2- Назорат саволлари (metralogiya)

Sana01.01.1970
Hajmi
#132072
Bog'liq
2- Назорат саволлари (metralogiya)


  1. Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар турлари.

  2. Меъёрий-ҳуқуқий хужжатларнинг қулланилиши.

1 Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларига қуйидагилар киради:
1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
2.Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
3.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; 5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
6.Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
7.Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.


2 Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат деб норматив ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатга айтилади.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларидир ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатларидир. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling