2

Sana01.01.1970
Hajmi
#134092

Гидрохлортиазид
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Гидрохлортиазид ўртача таъсир кучига эга тиазид диуретик ҳисобланади. Генле ҳалқасининг буйракнинг мағиз қаватидан ўтувчи қисмига таъсир қилмасдан кортикал сигменти даражасида натрий ионларини қайта сўрилишини пасайтиради. Гидрохлортиазид эгри-бугри найчаларининг проксимал бўлимида карбоангидразани блоклайди, сийдик билан калий ионлари, карбонатлар ва фосфатларни чиқарилишини кучайтиради. Кислота-ишқор мувозанатига деярли таъсир қилмайди (натрий ионлари ёки хлор ионлари билан бирга ёки гидрокарбонат ионлари билан бирга чиқарилади, шунинг учун алкалозда гидрокарбонатларни чиқарилиши, ацидозда эса хлоридларни чиқарилиши кучаяди). Гидрохлортиазид магний ионларини чиқарилишини оширади, уратларни чиқарилишини тутиб қолади. Гидрохлортиазид кальцийни сийдик билан чиқарилишини пасайтириб, кальцийли буйрак тошларини ҳосил бўлишини камайтиради.
Гидрохлортиазид гипотензив таъсир кўрсатади. Антигипертензив таъсири 3-4 кундан кейин бошланади, лекин оптимал терапевтик самарасига эришиш учун 3-4 ҳафта керак бўлиши мумкин. Гипотензив таъсири препарат бекор қилинганидан кейин 1 ҳафта давомида сақланиб туради.
Гидрохлортиазиднинг таъсири буйрак калава фильтрациясининг тезлиги камайганда пасаяди ва креатинин клиренси соатига 30 мл дан кам бўлганида тўхтайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин Гидрохлортиазид меъда-ичак йўлларидан тез, лекин тўлиқ сўрилмайди (60-80%). Диуретик самараси 1-2 соатдан кейин ривожланади, максимумига 4 соатдан кейин етади ва 10-12 соат давом этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 40% ни ташкил қилади. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади.
Гидрохлортиазид жиддий метаболизмга учрамайди. Бирламчи чиқарилиш йўли – ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали экскрециясидир. Буйраклар функцияси нормал бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соатни, ўртача оғирликдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда – 11,5 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши

  • Турли генезли (димланган юрак етишмовчилигида, асцит билан кечувчи жигар циррозида, нефротик синдромда, сурункали буйрак етишмовчилигида, предменструал синдромда, семизликда, шунингдек дориларни, масалан, кортикостероидларни қабул қилиш билан боғлиқ суюқликни тутилишида) шиш синдроми;

  • артериал гипертензия (ҳам монотерапияда, ҳам бошқа антигипертензив препаратлар билан мажмуада);

  • нейроген қандсиз диабетни (полиурияни камайтириш учун) симптоматик даволаш;

  • глаукоманинг субкомпенсацияланган шакллари;

  • кальцийли тошларни ҳосил бўлишини олдини олишда қўлланилади.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling