byudjet tashkilotlarida buhgalteriya hisobining asosiy registrlarini qo‘llash bo‘yicha uslubiy tavsiyalar o‘zr mv 12 12 2007 y sb03-04-04866-son

Sana01.01.1970
Hajmi
#133229
Bog'liq
byudjet tashkilotlarida buhgalteriya hisobining asosiy registrlarini qo‘llash bo‘yicha uslubiy tavsiyalar o‘zr mv 12 12 2007 y sb03-04-04866-son


Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигининг
2007 йил 12 декабрдаги
СБ/03-04-04/866-сон Хатига
ИЛОВА
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг
асосий регистрларини қўллаш бўйича
УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳисобга қабул қилинган бирламчи ҳужжатлардаги маълумотларни тизимга (тартибга) солиш ва тўплаш ҳамда таҳлил қилиш учун хизмат қилади.
2. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасига асосан, регистрлар икки ёқлама ёзув қоидаларига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тасдиқланган бланкалар (шакллар)дир.
3. Регистрлар техника воситаларидан фойдаланишда олинган машинограмма кўринишидаги ёзувлар йўли билан, шунингдек магнит тасмалари, дисклар, дискетлар ва бошқа машиналарда бажарилиши мумкин.
4. Дафтарларга ёзишдан олдин дафтарнинг барча бетлари (варақлари) рақамланади. Охирги бетнинг орқа томонига бош ҳисобчининг имзоси билан “Ушбу дафтарда ҳаммаси бўлиб ..... бет (варақ) рақамланган” деган ёзув ёзиб қўйилади.
Касса дафтари (440-шакл) эса бундан ташқари, шнур билан тикилган ва сурғучли муҳр билан муҳрланган, варақлар сони эса муассаса раҳбари ва бош ҳисобчининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
5. Ҳар бир дафтар устига муассасанинг, марказлаштирилган ҳисобхонанинг номи ва дафтар очилган ҳисобот йили ёзиб қўйилади. Дафтарда унга очилган счёт (субсчёт)ларнинг мундарижаси бўлиши керак.
Ёзувлар дафтарнинг бошқа бетига ўтказилганда мундарижада шу счёт (субсчёт) бўйича ёзувнинг ўтказилганлиги, янги бетларнинг рақами кўрсатилган ҳолда белги қўйилади.
6. Ҳисоб регистрлари (дафтарлари)да йил тугагандан кейин бўш варақлари кўп бўлса, келгуси йил операцияларини ёзиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.
7. Бухгалтерия дафтарлари автоматлаштирилган ҳолда юритилганда дафтарлар (журналлар) варақлари дафтарлар очилган пайтдан бошлаб ўсиб борувчи тартибда автоматик тарзда рақамланади. Дафтарларнинг ахборот ташувчиларда чиқарилган варақлари хронологик тартибда тикилади. Йиллик варақлар сони эса муассаса раҳбари ва бош ҳисобчининг имзоси билан тасдиқланади.
8. Карточкалар картотекаларда, субсчётларга, уларнинг ичида моддий жавобгар шахсларга бўлинган ҳолда, марказлаштирилган ҳисобхоналарда эса, муассасаларга ҳам бўлинган ҳолда сақланади.
9. Йил давомида ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг карточкалари, материаллар, арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар ҳисоби юритиладиган карточкалар ва бошқа ҳисоб регистрлари камида уч йил мобайнида сақланади.
10. Асосий воситалар ҳисоби юритиладиган инвентар карточкаларнинг рўйхати АВ-10 шакли, унда АВ-6, 8, 9 инвентар карточкалари бўйича охиргисининг ҳам ҳисобдан чиққанлиги ҳақида белги бўлгандагина архивга топширилади. Ушбу рўйхатсиз архивга топширилаётган инвентар карточкалар, карточканинг рақами ва ҳисобдан чиқарилаётган инвентарнинг номи кўрсатилган ҳолда алоҳида ведомост ёзилади, марказлашган ҳисобхоналарда эса муассасанинг номи ҳам кўрсатилади.
11. Ҳисоб регистрларига ёзувлар сиёҳ билан, шарикли ручка билан ёки ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида бошланғич ҳужжатлардан, улар олинганидан сўнг икки кундан кечиктирмасдан ёзилади.
Ҳар ой тугагандан кейин аналитик ҳисоб регистларида айланмаларнинг жами ҳисобланади ва субсчётлар бўйича қолдиқ чиқарилади.
12. Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. Касса дафтарида эса тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди.
13. Жорий йилдаги ҳисоб регистрлари ёзувларида ани
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling