4

Sana01.01.1970
Hajmi
#137579

  1. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳукукий асослари ҳамда ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсати амалга ошириш бўйича давлатимизда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?

1.Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳукукий асослари ҳамда ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсати амалга ошириш бўйича давлатимизда
Ҳар бир халқнинг эртаси фарзандларининг саломатлиги, наслнинг тозалиги билан
чамбарчас боғлиқ. Юртимизда болаларнинг соғлиғини асраш, уларнинг бекаму кўст,
рисоладагидек униб-ўсиши учун барча шароит яратилмоқда. Давлатимиз бу борада
эътиборни ҳам, маблағни ҳам аямаяпти. Ҳатто, ҳали туғилмаган зурриётимиз ҳомила
давридаёқ давлатимизнинг ғамхўрлиги оғушида бўлади. Тарихий воқеадан уч кун ўтиб 2017 йил 25 декабрда Президентимиз «2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма
ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорга имзо
чеккани ҳам юқоридаги фикримиз далилидир.
Ушбу ҳужжат, айтиш мумкинки, давлатимизнинг келажагимиз, халқимиз насли,
«палагимиз тозалиги»ни ўйлаб ташлаган муҳим қадамларидан яна бири бўлди. Аслида
мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда оналик ва болалик-
ни муҳофаза қилиш давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири
этиб белгиланганини барчамиз яхши биламиз. Ўтган вақт мобайнида узоқ муддатли
самарага миллатимизнинг генофондини яхшилашга, оилада тиббий маданиятни,
аҳоли ҳаёти сифатини оширишга ҳамда узоқ умр кўришига эришиш мақсадида соғлом
авлод туғилиши ва уни тарбиялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан
изчил чора-тадбирлар рўёбга чиқарилди. Мана шу туфайли юртимизда «Соғлом она
соғлом бола» концепцияси ҳамда Она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш миллий
модели яратилди.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузуми, суверенитети, худудий яхлитлигини мухофаза қилиш. Давлатнинг мудофаа қобилиятини мустахкамлашда яна қандай ишлар амалга ошириш мумкун?

2.Мамлакатимиз хавфсизлигининг ишончли таянчи бўлган миллий армиямизда олибборилаётган ислоҳотларимизнинг самарасини оширишда янгидан қабул қилинаётган Мудофаа доктринаси муҳим роль ўйнайди. Ушбу доктрина Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик тамойилини, яқин қўшнилар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантиришни ифода этади. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкам ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз геостратегик жойлашувининг ўзига хослиги, шунингдек, минтақада вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучлар бирлашмаларининг вазифа ва тузилмалари қайта кўриб чиқилди. Миллий гвардия барпо этилди, армияни янги қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси тузилди. Ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида олиб борилаётган тизимли ўзгаришлар асосида Қуролли Кучлар академиясининг фаолияти тубдан қайта ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда гапирганда, 2017 йилда ҳарбий хизматчилар учун 56 та кўпқаватли уй барпо этилганини ва бу ишлар келгуси йилда янада катта ҳажмда давом эттирилишини таъкидлаш жоиз.
Ҳаракатлар стратегиясида яна бир янгилик сифатида давлатимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, армиямизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Қуролли Кучларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш учун комплексинишакллантиришва ривожлантиришзарурлиги белгилаб қўйилди.

  1. Фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашборасида мамлакатимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

3..Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб, ҳам ички ҳаётда, ҳам ташқи сиёсатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш энг муҳим масала бўлиб келмоқда. Ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми ва янги босқичида бу муҳим масалага янада жиддийроқ қараш эҳтиёжи туғилди. Чунки, Ўзбекистон замонавий дунёнинг бошқа кўплаб мамалакатлари каби, кўпмиллатли ва турли динлар вакиллари истиқомат қиладиган мамлакатдир. Юртимизда бугунги кунда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ва 16 дан ортиқ диний жамоалар вакиллари истиқомат қилади. Бундай ҳолда миллатлараро ва динлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат, юксак маданият, бағрикенглик ва айниқса қатъий қонунлар асосида олиб бориш зарурияти туғилади. Ташқи омил сифатида эса, Ўзбекистон дунёнинг муҳим геостратегик минтақада жойлашганлиги ва бу ерда барча йирик ташкилот ва давлатларнинг манфаатлари кесишганлигини айтиш зарур. Ўзбекистон ўзи аъзо бўлиб кирган халқаро ва минтақавий ташкилотлар минбаридан туриб доимо тинчлик, барқарорлик, ҳар қандай можарони тинч музокаралар йўли билан ечиш тамойилига содиқлигини таъкидламоқда.
Бундай тамойилнинг изчил давоми сифатидаги фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 октябрда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлари вазирлари кенгаши 43-сессияси очилиш маросимидаги маърузаси ва 2017 йил 19 сентябрида БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги маърузасида баён қилинди. Шунингдек, мамлакатимиз ичида миллатларо тотувлик ва диний бағрикенглик барқарорлик асоси эканлиги хусусида 2017 йил 24 январда Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқида алоҳида таъкидланди.


  1. Коррупцияни қандай йўқотиш мумкун?

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сонли «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Қарор қабул қилинди.


Иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling