Тасвирий-санъат-ва-Чизмачилик-2

Sana01.01.1970
Hajmi
#137760
Bog'liq
Тасвирий-санъат-ва-Чизмачилик-2



8
334


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ХАЛҚ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА 
УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ 
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 
ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ 
 
 
Тузувчилар: 
Л.Э.Юнусов- 
– Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги халқ 
таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ҳудудий маркази
“Амалий фанлар ва 
мактабдан ташқари таълим методикаси” кафедраси 
мудири в.б.
Қ.Н.Мирахмедов- – Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги 
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ҳудудий маркази
“Амалий фанлар ва 
мактабдан ташқари таълим методикаси” кафедраси катта 
ўқитувчиси
Тақризчилар: 
Д.Ф.Қўчқорова - ИМҚИ, “Муҳандислик ва компъютер 
графикаси ” кафедраси профессори, т.ф.д. 
 
 
Ўқув дастури А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва 
мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 
Илмий кенгаши қарори билан тасдиққа тавсия қилинган
(2018 йил ______________даги __________ - сонли баённома) 
 
 
 
 
 
 


Кириш
Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2018 йил
5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини 
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли Қарори, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат 
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли Қарорида 
белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган 
бўлиб, у замонавий талаблар асосида тасвирий санъат ва чизмачилик фани 
ўқитувчилари 
малакасини 
ошириш 
жараёнларининг 
мазмунини 
такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини оширишни 
назарда тутади.
Дастур мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари 
ва маърузаларида жамият ривожи ҳамда таълим-тарбия масалалари, халқ 
таълимининг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва қонунчилик нормалари, илғор 
таълим технологиялари ва педагогик маҳорат, таълим жараёнларида ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаш, амалий хорижий тил, математика 
фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар, ўқув жараёнини 
ташкил этишнинг замонавий усулларини ўз ичига олади ва улар бўйича 
тегишли янги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришга 
йўналтирилган.
Дастур доирасида берилаётган мавзулар халқ таълими тизими педагог 
кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва 
уларнинг тайёргарлигига қўйиладиган малака талаблари ва ўқув режаси 
асосида шакллантирилган бўлиб, тасвирий санъат ва чизмачилик фани 
ўқитувчиларини фанга оид замонавий таълим ва инновация технологиялари, 
илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация 
технологияларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш даражасини ошириш 
ҳисобига уларнинг касб маҳорати ва ўқув-услубий фаолиятини сифатли 
ташкил этиш компетенциялари ривожлантирилади.


Малака ошириш курсининг ўқув дастури қуйидаги блоклар мазмунини 
ўз ичига қамраб олади:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling