Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тушда кўриш учун тажрибалар

Sana01.01.1970
Hajmi
#135097
Bog'liq
Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тушда кўриш учун тажрибалар


Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тушда кўриш учун тажрибалар
Ҳамидуллоҳ Беруний · 25.07.2016 50 571 марта ўқилган
Lotin alifbosida
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Расулуллоҳ, Расули акрам, Ҳабиби муҳтарам, Набиййи муаззам, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам, руҳий ва руҳул-оламина фидоҳуга биз ғоибона имон келтирганмиз! У зотни бу дунёда кўра олмаган, Аллоҳ бизга дунёда кўришни насиб қилмаган, охирзамон умматларимиз. Бироқ, у зоти шарифни тушда кўриш имконияти мавжуд! Оламларга раҳмат бўлмиш Пайғамбари охирзамонни тушда кўриш буюк саодатдир, фазилатларнинг энг улуғи ва манфаатларнинг энг каттасидир. Банданинг мўъмин-мусулмонлигининг, қалбида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг мавжудлигининг, алалоқибат мўъмин-мусулмон бўлиб оламдан ўтишининг, қиёматда эса у зоти бобаракотнинг шафоатларига насибадор бўлишнинг башоратидир. Айтишларича, ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида бир марта кўрса, 12 (ўн икки) марта Қуръонни хатм қилганнинг савоби берилади, ўлим шарбатини тотиш унга осон бўлади, ундан қабр азоби кўтарилади, қиёмат қўрқинчларидан омонда бўлади, дунё ва охиратдаги ҳожатлари раво бўлади. “Руҳ ул-баён”да келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрган одам ғамгин бўлса, ғамлари арийди; қарздор бўлса, қарзлари узилади; мағлуб бўлса, ғолиб бўлади; маҳбус бўлса, озод бўлади; мусофирликда юрган бўлса, юртига осон-омон қайтади; фақир бўлса, бой бўлади; касал бўлса, шифо топади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўриш айни у зотнинг сиймоларини кўриш бўлади. У раҳмоний туш ҳисобланади, у шайтоний туш эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари бундай деб марҳамат қилганлар:
من رآنى فى المنام فقد رآنى فإنّ الشيطان لا يتمثّل )بى( فى صورتى
Кимки мени уйқусида (тушида) кўрса, дарҳақиқат мени кўрибди. Чунки, шайтон менинг суратимда кўрина олмайди (менга ўзини ўхшата олмайди)” (Бухорий, 1/110; Муслим, 4/2266; Термизий, 4/2276; Ибн Можа, 2/3901; Доримий, 2/2194; Аҳмад, 1/3559; Ҳоким, 7/8186; Табароний, 12/12403; Абу Яъло, 9/5250; Баззор, 1/2074; Ибн Абу Шайба, 11/31111).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling