Силабус(Агроспец)2020

Sana01.01.1970
Hajmi
#131163
Bog'liq
Силабус(Агроспец)2020




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

Тасдиқланди”


Ўқув ишлари бўйича проректор
профессор___________ С.Исламов
2020 йил “ ____” ________


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА
АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
ФАН СИЛЛАБУСИ

Билим соҳаси:

400000 -

Қишлоқ ва сув хўжалиги

Таълим соҳаси

410000 -

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги










Таълим йўналишлари:

5410100 – 5410200 –

Агрокимё ва агротупроқшунослик
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)




5410300 –

Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)

5411500 –

Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини

5410400 –

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)




5410500 –

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)




5411600 –

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик




5411700 –

Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш




5410900 –

Ипакчилик ва тутчилик




5411100 –

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси




5411000 –

Мевачилик ва узумчилик



Кафедра мудири , доцент _________________ З.Кушаров

Фан ўқитувчилари: катта ўқитувчи_________________ С.Мухамадиев


ассистент_________________С.Аминов
Тошкент – 2020 йил
Фан Силлабуси
Тошкент давлат аграр университети


Фан тўғрисида маълумот
Фан шифри: (QХАКТМ 1206)
Фан номи: Қишлоқ хўжалигида ахборот-коммуникацион технологиялар
Семестр/Йил: 2-семестр/ 2020-2021 ўқув йили
Кафедра: Ахборот технологиялари ва математика
Соатлар/кредитлар миқдори: 6 ECTS (90 аудитория соати)

Маъруза

Амалий машғулот

Лаборатория

Мустақил таълим

Жами

30

30

30

90

180



Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви:
Аудитория вақти: Дарс жадвалига асосан
Талаблар:
Фан учун масъул кафедра: Ахборот технологиялари ва математика кафедраси
Инструктор тўғрисида маълумот
Инструкторлар: катта ўқитувчи С.Мухамадиев, ассистент С.Аминов
Кафедра жойлашган жойи: Агрологистика ва бизнес факультети ўқув биноси, 8 кават, 806-хона
Телефон: +998974452286
E-mail: sabur1088@gmail.com
Иш вақти: Учрашувга кўра



  1. Фан тавсифи

Республикамизда axбoрoт – коммуникацион теxнoлoгиялaрини ривoжлaнтириш ва уни турли соҳаларга тадбиқ этишга aлoҳидa эътибoр қaрaтилмoқдa. Ахборот – коммуникацион технологияларининг ривожланитириш холати биринчи навбатда aтдa жaмиятнинг интеллектуaл сaлoҳияга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга боғлиқ бўлмоқда.
Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишда, қишлоқ хўжалиги тармоқларига АКТ соҳасида чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш муҳим масалалардан биридир. Ахборот технологиялари қишлоқ хўжалигига оид жараёнларнинг режалаштиришга, башоратлашга, таҳлил қилишга ва моделлаштиришга боғлиқ кўпгина масалаларни ечишда муҳим ёрдам беради.
Ушбу курс ёрдамида талабалар қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этишнинг имкониятлари, афзалликлари, дастурий ва технологик таъминоти, зaмoнaвий теxник вoситaлaр, oперaциoн тизимлaр вa замонавий дастурларда ахборотларни қайта ишлаш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш, ҳисoблaш жaрaёнлaрини aвтoмaтлaштириш тaмoйил вa услублaри, компьютер графикаси дастурлари ёрдамида об-ҳаво ва қуёш ҳолатларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги тизимлари ишларини автоматлаштириш билaн чуқур ҳaмдa ҳaр тoмoнлaмa ўрганадилар.
Шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш ва унда булутли технологияларни қўллаш, ахборот тизимлари ва технологиялари хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик йўналишлари, рақамли технологиянинг блокчейн технологиялари билан амалларни бажариш, бизнес-муҳитларда бизнес ахборот тизимларининг фаолият юритиши, электрон бизнес ва бизнес анатилика хисоботларини тайёрлаш ва самарали фойдаланиш бўйича ҳар томонлама билимларга эга бўладилар.

  1. Фаннинг мақсади

    • мустақил фикрлашни намойиш этиш;

    • мустақил ишлашга тайёрлаш;

    • ахборотларни қайта ишлаш учун техник таъминот, замонавий операцион тизимлар функциялари билан танишиш ва дастурий воситаларда қишлоқ хўжалигига оид масалаларни ечишни ўрганиш;

    • тармоқ технологиялари билан танишиш ва интернет хизматларидан оқилона фойдаланиш;

    • Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларидан фойдаланиш асосларини ўргатиш ва уларда ишлаш;

    • электрон хукумат элементлари билан ишлашда амалий кўникмалар ва назарий билимлар билан ҳар томонлама таништириб чиқиш;

    • электрон бизнес турлари билан танишиш ва электрон савдо амалларини бажаришни ўрганиш;

    • катта ҳажмдаги келиб тушаётган ахборотларни самарали қайта ишлаш учун интеллектуал тизимлари ва бизнес-аналитикадан фойдаланиш.




  1. Download

    Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling