Aliwer Navoiy

Sana01.01.1970
Hajmi
#137996
Bog'liq
Aliwer Navoiy

Педагогик ғояларнинг тарихий қиёсий таҳлили мустақил бажариш учун


Мутаффакирлар

Тарихий давр

Педагогика назариясини ривожланиши

Абу Абдулло Рўдакий

858-941

Рўдакий еттита достон ва катта шеърлар девони яратганини, унинг асарлари 300 минг байтдан зиёт эканлиги бизга маълум. Рўдакий ўзининг илмий ва бадиий ижодити билан фан тараққиётига катта хисса қўшган. У шеъриятда тиббиёт, фалаккиёт, адабиёт, мусиқа, ҳандаса педагогика, фанлари яъни ёш авлодни тарбиялашнинг мазмуни, методлари воситалари ҳақида ўз даври нуқтаий назаридан қимматли фикрларни баён қилган

Абулқосим Фирдависй

941-1025

Фирдавсий қатор достонларида донишманд мураббий, меҳрибон устозў қиёфасини яратди. Турли билимларни ўрганиш касб эгаллаш, ҳарий ҳунарларни билиш зарурлигини уқтирди. Унинг айрим достонларида бола тарбияси масаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Золи Зар, Рустам, Ануширвон, Ҳумай, Баҳроми Чўбина, Хисрав Парвизлар отаоналари ақлий ва жисмоний жиҳатдан тўғри тарбиялаганликлари учун тадбиркор, жасур қаҳрамонлар бўлиб етишадилар. “Шоҳнома” ўзига хос панднома ҳамдир. Ҳар бир достон хотимасидаги насиҳатномалар, ақл ҳақидаги махсус боб ана шу фикрнинг далилидир.
Ҳамиша ақлингни раҳнамо этгил,
Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.
Баҳром Гур достонида шоир боланинг жисмоний жиҳатидан бақувват, ҳунарманд қилиб тарбиялаш ҳақида қимматли фикрларни баён этган:
Ҳунар бирла ақлинг бириккан ҳамон
Ҳар иш бу жаҳонда юришгай равон.
Меҳнат тагидадир, эй оқил, ҳар ганж
Ганж топмас ҳеч кимса тортмас эса ранж
Меҳнат ва ҳунарни юксак баҳоланган, уни гавҳардан ҳам юқори қўйган шоир ҳунар ва меҳнатнинг чироий инсоннинг ақли ва ахлоқида деб ҳисоблайди ва доимо ақл билан иш қилиш зарурлигини уқтиради.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling