилган бренд сиёсати.

  2. Саноат товарлари брендинги.

Javoblar
1. Корхонанинг имкониятлари таҳлил қилинганда унинг бозордаги шарт-шароитлари (ташқи муҳити) ва ўзининг ички салоҳияти тўғрисида батафсил ахборотлар тўплаб, аниқ хулоса чиқарилади. Бунинг учун «Бозорни комплекс тадқиқ қилиш» ва «Ҳолатли таҳлил» усулларидан фойдаланилади. Бозорни комплекс тадқиқ қилиш бошланғич даври бўлиб, корхона маркетинг дастурини ва режасини тузиши учун манба ҳисобланади. Ҳолатли таҳлил, фирма фаолиятини ўзига хос тафтиш қилиш ва атрофлича баҳолашни ўз ичига олади. Унда қуйидаги саволларга жавоб топиб бирор қарорга келиш мақсад қилииади:
— корхона ўз маҳсулоти билан бозорнинг қайси сегменти (табақаси)ни эгаллайди ва уларнинг келажаги қандай?
— корхона маҳсулотига бозорда қандай талаб мавжуд?
— ким ва қандай қилиб корхонага ва унинг маҳсулотига рақобатчи?
— корхона фаолиятига қайси иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, илмий-техник ҳолатлар таъсир кўрсатиши мумкин?
— фирманинг узоқ ва яқин муддатли мақсадлари ўзаро боғланганлик даражаси?
— кўзда- тутилган мақсадларнинг ресурс билан таъминланганлиги? '
— корхонада маркетинг фаолиятининг ташкил этилиши?
— товарни рақобатбардошлилиги?
— корхонанинг баҳо сиёсати қандай?
— товарлар ҳаракати ва савдосининг аҳволи?
— реклама ва бошқа сотишни рағбатлантириш усулларига қандай аҳамият берилмоқда?
Юқоридаги саволларга жавоб топиш ва таҳлил қилиш учун корхонанинг ички ва ташқи кўрсаткичларини ўрганиш ҳамда махсус танлов (сўров, тест) дастури орқали ахборотлар йиғилади. Корхонанинг ривожланиш мақсадларини аниқлашда, энг аввало унинг ичкц имкониятларини ҳисобга олиб, қайси соҳада
—сотишнинг ўсиши орқалими ёки бозорда ўз улушини кўпайтириш, обрўсини кўтариш йўли билан эришиладими каби саволларга жавоб изланади. Корхонанинг ривожланиш мақсадлари маркетинг тажрибасига кўра бир неча йўналишлар орқали амалга оширилиши мумкин: Биринцидан, эктенсив ривожланиш, яъни эгалланган бозорда (бозор сегментида) ишлаб чиқарилаётган товарни сотиш ҳажмини кўпайтириш орқали даромадни ошириш; иккинчидан, интенсив ривожланиш, бу йўл билан экстенсив имкониятлар тугагач, янги бозорларга чиқиш ёки сегментларни кенгайтириш ёки бозорга янги модификацияли товар таклиф этилади. Учинчидан, интеграциялашган ривожланиш орқали, бошқа корхоналар билан ҳамкорликда, улар тажрибаси ва ресурсларидан фойдаланиб, даромадни кўпайтириш. Тўртинчидан, диверсификация йўли билан, яъни корхона ўз маркетинг фаолияти доирасида қўшимча хом ашёни, товарни, технологияни, истеъмолчиларни ўзлаштириш орқали рақобатбардошлигини оширишга ва фойдани кўпроқ олишга эришади., Маркетинг стратегияси — мақсадга эришиш учун қандай харакат қилиш керак?— деган саволга жавоб излайди. Стратегик режалаштириш корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, истеъмолчилар, баҳо, реклама, сотиш ва бошқа фаолиятига асосий йўналиш аниқлайди, ҳар бир бўлими мақсадини белгилайди ва^улар ишини мувофиқлаштиради.

2. Жамият аъзоларининг хилма-хил ва юксалиб бораѐтган эхтиѐжларини кондиришнинг бирдан-бир воситаси бу иқтисодий ўсишдир. Агар иктисодий ўсиш булмаса хеч кандай жамият ривожлана олмайди, эски иқтисодий тизим ўрнига янгиси келмайди, иктисодий прогресс юз бермайди. Иқтисодий ўсиш деганда кишиларнинг талаб-эхтиѐжини қондириш учун зарур бўлган моддий маҳсулот ва хизматларни, яъни барча ноз-неъматларни ишлаб чикаришнинг кўпайиб бориши тушунлади. Иктисодий ўсиш исталган буюмларни эмас, балки ишлаб чикариш воситалари, ресурсларни хам ривожлантиришни англатади ва шу орқали булғуси истеъмолни қондиришни хам мулжаллайди. Ишлаб чикариш фаолияти жамият хаѐтининг бирламчи асоси бўлганидан иқтисодий ўсиш ижтимоий тараққиѐт учун моддий замин яратиб беради. Жамиятдаги чуқур ва сифатли ўзгаришлар иқтисодий ўсиш суръатларига қараб юз беради. Иқтисодий ўсиш жамиятда ишлаб чиқариш хажмини ѐки ахоли жон бошига яратилган махсулотлар ва хизматлар ҳажмини ортиб бориши билан ўлчанади. Уни реал ялпи миллий махсулот ѐки реал миллий даромаднинг купайиб бориши ифода этади. Икисодий ўсиш 2 даражада микро ва макро даражада юз беради. Микроиктисодий усиш - бу корхона, хўжалик, фирма ва тармоқ даражасидаги ўсишлар, шу даражада мехнат қилувчилар иқтисодий фаолиятнинг, гурухий фаолиятнинг натижасидир.Макроиктисодий ўсиш - бутун жамият микѐсидаги, масалан, мамлакат миқѐсидаги иқтисодий ўсишдир. У жамият ишлаб чикариш фаолиятининг натижаси булади, турли корхона ва тармоклардаги микроиқтисодий ўсишнинг мажмуи сифатида юзага келади. Иқтисодий ўсишнинг 2 томони бор. Биринчиси унинг кўлами, у ишлаб чикариш хажмини билдиради, бутун жамиятда қанча махсулот ва хизматлар яратилишини, иқтисодий ўсиш натижасида улар ўсиши қандай миқдорда 18 бўлишини кўрсатади. Масалан, 1-мамлакатда 100 доллар, 2-мамлакатда 50 доллар, 3- мамлакатда 5 доллар. Ўсишнинг сиғими миқдоран фарқланиши мамлакат иқтисодий қувватига боғлиқ. Масалан, АҚШ ва Ўзбекистон.2- томони унинг суръатлари булиб, иктисодий усишни нисбий жихатдан характерлайди, унинг мутлак усишини эмас балки усиш тезлигини курсатади. Иктисодий усиш 3,5 ѐки 10% бўлди деймиз. Бунда усиш илгарилиги ишлаб чикариш хажмига нисбатан олинади. Масалан, 50 млрд. доллар 55 млрд. долларга етса, бу ерда 100% дан 110% га етгани иктисодий усиш 10%.Купчилик мамлакатларнинг тарихий тажрибасида тасдиқланган шундай қонуният борки, унга кўра иқтисодий ўсишнинг кўлами ва суръатлари ўзаро тескари мутаносибликда ўзгаради, яъни ўсиш кўлами миқдоран ошган сари, унинг суръатлари пасайишга мойил булади.Масалан, АҚШ да 1950-1975-йилларда реал ЯММ 2,41 марта, 1976-1988-йилларда эса, 1,48 марта купайган, 1-даврда ўсиш юқори бўлган, 2-даврда пасайган, лекин ўсиш кулами катталашган. 1950-йили 1% иқтисодий ўсиш 12 млрд. долларни ташкил этган. 1988-йилда 1% ўсиш 40 млрд. доллардан иборат бўлди.Бу иқтисодиѐт кўламининг катталигидан келиб чиқади1 . Иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи ва ишлаб чиқаришда амал қиладиган кучлар унинг омиллари ҳисобланади. Ўсиш юз бермаса иқтисодиѐт статик (ўзгармас), аксинча бўлса динамик (ривожланувчи) ҳолатда бўлади. Иқтисодий динамикани эса ишлаб чиқаришни ўстирувчи омиллар таъминлайди.Энг сўнги иқтисодий ўсиш назарияларига кўра омилларнинг асосийлари:Табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати;Мехнат ресурсларининг микдори ва сифати; Ишлаб чиқаришдаги асосий капитал (фонд) миқдори ва таркиби; Ишлаб чиқаришнинг технология даражаси.Бу ишлаб чиқариш омилларининг хажми ва сифатини билдиради, иқтисодий ўсиш имкониятларини англатади. Ресурсларнинг чекланган бўлиши иқтисодий ўсишни хам чегаралайди
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling