11-амалий топшириқ

Sana01.01.1970
Hajmi
#136167
Bog'liq
11-амалий топшириқ



1 - ВАЗИЯТ 
Расм дарсида ўқитувчи пиѐлани стол устига қўйиб, уни расмини чизишни болаларга 
тушунтирди. Олдинда ўтирган Сарвар тикилиб ўтириб, қўлини кўтарди: 
- Майлими, мен пиѐлани расмини чизмай, хеч қачон кўрмаган нарсамни расмини чизсам? 
- Нимани чизмоқчисан? - ҳайратланди ўқитувчи. 
Бола ўйлаб туриб, эфколипт дарахтини чизмоқчилигини айтди.Ўқитувчи рухсат берди. 
Бола бир оз ўйланиб ўтириб, яна сўради: 
- Майлими, мен фақат баъзи одамлар кўрган нарсаларни чизсам? Ўқитувчи қизиқиб у 
нима нарса экан деб сўради. Бола кўк қуш расмини чизмоқчилигини айтди. Ўқитувчи 
хайратланиб бўлсада болага чизишга рухсат берди. 
Хамма болалар расм чизиш билан бандлар, фақат Сарвар яна хаѐл суриб ўтирибди. У яна 
қўл кўтариб ўқитувчига юзланди: 
- Майлими, мен хеч ким хеч қачон кўрмаган нарсани расмини чизсам? 
Ўқитувчи ундан яна нима тасаввурига келганини сўради. 
- Мен мамонтни уйғонишини чизмоқчиман. 
- Мамонтни? Сўради ўқитувчи. 
- Ха, мамонтни, хўрсинди Сарвар. 
- Мамонт бўлса мамонт, фақат сен тезроқ нимани хохлаѐтганингни хал қилмасанг 
улгурмай қоласан, чунки хозир қўнғироқ чалади. 
Беш дақиқадан сўнг қўнғироқ чалди. Сарварни қоғози оппоқлигича қолди. 
Саволлар. 
1. Сиз бу вазиятни қандай изохлайсиз? 
2. Сарвар хақида қандай тасаввурга эга бўлдингиз? 
3. Кейинчалик ўқитувчи бу бола билан қандай ишлаши керак? 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling