13. Электрон ҳУЖЖАТ ВА Электрон ҳужжат алмашинуви мавзулар


Download 48.5 Kb.
bet1/3
Sana18.10.2023
Hajmi48.5 Kb.
#1709148
  1   2   3
Bog'liq
13.Электрон хужжат ва электрон хужжат алмашинуви


13. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ ВА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВИ


Мавзулар:

  • Ҳужжат тушунчаси;

  • Ҳужжатларнинг турлари;

  • Электрон ҳужжат;

  • Анъанавий ва электрон ҳужжат алмашиш;

  • Имзо ва унинг аҳамияти;

  • Муҳр ва унинг аҳамияти;

  • Электрон рақамли имзо;

  • Электрон рақамли имзодан муҳр ўрнида фойдаланиш;

  • Электрон ҳужжат реквизитлари;

  • Электрон калитлар ва сертификатлар;

  • Электрон ҳужжат алмашиш тизимлари.



Ҳужжат тушунчаси. Ҳужжат - матн, товуш ёки тасвир шаклида ёзилган ахборот бўлиб, замон ва маконда узатиш ҳамда сақлаш ва жамоат томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган моддий объектдир.
Ҳужжат турлари. Ҳужжат турлари – ҳужжатларни ўз шаклига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  • Матнли ҳужжатлар. Қоғозга ёзув машинаси, қўл ёки ахборот коммуникация воситалари ёрдамида туширилган қандайдир маъно берувчи сўзлар кетма-кетлигидир.

  • Товушли ҳужжатлар. Овоз ёзиш воситалари ёрдамида ёзиб олинган товушли ахборот.

  • Тасвирли ҳужжатлар. Фотосурат, ранг тасвир маҳсули.

Электрон ҳужжат. Электрон ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги 2004 йил 29 апрелдаги 611-II сон Қарорига биноан қуйидагича таърифланади.
Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш (таниб олиш) имкониятини берадиган бошқа реквизитларига (маълумотларга) эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир.
Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади.
Электрон ҳужжат электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг мазкур ҳужжатни идрок этиш имкониятини инобатга олган ҳолда яратилиши керак.

Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling