Танқислик анемиялари

Sana01.01.1970
Hajmi
#132872
Bog'liq
Танқислик анемиялари

БОЛАЛАРДА ТАНҚИСЛИК АНЕМИЯЛАРИ

  • Маърузачи
  • Нишонова З.Х
  • Камқонлик ҳозирги кунда дунёдаги энг катта муаммолардан бири, чунки 2 миллиард одам анемия билан касалланган. У асосан, туғиш ёшидаги аёллар, ўсмирлар ва болаларда учрайди.
  • Ўзбекистон Республикасида бу кўрсатгич 57 – 60% ни ташкил этади, ривожланган мамлакатларда эса 5 – 20%.

  • Анемия – патологик ҳолат бўлиб, эритро -цитлар сонининг 3,5 млн дан кам ёки 1мл қонда гемоглобин микдорининг кичик ёшдаги болаларда 110 г/лдан кам, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда эса 120 г/л дан камайиши билан характерланади.

ТАРҚАЛИШИ

  • Анемия дунё бўйича болалар ва туғиш ёшидаги аёллар ўртасида кенг тарқалган. ВОЗ бўйича 3 ёшгача - 40%, 1/3 –қисм ўсмирларда ва камроқ ҳолларда бошқа ёшда қайд қилинади. Ушбу хол боланинг илк ёшда ва ўсмирлик даврида тез ўсиши, пропорционал равишда қоннинг шаклли элементлари ва хажмининг ортиши ва эритропоэзнинг юқори активлиги билан изоҳланади.

Патогенез

  • Қон яратиш жараёнида бир бутун суяк кўмиги қатнашади, бунда организмнинг темир, оқсил, микроэлемент ва витаминларга бўлган эҳтиёжи ортиб кетади.
  • Озиқланишнинг арзимас издан чиқиши, инфекцион омиллар, дори препаратлари таъсири суяк кўмиги функциясининг бузилиши ва анемизацияга олиб келади, айниқса неонатал темир моддаси заҳираси камайган
  • 6-ойликкача бўлган болаларда бу тез ривожланади.

Патогенез

  • Узоқ давом этган сидеропения гипоксия натижасида тўқима ва аъзоларда чуқур ўзгаришлар ва ҳужайра метаболизми бузилишига олиб келади.
  • Анемия натижасида бола ўсишдан орқада қолади, гармоник ривожланиши издан чиқади, тез-тез интеркуррент касалликларга чалинади, сурункали инфекция ўчоғи шаклланади, бошқа касалликлар ҳам оғир кечади, катта ёшда меҳнат қилиш фаолияти сустлашади.

Бир ёшгача бўлган болаларда темир заҳираси 400 мг. Кейинчалик темир асосан овқат билан организмга тушади (хайвон маҳсулотлари).

  • Бир ёшгача бўлган болаларда темир заҳираси 400 мг. Кейинчалик темир асосан овқат билан организмга тушади (хайвон маҳсулотлари).
  • Она сутида темир концентрацияси 1,5 мг/л атрофида.
  • Хайвон махсулотларидан 13-19% темир организмга сўрилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling