1.1-амалий

Sana01.01.1970
Hajmi
#130063
Bog'liq
1.1-амалий


1-мавзу. Шеър поэтикаси курсининг мақсад ва вазифалари.
Асосий саволлар:

    1. Курснинг предмети.

    2. Курснинг баҳо юритадиган мундарижаси, мақсад ва вазифаси.

    3. Курснинг бошқа фанлар билан алоқаси.

Таянч тушунча ва иборалар:
Курснинг предмети, шеър поэтикаси, курснинг мундарижаси, мақсади, вазифаси, бошқа фанлар билан алоқаси.
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади:
Талабаларга “ Шеър поэтикаси” махсус курсининг ўрганиш предмети ва мундарижаси ҳақида тушунча ҳосил қилдирилади.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Курснинг предметини тавсифлайди.

    2. Курснинг мақсадини тушунади.

    3. Курснинг вазифасини билади.



1.1 - асосий саволининг баёни.
Филолог мутахассисларни тайёрлаш - ўзбек адабиётининг бугунги ҳолатини, илмий-назарий ва амалий муаммоларини тавсифлаб берувчи махсус фаннинг мазмун-мундарижаси билан узвий боғлиқ. Айни вақтда “Шеър поэтикаси” курсининг мақсад ва вазифаси истиқлол даври ўзбек адабиёти дастури билан мувофиқлаштирилгандир.
Курснинг предмети шеърни гўзаллик олами - саное нафиса нуқтаи назаридан ўрганишдир.
Курснинг мақсади назмий асарни илмий-назарий ва амалий жиҳатдан сўз санъати ҳодисаси сифатида шакллантирувчи ва уюштирувчи поэтик восита ҳамда унсурларни ўрганишдан иборат.
Назмий мазмун билан назмий-мусиқий оҳангнинг уйғунлигини таъминловчи назмий нутқ, ритм, балоғат ва поэтик синтаксис, умуман, шеър поэтикаси, шеър санъатлари ва бошқа поэтик усул ҳамда ҳодисалар тавсифланади ва талқин қилинади. Бу курснинг вазифасини ташкил этади.
Мафкурамизнинг бош ғояси-озод ва обод ватан ҳамда фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бундай ҳаётни баркамол авлод ва унинг соғлом авлоди қуради. Баркамоллик жисмоний ва маънавий оламдан иборат. Маънавий оламнинг шаклланиши, такомилида санъат турларидан бири-адабиётнинг ўрни беқиёс. Адабиётни тушунмоқ, идрок қилмоқ, қалбга туймоқ учун унинг қонун-қоидаларидан ҳам хабардор бўлмоқ эхтиёжи ўз-ўзидан келиб чиқади. Шу жумладан, адабиётнинг узвий қисмини ташкил қиладиган шеърият сир-у асрорларидан огоҳ бўлиш учун “Шеър поэтикаси” курси қўлланмалик вазифасини ўтайди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling