izhtimoij pedijtimoiy ped. maruza

Sana01.01.1970
Hajmi
#131603
Bog'liq
izhtimoij pedijtimoiy ped. maruza



ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА 
ФАНИДАН 
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Қўқон – 2011.


Нурхон @ 
 
 
 


 
1 – мавзу: Ижтимоий педагогика ва педагогик социологияга эҳтиёж, 
замонавий жамият ривожининг зарурий шарти. 
Режа: 
1.
Ижтимоий педагогика зарурат сифатида.
2. Ижтимоий педагогика фанининг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети.
3. Хорижда ва Ўзбекистонда ижтимоий педагогиканинг ривожланиш тарихи.
4. Ўзбек халқ педагогика си ва ислом таълимотида ижтимоий -
педагогик ғоялар. 
Таянч тушунчалар : ижтимоий педагогика, фан, мақсад , вазифа, объект,
предмет, зарурат.
Фойдаланилад иг ан адабиё тлар.
1. Маслов Н,Ф. Рабочая книга социального педагога. – М.: 1994. 
2. Галагузова М. А. Социальная педагогика – М.: Владос, 2000. 
3. История социальной педагогики / Под. ред. М.А. Галагузовой – М.: Владос,
2003. 
4. Мунавваров А.К. Педагогика. – Т.: Ўқитувчи. 1996. 
5. Йўлдошев Ж.Ғ. Таълим янгиланиш йўлида. – Т.: Ўқитувчи. 2000. 
6. Қуронов М. Қурбаниязова З. Ижтимоий педагогика. (маъруза матни)Т.:2003. 
7. Мавлонова Р. Воҳидова Н. Ижтимоий педагогика. Т.:2007.
Келажакда Ўзбекистонни юксак даражада тараққий этган иқтисоди билангина эмас, балки 
билимдон, маънавий жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қилиш лозим. 
Комил инсон – етук шахснинг шаклланишида Кадрлар тайѐрлашнинг миллий модели ва дастури 
хал қилувчи роль ўйнайди. 
Миллий модель ва дастур мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ўз Ватанига фидокор, 
истиқлол ва демократия ғояларига садокатли шахсни шакллантиришга хизмат қилади. Ижтимоий – 
сиѐсий ҳаѐтда онгли равишда қатнашадиган, ижтимоий жараѐнларга фаол таъсир кўрсатадиган. Ўз
мамлакатни тақдири учун маъсул бўлган шахсни тарбиялаш – Кадрларни тайѐрлаш миллий 
дастурининг бош мақсадларидан биридир. 
Милий истиклол ғояси, ўз моҳиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсадларини ифода 
этадиган, унинг ўтмиши билан келажагини боғлайдиган, унинг асрий орзу – умидларига етишишга 
хизмат қиладиган ғоялар тизимидир.
Миллий истиклол ғояси: 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, 
демократия принципларига асосланади
Халқнинг асрлар давомида шаклланиб келган юксак маънавиятини, унинг анъаналари ва 
одатларини, буюк аждодларимизнинг умрбоқий меросини ўз ичига олади; 
Эзгулик, адолат ва хақикат, озодлик ва мустақиллик ғояларини, халқ ишончи ва 
эътиқодини ифодалайди
Ватанни гуллаб – яшнашига, Ватанда тинчлик таъминланишига, халқ фаровонлиги 
оширишга хизмат қилади; 
Жамиятнинг ҳамма аъзоларини, барча аҳоли қатламларини миллий ғоя – Ўзбекистоннинг 
буюк келажаги мақсадларига эришишга сафарбар қилади; 
Миллатидан, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқарода миллий ифтиҳор ва қадр – 
қиммат туйғуларини, Ватанга муҳаббатни, ўзаро ҳурматни, мустақиллик ғояси ва демократияга 
садоқатни тарбиялаши керак; 
Маърифатпарварлик орқали жамоатчилик онгида тараққиѐт, эрк ва миллий истиқлол 
ғояларини шакллантиради. 
Миллий истиқлол ғояси – ҳар бир ватандошимиз, унинг оиласи, бутун жамият учун Ватан 
олдидаги бурч ва масъулиятини бажаришнинг маънавий мезонидир. 
Миллий истиқлол ғояси ана шу талабларга жавоб берганидагина қуйидаги асосий 
вазифаларини бажаришга қодир бўлади: 
Фуқароларни ѐт ғоялардан мустақил дунѐқарашини ва эркин тафаккурини, прогрессив 
ижтимоий онгни шакллантириш; 
Ижодий, эркин фикрлайдиган, ўз билимлари ва кучларига ишонадиган шахсни 
тарбиялаш; 


Одамларнинг, айниқса ѐшларнинг, юксак озодлик ва тараққиѐт идеалларига ишончини 
мустаҳкамлаш, чинакам гуманистик эътиқодлар мустаҳкамланишига хизмат қиладиган юксак 
ахлоқий муҳитни яратиш; 
Ватандошларимизнинг ўзлигини англаши, айниқса миллий ифтиҳор ва қадр – қиммат 
туйғулари, тарихий хотирага садоқат, ватанпарварлик, муқаддас қадриятларимизга авайлаб 
муносабатда бўлиш туйғулари ўсишига ѐрдам бериш; 
Халқда ор-номус ва ҳалоллик, саҳийлик, камтарлик ва бошқа шу каби ахлоқий 
фазилатларини ривожлантириш; 
Кўп миллатли халқимиз онгида ‗‗Ўзбекистон – умумий Ватанимиз‘‘ деган эътиқодини 
шакллантириш ва ривожлантириш. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling