3-Vatanimiz hud.dast.davlatlar

Sana01.01.1970
Hajmi
#135794
Bog'liq
3-Vatanimiz hud.dast.davlatlar

Мавзу:

Режа:

  • 1. Давлатчилик тушунчаси. Давлатларнинг вужудга келиш омиллари.
  • 2. Қадимги Хоразм ва Бақтрия подшолиги – Ватанимиз ҳудудидаги дасталбки давлатлар.
  • 3. Юнон–Бақтрия, Парфия, Довон, Қанғ,Сўғд ва Хоразм давлатлари, уларнинг ижтимоий–иқтисодий ва маданий ҳаёти.
  • 4. Кушонлар салтанати. Уларнинг Ватанимиз халқлари ҳаётига кўрсатган муҳим таъсири.
  • 5. Ватанимиз ҳудудида феодал давлатлар. Уларнинг давлат тузилиши, ижтимоий–сиёсий ва маданий ҳаёти.

Иккинчи ижтимоий меҳнат тақсимоти бу – ҳунарманд-чиликнинг алоҳида ажралиб чиқиши ва ихтисослашуви.

Ҳарбий демократия–давлатга ўтиш даврининг бошқарув шаклидир. Уни ҳарбий ва қабила бошлиқлари бошқарганлар. Давлатлар пайдо бўлишининг формуласини қуйидагича белгилаш мумкин: Қабила – уруғ – ҳудудий қўшничилик жамоаси–давлат.

Давлатлар ташкил топишидаги омиллар қуйидагилардан иборат бўлди: - иккинчи меҳнат тақсимоти-нинг пайдо бўлиши; - мулкий тенгсизлик (айрим кишиларнинг бойиб кетиши).

Энг қадимги давлатлар ватанимиз ҳудудида: мил.ав. 8-6 асрларда ташкил топган бўлиб, улар Қадимги Хоразм ва Бақтрия подшолигидир.

Қадимги Хоразм – мил.ав. 1–мингйилликнинг 8–6 асрларида ташкил топган. Бу давлат Хоразмдан ташқарида бўлган ерларни бирлаштирган. Қадимги Хоразм марказларидан бири Кўзалиқир шаҳри бўлган. У қалин мудофаа деворлари билан ўралган. Унинг деҳқончилик билан машғул бўлган аҳолиси турли хил уй – қўрғонларда ва қишлоқларда яшаганлар. Қадимги Хоразмда ҳунармандчилик, бинокорлик ва савдо сотиқ юксак даражада ривожланган.

Қадимги Бақтрия ҳудуди: ҳозирги Сурхондарё вилояти, Шимолий Афғонистон, Жа-нубий Тожикистон.

Бақтриянинг таркибига айнан Бақтриядан ташқари Марғиёна ва Сўғдиёна ҳам кирган. Шунинг учун у қадимги бир–бирига қариндош бўлган элатларнинг давлат бирлашмаси дейилган. Бу давлатнинг аҳолиси асосан деҳқончилик, чорвачилик ва савдо билан шуғулланган. Бақтриянинг шаҳар харобаларига Қилизтепа, Узунқир, Бандихон ва бошқалар кирган.

Эллинлаштириш – Шарққа юнон маданиятининг ёйилиши жараёни, аралаш маданиятнинг – юнон ва маҳаллий шарқ маданиятининг ташкил топиш жараёни.

Довон давлати – мил.ав. 3 асрдан то милоднинг 2 асрларигача мавжуд бўлган. Унинг ҳудуди ҳозирги Фарғона водийси бўлиб, Андижон ва Наманган ҳам кирган. Бу давлат тарихи кўпроқ Хитой манбаларида учрайди, унинг бошқа аталадиган номлари – Паркана, Бохон, Полона бўлган. У ўзининг учқур самовий отлари ва виноси билан машҳур бўлган.

Довон давлатининг иқтисодий асосини боғдорчилик, йилқичилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо ташкил этган. Довон давлатининг пойтахти Эрши шаҳри бўлиб, у ҳозирги Андижон вилоятининг Марҳамат туманига тўғри келади. Унинг Учқўрғон. Шўрабашат каби шаҳарлари мавжуд бўлган.

Қанғ давлати – бу давлатга мил.ав. 3 асрларда саклар асос солган. У Хитой манбаларида Қанғюй деб аталган. Унинг пойтахти ҳудудлари ҳозирги Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманига тўғри келиб, Қанғдез номи билан юритилган. Кейинчалик у ўзининг ҳудудларини кенгайтирган.

Сўғд давлати – бу давлат мил.ав. 250 йилларда Бақтрия таркибидан ажралиб чиқади. Унинг ҳудуди ҳозирги Қашқадарё ва Зарафшон воҳалари, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларига тўғри келади (Унгача бу ҳудудлар Бақтрия таркибида бўлган). Унинг аҳолиси асосан боғдорчилик, полизчилик, деҳқончилик, чорвачилик, савдо ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Унинг шаҳар харобаларидан бири – Афросиёбдир.

Кушонлар салтанати – мил.ав. 140130 йилларда юэчжи қабилари шимолишарқдан келиб, ЮнонБақтрия давлатига юнонлар зулмидан озод бўлишига ёрдам бердилар ва шу ерда ўрнашиб қолдилар. Бешта ҳокимлик Гуйшуан, Шуанми, Хиси, Хюми, Хуанмиларни бирлаштирган Кудзула Қадфиз I бу давлатга асос солади.

Кушонлар даврида ўтказилган муҳим ислоҳотлар қуйидагилар: Пул ислоҳоти; -Будда дини расман давлат дини бўлди; -Кушон ёзувига асос солинди; -Энг илғор суғориш ускуналари барпо этилди; -Дипломатик муносабатлар кенгайди.

Кушонлар давридаги маданий ёдгорликлар: - Айритом; - Фаёзтепа; - Холчаён; - Далварзинтепа ва х.к.

Кушонлар даврида ижтимоий соҳанинг ҳамма турлари – савдо, ҳунармандчилик, заргарлик, меъморчилик (суяк ва ёғоч ўйма-корлик), ҳаккоклик (металлга нақш тушириш), чорвачилик, деҳқончилик яхши ривож топган.

Адабиётлар: 1.Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи.Т. 1959 2.Пидаев Ш.Р. Сирли кушонлар салтанати.Т.: 1990 3. Исомиддинов М.И. Сополга битилган тарих. Т. 1993 4. Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма ман-баларда.Т.:1996. 5.Ўзбекистон тарихи. Муаллифлар жамоаси. А.Сагдуллаев, Б.Эшов таҳрири остида. Т.: 1997 9. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т.: 2000 10. Usmonov va boshqalar. Ozbekiston tarixi. T.: moliya iqtisod,2006

The Horazm and Bactria were the first countries in area of Central Asia. These countries were founded B.C.VIII-VI. The handricarft, trade were developed in cities. The countries of Kong, Davon, were founded B.C.III-II the economical basis of countries included agriculture,handricraft,cattle-breeding and trade the foundation of Kushon has taken important place in the period of countries foundation. The cultural centeres of this country are Ayritom,Fayoztepa, Dalvarzintepa,Halchayen.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling