МАКТАБ ИЧКИ ТАРТИБ КОИДАЛАРИ

Sana01.01.1970
Hajmi
#135958
Bog'liq
МАКТАБ ИЧКИ ТАРТИБ КОИДАЛАРИ



Ўзбекистон Республикасининг умумтаълим мактаби тўғрисида
НИЗОМ
I.Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон умумтаълим мактаби ўз фаолиятида «Таълим тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунига
, шу қонунга
мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
2. Умумий таълим мактаби узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча
фуқароларига давлат умумтаълими андозалари доирасида бепул умумий таълим олишнинг кафолатланган ҳуқуқи ва имкониятини
беради.
3. Умумтаълим мактаби фаолияти демократия ва инсонпарварлик, ҳаммабоплик, умуминсоний қадриятлар устуворлиги, халқнинг
илмий ва маданий анъаналари, ўқитишнинг дунёвий характери, сиёсий партиялар ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар таъсиридан холилик,
иқтидор ва илмни рағбатлантириш, ўқувчи ва педагог шахсини ҳурмат қилиш тамойиллари асосига қурилади.
4. Умумтаълим мактабининг асосий мақсади – ўқувчиларни ҳар томонлама ривожланган, маданиятли шахс сифатида
шакллантириш, шунингдек, жамиятда ўзларининг мустақил ўрнини топиш, онгли равишда таълим ва касблар бўйича дастурларни
танлаш, уларни ўзлаштириш учун асос яратиш, жамият, оила ва давлат олдида ўз масъулиятларини ҳис қила оладиган шахсларни
тарбиялашдан иборатдир.
5. Умумтаълим мактаби таълим-тарбия ишларини ҳар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга
оширади, ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан, уларнинг ўз устида мустақил
ишлашлари ҳамда қўшимча билим олишлари учун имкониятлар яратилишини таъминлайди.
6. Мактаб таълим олувчиларнинг илмий билимлар, ишбилармонлик асосларини, меҳнат ва бошланғич касб кўникмаларини
эгаллашларини, шунингдек, уларнинг ўзига хос қобилиятлари ва ахлоқий сифатларини ривожлантиришни таъминлайди.
7. Мактаб фуқароларнинг миллий-маданий эҳтиёжларини қондиришда кўмаклашишга, миллий қадриятларнинг тикланишига,
барча миллат вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашга, ёшларда фуқаролик туйғусини шакллантиришга, уларни
мустақил ҳаётга тайёрлашга даъват этилган.
8. Давлат мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий асосини кафолатлайди, унинг моддий-
техник, молиявий ва бошқа эҳтиёжларининг қондирилишини таъминлайди, илмий-техника ва ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ равишда
ўзгарувчан таълим андозаларини, барча турдаги умумтаълим мактабларида таълим даражали ва ўқув соатлари ҳажмига қўйиладиган
асосий талабларни белгилайди.
9. Умумтаълим мактаби мустақил юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз
номи ёзилган муҳрга, тўртбурчакли штампга ва белгиланган намунадаги пешлавҳага эга бўлади.
10. Мактаб ҳокимият ва бошқарув органлари, ота-оналар ва педагогик жамоатчилиги олдида шахснинг таълимга бўлган
конституцион ҳуқуқининг амалга оширилиши, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг танланган шакллари ўқувчилар ёшининг
руҳий-физиологик хусусиятларига, соғлиқни сақлаш талабларига мувофиқ келиши, ўқувчилар томонидан ўқув материалларининг
қўйилган талаблар асосида сифатли ўзлаштирилиши учун масъулдир.
11. Мактаб таълим бериш тилини тегишли органлар билан келишган ҳолда, ўз имкониятларидан келиб чиқиб ўқувчилар ва ота-
оналар (ёки уларни ўрнини босувчи шахслар)нинг истакларини ҳисобга олиб белгилайди.
Мактабда таълим берилаётган ўз она тилларидан ташқари ўқувчилар давлат (ўзбек, Қорақалпоғистонда – қорақалпоқ) тилини ва
хорижий тилларни ўрганишга мажбурдирлар.
12. Умумий таълимнинг ҳамма учун тенглигини таъминлаш, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш учун
энг қулай шарт-шароитлар яратиш, ўқувчилар ичидан энг иқтидорлиларни ҳар хил турлари (мактаб комплекс, лицей, гимназия,
иқтидорли болалар учун мактаб, катта ёшлилар таълим маркази ва бошқалар) ташкил қилиниши мумкин. Улар ўз фаолиятларида мазкур
Низомга ва ўз низомлари ҳамда уставларига амал қиладилар.
Мактаб турини танлаш унинг Кенгаши (педкенгаш) томонидан маҳаллий ҳокимият ва таълимни бошқариш органлари билан
келишган ҳолда амалга оширилади.
13. Мактабларни ташкил қилиш, қайта ташкил этиш (турини ўзгартириш), шунингдек, унинг фаолиятини тугатиш Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 августдаги 406-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасаларини
ташкил қилиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги 
Низомга 
мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
томонидан амалга оширилади.
14. Ушбу Низом асосида ҳар бир мактаб жамоанинг хусусиятлари ва тараққиёт истиқболларини, мактаб жамоа аъзоларининг
ҳуқуқ ва бурчларини, мактабнинг фаолият қоидаларини белгилаб берувчи ўз Уставини ишлаб чиқади.
15. Мактаб Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 августдаги 406-сон 
қарори
билан тасдиқланган Таълим муассасаларини
аттестациядан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш, лицензиялаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ аккредитация қилинганлигини тасдиқлаш
мақсадида вақти-вақти билан аттестациядан ўтказилади.
16. Фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек, фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги белгиланган тартибда олиб борилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling