КИМЁ ЎҚУВ ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ Ғозибекова

Sana01.01.1970
Hajmi
#133003
Bog'liq
КИМЁ ЎҚУВ ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ Ғозибекова

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ КИМЁ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ

Sirdaryo 20____

1. Кимё ўқув-лаборатория хонасидаги ўқув жиҳозларини жойлашиш тартиби:

  • 1.1. Кимё ўқув-лаборатория хонаси техник хужжатларининг мослик сертификати ва санитария-гигиена сертификати бўлган, Давлат меъёрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт.
  • Хонада:
  • ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи;
  • ўқувчи иш жойини ташкил этувчи;
  • ўқув-кўргазмали қуролларни ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини сақлаш имконини берувчи;
  • техник воситаларини сақловчи мебел ва жиҳозлар бўлиши лозим.
  • 1.2. Ўқув-лаборатория хонасининг ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши керак.
  • 1.3. Ўқув-лаборатория хонаси учун 3 табақали синф доскаси ва магнитли доска билан таъминланиши ва синф доскаси хонанинг олд томонига полдан 90 см баландликда ўрнатилиши ҳамда магнитли доска синф доскасининг тепасидан ўнг ёки чап тарафига илиш учун мослаштирилиш лозим.

1.4. Кимё ўқув-лаборатория хонасида ўқитувчи учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган, электр токига ва тоза сув ҳамда канализация тармоғига уланган тажриба (демонстрация) столи ва яримюмшоқ стули ўрнатилади. Лаборант хонасига пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган 1 та стол ва яримюмшоқ стул жойлаштирилади.

  • 1.4. Кимё ўқув-лаборатория хонасида ўқитувчи учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган, электр токига ва тоза сув ҳамда канализация тармоғига уланган тажриба (демонстрация) столи ва яримюмшоқ стули ўрнатилади. Лаборант хонасига пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган 1 та стол ва яримюмшоқ стул жойлаштирилади.
  • 1.5. Ўқитувчи столи 2 ёки 3 та қисм (секция)дан иборат бўлади.
  • 2- қисмли (секцияли) столда:
  • 1-қисми (секция) тажриба намойишларини ўтказиш учун столнинг юзасига рокивина, метал винтилли кран ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220В қуввтли)га уланган бўлиши;
  • 2-қисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим.
  • 3-қисмли (секция) столда:
  • 1-қисми (секция) столининг юзасига рокивина ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220 В қуввтли) га уланган бўлиши;
  • 2-қисми (секцияси)да тажриба намойишларини ўтказиш учун текис бўлиши;
  • 3-қисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим.
  • 1.6. Ўқитувчи (2 ёки 3 та қисмли (секция)) столи синфдаги ўқувчи столига нисбатан 20-25 см баландлик жойлаштирилади ва синф доскаси билан оралиғидаги масофа 1,2 м ни ташкил этиши лозим.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling