174 сонли буйруқ

Sana01.01.1970
Hajmi
#137660
Bog'liq
174 сонли буйруқ


Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Манзил-колониялар қуйидагиларга бўлинади:
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун, шунингдек қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колониялар;
умумий, қаттиқ тартибли колониялардан, шунингдек тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар сақланадиган манзил-колониялар.
Манзил-колонияларда:
мазкур муассасаларга суд ҳукмига биноан келган вояга етган маҳкумлар;
умумий, қаттиқ тартибли колониялардан ва тарбия колонияларидан суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан содир этган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тарзида суднинг ажрими асосида юборилган вояга етган маҳкумлар жазони ўтайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 июлдаги 109-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2495-1, 15.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 28-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Манзил-колонияларга ижобий тавсифга эга ва:
оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар;
ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 июлдаги 109-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2495-1, 15.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 28-сон, 378-модда)
10. Манзил-колонияларга қуйидагилар ўтказилмайди:
ўта хавфли рецидивистлар;
узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганлар, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар;
юқумли касалликларга чалинган беморлар;
мажбурий даволанишдан ўтаётган маҳкумлар;
меҳнатга қобилиятсиз маҳкумлар.
11. Битта манзил-колонияда маҳкум эркаклар ва аёллар сақланиши мумкин.
12. Манзил-колонияларда маҳкумлар:
соқчисиз, аммо назорат остида сақланадилар;
эрталаб ўриндан туришдан кечки ётишгача бўлган вақт мобайнида колония ҳудуди доирасида эркин юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар;
агар улар бажараётган иш ёки олаётган таълим тақозо этса, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз юришлари мумкин;
фуқаролар киядиган кийимда юрадилар;
ёнларида пул ва қимматли буюмлар сақлашлари, пулдан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин;
чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари, посилка, йўқлов ва бандероллар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин.
13. Маҳкумлар чекланмаган миқдорда учрашув олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, одатда, ишдан бўш вақтда берилади. Учрашув маҳкумнинг илтимосига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида ўтказилиши мумкин.
Манзил-колония ҳудудидан ташқарида ҳаракатланиш чегаралари маҳкумларга тилхат олиниб, маълум қилинади ва тилхат уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Маҳкумларга мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қатъий ҳисобда турувчи гувоҳнома берилади.
14. Маҳкумлар хоналарга бўлинган ётоқхоналарда яшайдилар. Маҳкумларнинг исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ҳамда фамилияси ёзилган рўйхат хоналар эшигининг ташқи тарафига осиб қўйилади.
15. Сақлаш режимини бузмаган, оиласи бор маҳкумларга ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига биноан манзил-колония ҳудудида ёки ундан ташқарида оиласи билан алоҳида яшашга рухсат берилиши мумкин. Бундай шахслар мазкур Қоидаларнинг VIII боби 4-параграфида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш учун ҳозир бўлишлари шарт. Манзил-колония маъмуриятининг вакили маҳкумлар яшаётган жойга сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
16. Манзил-колонияларда маҳкумлар меҳнати ЖИКда белгилаб қўйилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
17. Маҳкумларни бошқа ишга ўтказишни ташкилот манзил-колония маъмурияти билан келишган ҳолда амалга оширади.
18. Маҳкумларга ЖИЭМ жойлашган ердаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан ўқишга рухсат этилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling