мақола

Sana01.01.1970
Hajmi
#132438
Bog'liq
мақола


Антропоним ва топонимларнинг бадиий таржимадаги роли ва аҳамияти
(“Бобурнома” мисолида)
Д.М. Хошимова1
М.О. Муминова2
Аннотация
Антропонимлар халқ ҳаётида катта аҳамиятга эга. Уларда жамиятнинг маданияти ва дунёқараши акс этган. Исмлар халқнинг тарихи билан узвий боғлиқ. Мазкур мақолада антропоним ва топонимларнинг лингвокультурема сифатидаги тадқиқи хусусида фикр юритилади.
Калит сўзлар: антропоним, топоним, реалия, тип, таржима, лексик-семантик, исм, лингвокультурология,
Сўнгги 10 йилликда илм-фан тараққиёти, етук кадрларни ишлаб чиқишга жуда катта эътибор берилмоқда ва бу соҳада етарлича мувафаққиятларга эришилиб келинмоқда. Жаҳон цивилизация тарихида ХХ аср таржима асри деган ном олди. Минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек таржимачилиги ҳам ўтган асрда катта натижаларга эришди, жаҳон адабиётининг шоҳ асарлари билан халқимизни таништирди. Чўлпоннинг Шекспирдан (“Хамлет”), Усмон Носирнинг Лермонтовдан (“Демон”), ойбекнинг Пушкиндан (“Евгений Онегин”), Эркин Воҳидовнинг Гётедан (“Фауст”), Абдулла Ориповнинг Дантедан (“Дўзах”), Қодир Мирмухаммедовнинг Хомердан (“Илиада”) қилган таржималари адабиётимиз тарихида муҳим воқеалар бўлди. Айниқса ёш олимларнинг ўзбек дурдоналарининг чет тилларига жумладан, инглиз тилига таржима қилиш ва уни чет мамлакатларга Ўзбекистон олимларини танилишига имконият яратмоқда.
Бадиий таржима - инсон ижодий фаолиятининг мураккаб шакли бўлиб, бирор бир тилда яратилган бадиий асарни унинг шакл ва мазмун бирлигини, кўркамлигини жозибадорлигини таъминловчи барча компонентларини сақлаган ҳолда иккинчи тил воситалари асосида қайта яратишдан иборат мураккаб ижодий жараён. Бадиий таржима миллий адабиётлар тараққиётига, халқлар ўртасидаги дўстлик ва қардошлик манфаатларига, маданий ва адабий алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, мазкур жараён самараси бўлмиш юзага келган асар ҳам «бадиий таржима», «таржима» истилоҳлари орқали ифода этилади. Бунда аслиятнинг ўгирмаси бўлмиш иккиламчи матн назарда тутилади.
Бадиий адабиёт таржимасида бир қанча жиҳатларга эътибор бермоқ лозим. Таржима қилинаётган тилнинг сўзлари яъни лакуналари (бирор бир миллатга тегишли бўлган ва бошқа тилларда учрамайдиган сўзлар), антропоним ва топонимлар таржимасига алоҳида эьтибор бермоқ лозим. Ушбу мақолада биз таржимада икки жиҳат: антропонимик ва топонимик муаммоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.
Маълумки, маданиятнинг тилда ўз ифодасини намоён этувчи лексика асотир ва ривоятлар, расм-русум ва одатлар, тилнинг паремиологик фонди, имо-ишора ва рамзлар, тилдаги ўхшатиш ва метафораларда акс этади. Лингвокультурология фанида номлар маданиятнинг ажралмас қисми сифатида кенг ўрганилади. Тилшуносликда исмларни ўрганувчи бўлим ономастика, яъни номшунослик, киши исмлари эса антропонимлар деб юритилади. Антропонимлар (исм, ота исм, фимилия ёки лақаб ва тахаллус)нинг яратилиши муайян халқнинг маълум эҳтиёж, эътиқод ва қонуниятлари асосида юз беради.
Исмлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, уларда жамиятнинг маданияти ва ижтимоий ҳаёти акс эттирилган бўлади. Исмлар маълум бир шахснинг авлоди, унинг жамиятда тутган ўрни ҳақида ҳам хабар беради. Хар бир исм маълум бир сабабларга кўра пайдо бўлади. Ҳар бир ном ўз тарихи, “биографияси” ва “географияси”га эга. Исмлар тарихи халқ тарихидир. Ҳар бир тарихий даврнинг ўзига хос исм бериш одатлари бўлган.
Исм қўйиш ҳақида турли ҳил қарашлар мавжуд. Бу ҳақида Эрнст Бегматов “исм чиройи” китобида қуйидаги фикрларни келтиради: исм ва исм қўйиш одати – бирор якка шахсни ўзгалардан фарқлаш, ажралиш эҳтиёжи туфайли туғилгандир. Кейинчалик юзага келган ва расмий тус олган фамилиялар, лақаблар, ота исмлари аждодий (патрономик) номлар ва уларнинг турли-туман кўринишлари, кишини аташнинг бошқа ҳил шакллари ва усуллари ана шундай ҳаётий эҳтиёжнинг қонуний маҳсулидир ajdodiy (pantronomik) nomlar va ularning turli-tuman ko‘rinishlari, kishini atashning boshqa xil shakllari va usullari ana shunday hayotiy ehtiyojning qonuniy mahsulidir”3
Чунончи, ибтидоий ва уруғчилик даврида берилган исмларда мардлик, қаҳрамонлик, абжирлик тушунчалари, турли илоҳийлаштирилган тасаввурлар ўз ифодасини топган: Кучбарс, Алп, Эр, Тангриберди каби исмлар шахсларни ўзаро фарқлаш эҳтиёжидан ташқари ижтимоий-лисоний вазифасига кўра исм берувчилар (номинаторлар)нинг муайян мақсадини ҳам ифодалайди. Мана шу мақсад болага исм танлаш ва ясаш учун асосий, етакчи мотив ҳисобланади. Ўзбек исмларини бу жиҳатдан таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, антропонимлар миллатнинг, халқнинг урф-одатлари ва анъаналари, дунёқараши, маданиятини ўзида акс эттиради.
Маълумки, бир тилдаги исм-шарифлар ва жой номлари иккинчи тилга асосан икки усул– транслитерация йўли билан (яъни ўз тилида қандай ёзилса) ва транскрипция усули билан (яъни қандай талаффуз қилинса) ўзга тилга шундайлигича ўтказилади, иложи борича аслиятга яқин шакл ва оҳангда ўтишига ҳаракат қилинади. Бунда чет тилининг товуш тизими, алифбоси, имло қонуниятларини она тили товуш тизимию имло имкониятлари асосида адекват (муқобил) тарзда қайта тиклаш муаммоси пайдо бўлади.
Топонимлар ўзбек тили луғат бойлигининг таркибий қисми саналиб, уларни мавжудлиги ва амалда бўлиши она тилимизнинг умумий қонун-қоидалари доирасида бўлса ҳам унинг ўзига хос лингвистик хусусиятлари бор. Уларни ўзбек тилининг фонетик, лексик-семантик ва граммик хусусиятлари мисолида кузатишимиз мумкин. Жой номларининг пайдо бўлишида шу географик обьектининг ташқи кўриниши, жойлашиш ўрни, табиий шароити, ер бойлиги, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, маҳаллий халқнинг шуғулланадиган касбкори, хўжалиги ёки бирор бир воқеа-ҳодиса муносабати билан айрим шахс ёки қабила, уруғ номига ва бошқа кўплаб сабабларга ҳамда белги-хусусиятларга биноан қўйилиши мумкин. Бир жойнинг номланиши билан боғлиқ бир неча сабаблар бўлса ҳам уларнинг энг характерлиси танлаб олинади4. Топонимларнинг лексик-семантик гуруҳларни белгилаш уларни маълум гуруҳларга, типларда ажратиб бўлиб олиш ва шу асосда таснифлаш бу бирликларнинг маъноларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Топонимларнинг лексик-семантик гуруҳларини аниқлаш орқали уларнинг этимологияси бориладиган йўл яқин бўлганлигидан тадқиқотларда лингвистик бирликларнинг ана шу хусусиятларга кўпроқ эътибор қаратилади5

1 Наманган Муҳандислик технология институти

2 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, ХФФ, ўқитувчи

3Begmatov E. Ism chiroyi. Toshkent: 1994. 90 b.

4 Каримова Л. Ўзбек тилида топонимларнинг ўрганилиши. – Тошкент: Фан, 1992. 57-б

5 Каримов С.А., Бўриев С.Н. Ўзбек топонимияси тараққиёт босқичида. – Тошкент: Фан, 2006. – 130 б.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling