glossariy 2

Sana01.01.1970
Hajmi
#129792
Bog'liq
glossariy 2


Гомойотерм – ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда тана харорати доимий бўлган (иссиқ қонли) ҳайвонлар
Канцерогенлар – ҳавфли ўсмалар келиб чиқишига сабабчи бўладиган моддалар ёки физик омиллар
Консументлар – фотосинтез ёки хемосинтез йўли билан тўпланган тайёр органик моддаларни истеъмол қилувчи организмлар йиғиндиси
Коэволюция - табиат ва жамиятнинг бир-бирига мос, ўзаро мутаносиб ривожланиши
Литосфера – Ернинг устки «қаттиқ» қобиғи
Мониторинг – атроф-муҳит ҳолатининг кузатиш, баҳолаш ва олдиндан башорат қилиш тизими
Мутаген – мутацияни келтириб чиқарувчи ҳар қандай омил
Ноосфера – «ақл қобиғи», биосфера тараққиётининг юқори босқичи
Озуқа занжири – бири иккинчисига озуқа бўладиган организмларнинг кетма - кет келадиган занжир
Продуцентлар – анорганик моддалардан органик моддалар яратувчи автотроф организмлар
Популяция – бир турга мансуб бўлган индивидлар йиғиндиси ҳисобланиб, умумий генофондга эга, муайян шароитда ва майдонда тарқалган бўлади.
Редуцентлар – ҳаёт фаолияти давомида (бактериялар, замбуруғлар) органик қолдиқларни анорганик моддаларга парчаловчи организмлар
Руҳсат этиладиган миқдор-РЭМ(ПДК) - одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига зиён етказмайдиган зарарли модда миқдори кўрсаткичи
Синэкология – экологиянинг ҳамжамоалар тузилиши, энергетикаси, динамикаси, шакилланиши, ташқи муҳит билан ўзаро алоқаси кабиларни ўрганадиган бўлими
Сукцессия –муайян ҳудудлардаги биоценозларнинг табиий омиллар ёки инсон таъсирида кетма-кет алмашиниши
Табиий ресурслар – жамиятнинг моддий, илмий-маънавий эхтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ёки фойдаланиш мумкин бўлган табиий объектлар, жараёнлар
Трофик алоқа – бир турнинг иккинчи тур билан озиқланишидаги муносабат
Тупроқ эрозияси – тупроқнинг табиий ёки инсон хўжалик фаолияти натижасида емирилиш жараёни. Табиий эрозия одатда жуда секин боради ва хавфли эмас. У сув ва шамол эрозияларига ажратилади
Фотосинтез – ёруғлик энергияси ёрдамида органик моддалар синтезини амалга оширувчи оксидланиш-қайтарилиш реакцияси
Экологик императив- табиат қонунларига бўйсуниш талаби
Экологик инқироз- экологик система, табиат комплексидаги мувозанат холатининг қайта тикласа бўладиган ўзгаришлар
Экологик омил – тирик организмнинг мослашиш характерига жавоб берадиган ташқи муҳитнинг ҳар қандай элементи. Унинг абиотик, биотик ва антропоген турлари ажратилади
Экосистема – организмлар ва уларнинг яшаш муҳитидан иборат табиий ёки сунъий антропоген мажмуи; ундаги тирик ва ўлик экологик таркибий қисмлар бир- бирлари билан чамбарчас боғланган
Ўлик модда – В.И.Вернадский таълимоти бўйича, унинг ҳосил бўлиш жараёнда тирик модда иштирок этмайди.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling