8.Глюкокортикоидлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#134091
Bog'liq
8.Глюкокортикоидлар



Глюкокортикоидлар. Бу препаратлар простагландин ва яллиғланишнинг 
бошқа медиаторларини камайтиради, ҳужайрада цАМФ миқдори фаоллигини 
ошириб, катехоламинлар таъсирини қувватлайди. ЦГМФ миқдорини ва 
бронхга холинергик таъсирини камайтиради. Силлиқ мускулларга 
тўғридантўғри сусайтирувчи таъсир қилиши туфайли бронх кенгаяди ва 
шиллиқ, парда шиши камаяди. Глюкокортикоидлар кенг доирада таъсир 
қилиши туфайли уларни бронхиал астманинг ҳар хил кўринишлари ва 
босқичларида қўллаш мумкин. Глюкокортикоидларнинг таъсир механизми 
қуйидагилардан иборат: 1. Простагландин ва бошқа яллиғланиш 
медиаторлари ҳосил бўлиши ва ажралиб чиқишини фалажлайди. 2. цАМФ 
миқдорини ва фаоллигини ошириши туфайли катехоламинларнинг бронхга 
таъсирини кучайтиради. 3. цГМФ миқдорини камайтириб, бронхларга 
холинергик иннервацияни сусайтиради. 4. Силлиқ мускулларга тўғридан-
тўғри таъсир этади ва уларни бўшаштиради. Глюкoкopтикoидлap фонда 
боғланган (транскортин билан) ва боғланмаган ҳолда бўлади. Богланмагани 
фаол, боғлангани эса "депо" (захира) ҳолида бўлади. Боғланмаган 
глюкокортиқоидлар жигарда глюкуронидлар ва сульфатлар ҳосил қилиб 
сийдик орқали чиқиб кетади. Глюкокортикоидларнинг таъсир кучи, вақти ва 
салбий таъсирларини, келиб чиқиши, юборилган миқдори, юбориш 
тартибига боғлиқ бўлади. Глюкокортиқоидларни ичиш, тери, шиллиқ 
пардаларга суртиш, мускулга ва венага юбориш мумкин. Глюкокортикоидлар 
меъда-ичакда яхши сўрилади, барча глюкокортиқоидларнинг таблеткадаги 
миқдори бир-бирига тенг. Нафас йўллари орқали юборилганда дексазон ва 
бекламетазон альвеолалар юзидан сўрилиб, умумий таъсири юзага келади. 
Шунинг учун уни ичишга буюрган маъқул. Глюкокортикоидларни 
миқдорлаб беришнинг асосий қоидаси касалликнинг оғир-енгиллигини 
назарда тутган ҳолда юқори даволаш миқдорида юбориб бемор ахволини 
енгиллатиш ва унинг суткалик миқдорини аста-секин камайтириш ва 
тўхтатишдан иборат. Қандли диабети бор, тўладан келган ва меъда-ичак 
яраси бор беморларга дори миқдорини 25- 30 %гача камайтириш тавсия 
этилади. Глюкокортикоидлар таъсир қилиш муддатига қараб қисқа ва тез 
(гидрокортизон, кортизон), ўрта (преднизолон, преднизон, 
метилпреднизолон, триамцинолон), узоқ (параметазон, бeклaмeтaзoн, 
дексаметазон) гуруҳларга бўлинади. Бекламетазон дипропионат (бектоид, 
бекломат) аэрозол ҳолида 1-4 марта нафас олишга кунига 4 махал 50-200 мкг 
дан тавсия этилади. Бекламетазон стероидларга ўpгaниб қолган беморларда 
бронхиал acтмани даволашда ўринбосар дори ҳисобланади. Бекламетазон 
юборилганда асосий кортикостероидлар миқдорини камайтириш ва бутунлай 
бермай қўйиш мумкин. Бунда унинг миқдорини (преднизолоннинг) аста-


секинлик билан хафтасига 5 мг дан камайтириш керак. Преднизолонни 
бутунлай тўхтатиб, бекламетазонни бир оз вақт камайтирилади, шу opaдa яна 
астма хуружи бошланса, хуруж тўхтагунча яна бекламетазон берилади. 
Бекламетазон кучли астма хуружи даврида қўлланилмайди, чунки унинг 
рецепторларга ўтиб бориши қийин бўлади. Бу пайтда бронхлар қисилган ва 
секрет билан тўсилган бўлади. Дорини бронхоспазм камайиб, гиперсекреция 
тугатилган даврда берилади. Бекламетазон буйрак усти бези фаолиятини 
сусайтиради. Аэрозол кўринишида юборилганда бронхиал астмани 
бошқариш мумкин, лекин стресс ҳолатда ичиладиган стероидлар урнини 
боса олмайди. Бемор дори ичишдан аэрозолга ўтказилганда яна хуруж 
бошланиши ва бошқа аллергик касалликлар (экзема, ринит, конъюнктивит) 
кузатилиши мумкин. Ўзаро таъсири. Фенобарбитал, дифенилгидантион 
жигарнинг микросомал ферментлари фаоллигини ошириши туфайли 
глюкокортиқоидлар метаболизмини ва унинг танадан чиқиб кетишини 
тезлаштиради. Салицилатлар, кумарин унумлари ҳам шундай таъсирга эга. 
Глюкoкopтикoидлap адренорецепторлар сезувчанлигини кучайтириб 
адреномиметик дориларнинг юракка захарли таъсирини оширади. Эуфиллин 
танада ишлаб чиқарилаѐтган катехоламинлар (А, НА) миқдорини 
кўпайтирганлиги туфайли глюкокортиқоид гормонлар билан қўшиб 
ишлатилганда юрак адренергик тўқималари сезувчанлиги ортиши туфайли 
юрак уриш меъѐри бузилади. Глюкокортикоидларнинг педиатрияда 
ишлатилиши. Бронхообструкцияда бронх тонусини сусайтирувчи 
дориларнинг таъсири етарли бўлмаганда, астматик статуси бўлган 
беморларда ишлатилади [15, 21]. Хаѐт учун хавфли клиник ҳолатларда 
эуфиллин фонида венага преднизолон юборилади. Уни 2-4 мг/кг дан бошлаб, 
аста-секин 20-50 %гача кўпайтирилади. Уни бола бу ҳолатдан чиққунча ҳар 
2-4 соатда юбориб турилади. Гормонларга ўрганиб қолган беморларда ҳамда 
тез-тез қайталаниб турадиган бронхиал астмани олдининг олишда кўпроқ 
бекотид (бекломет) қўл келади. Чунки, бекотиднинг махаллий таъсири кучли 
бўлиб, бронхлардан қонга сўрилиб улгурмайди, у бронх қисишини 
сусайтиради. Танадан кўпроқ ахлат билан қутбли метаболит кўринишда, 
озроқ қисми эса сийдик орқали чиқиб кетади. Гормонларни ингаляция йўли 
билан киритиб даволашнинг иложи бўлмаган ҳолларда преднизолонни 
ичишга тавсия этилади. Глюкокортикоидларнинг организмга салбий 
таъсирини камайтириш мақсадида преднизолоннинг бошлангич миқдори (2-3 
мг/кг)ни кун ора бир ѐки 2 марта қабул қилиш тавсия этилaди. Терапевтик 
мақсадга эришилгач, преднизолон миқдорини аста-секин камайтириб (5 мг 
дан 2 хафта давомида) 2 кунда бир марта беклометазон ингаляцияси қилинса, 
яхши натижага эришиш мумкин. Кўпчилик олимларнинг маълумотларига 


қараганда, глюкокортикоидлар ҳомиладорлик даврида ишлатилади, чунки 
уларнинг ҳомиладор аѐл буйрак усти безига салбий таъсири кузатилмаган. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling