M.Дадажонова 2

Sana01.01.1970
Hajmi
#138103
Bog'liq
M.Дадажонова 2


АМИР ТЕМУР БУЮК ДАВЛАТ АСОСЧИСИ
АМИР ТЕМУР ОСНОВАТЕЛЬ ВЕЛИКОГО ГОСУДАРСТВА
AMIR TEMUR FOUNDER OF THE GREAT STATE

Дадажонова Мартабахон Маҳмудовна


Иқтисод фанлари номзоди, доцент
Андижон машинасозлик институти
“Саноат ишлаб чиқаришни ташкил этиш”
кафедраси
Аннотация: Мақолада Амир Темур даврида сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар ва бошқарув фаолиятидаги биз учун ибратли бўлган жиҳатлари ёритиб берилган.
Калит сўзлар: инновацион тараққиёт, маънавий мерос, интеграция макони , маданий мерос.
Аннотация: В статье освещаются политические, экономические и культурные достижения Амира Темура в прошлом и наиболее важные аспекты нашего лидерства.
Abstract: he article highlights the political, economic, and cultural achievements of Amir Temur in the past, and the most important aspects of our leadership.
Keywords: Innovative development, spiritual heritage, Integration space , cultural heritage

“Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмайлик: биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз” [1 28-б]. Шу нуқтаи назардан қараганимизда бугунги кунда Амир Темур салтанатининг бой меросини ўрганиш, ҳозирги замон ёшларида унинг бошқарув саънатига бўлган қизиқишини янада ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.Маълумки, Марказий Осиё халқлари ўзларининг минг йилликлар мобайнида шаклланган оламшумул сиёсати, маънавий баркамол давлатчилик анъаналари билан жаҳон давлатчилиги ва сиёсий тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Улуғ бобоколонимиз –Соҳибқирон Амир Темурнинг адолат ва инсонпарваликка таянган туркий улусни бирлаштириб марказлашган давлат тузилиши, миллат ифтихори учун курашиш ва буюк темурийлар салтанатига асос солиниши, Мирзо Улуғбекнинг фан ва маданият равнақига, Ҳусайин Бойқаронинг адабиёт ва саънат, илм ҳамда ҳунар аҳлига раҳнамолиги, Захириддин Мухаммад Бобур томонидан турли дин ва мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, инсонпарвар хинд давлатини вужудга келтириш йўлидаги тажрибалари ва ютуқлари жаҳон сиёсатдонлари томонидан юқори баҳоланган. Буларнинг давлат бошқарувидаги тажрибалари бугунги кунда дастуруамал бўлиб хизмат қилмоқда.Биринчи Президентимизнинг “... кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч – қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарий ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак”, деган фикрлари бунинг тасдиғидир.


Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, Амир Темурдек тарихий шахсларни, саркарада ва соҳибқиронларни тарих тақозоси, шу замон талаблари, керак бўлса, замон эҳтиёжи ҳаётга олиб келади ва ул зотларнинг фазилат – хусусиятларини намоён қилишга замин яратади. Бундай қонуниятни кўплаб мисолларда тасдиқлаш мумкин. Шунинг учун ҳам Амир Темур шахси ва фаолияти ҳақида гапирар эканмиз, авваламбор шу даврдаги, шу асрдаги тарихий вазият ҳақида алоҳида тўталиб ўтишимиз лозим.
Амир Темур сиёсий саҳнага қадам қўйганда эндигина 24 ёшга кирган эди. Мамлакатда бошбошдоқлик, маҳаллий сиёсий кучларнинг ўзаро қарама – қаршилиги авжга чиққанди. Бу ҳам камдек асосий қудрати тарихий Мўғилистонда мужассамлашган чингизийлар тез – тез Мовароуннаҳрга зуғум қилиб турардилар. Бир ярим асрга яқин давом этган бу муддат қарамлик жафосини ҳар томонлама чекиб келган оддий фуқаролардан тортиб, кўпчилик йирик сиёсий арбоблару дин пешоволаригача барча-барча учун ниҳоятда оғир давр бўлган. Жамият озодлик ва тараққиётга бўлган манфаатларини ўзида мужассам этган халаскорга, етакчига муштоқ эди.Тақдир тақозоси билан Амир Темур ана шундай халоскор ва етакчи сифатида майдонга чиқди.
Кимки Амир Темур қадимий Туркистон заминида тасодифан пайдо бўлган деса, хато қилади.Нега деганда ҳеч нарса тўсатдан пайдо бўлмайди. Ҳамма нарсанинг ўз қонунияти бор. Ал-Хоразимий, Улуғбек, Беруний, Навоий, Бобур ва бошқа ўнглаб-юзлаб даҳоларимиз ҳам тўсатдан, айдоқ бир жойда пайдо бўлгани йўқ.Улар мана шу заминида юзага келган муҳитнинг ҳосили сифатида пайдо бўлган.Маълумки, ҳосил пайдо бўлиши учун заминни озиқлантириш керак. Тупроқни ўғитлаб, парвариш қилиб, шундан сўнггина дарахт экиш керак. Яъни, бу замин – қадимий Турон ва Туркистон замини азалдан маънавий озиқланган, маданий қатламга эга бўлган.Ўзбек давлатчилигининг тарихий асослари қарор топганига Амир Темур замонасида икки минг йилдан ошган эди.
Юртимизга Амир Темур бош бўлган йилларда сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар бўм-бўш, ҳувиллаган жойда юзага келмаган.Балки бу маконда қадимдан ривожланиб, шаклланиб келган тарихий-маданий анъаналар асосида қарор топган.Янада аниқроқ қилиб айтсак, Амир Темур ўзбек халқининг кўп минг йиллик тарихий равнақида тасодифий шахс, умуман Темурийлар давридаги юксалиш эса шунчаки бехосдан юз бериб қолган ҳодиса эмас! У бир неча йиллик тарихий тажриба, буюк анъана, том маънода шаклланган маданий-маънавий жараён маҳсулидир!
Жаҳон маданий ва маънавий жамоатчилиги ўрта асрларда Амир Темур тузган давлат ва унинг бутун дунё эътиборини ўзига жалб этган оламшумул фаолияти, умумбашарият хазинасига қўшган хиссаси билан танишар экан, уни ўстирган юртга мана шу худуда ундан кўп аср олдин ўтган буюк аломмаларнинг ижодий меросини, уларнинг табаррук номларини ҳам яна бир бор кашф этиши ва кенг миқёсда ўрганишга замин ва шароит туғилди.
Шу маънода IХ асрдаёқ Европаликлар кейинчалик “Алгебра” деб атаган фанга асос солган буюк Ватандошимиз Ал-Хоразимийнинг; Христофор Колумбдан қарийиб беш аср олдин океан ортида қуруқлик, яъни, кейинчалик Америка деб ном олган қитъа борлигини башорат қилиб, илмий асослаб берган қомусий билим соҳиби Абу Райҳон Берунийнинг:“ Тиб қонунлари “ номли машҳур асарининг ўзиёқ лотин тилида ўттиз мартадан зиёд нашр этилиб, ўтган асрларда бутун дунё, шу жумладан, Европа тиббиёт институтларида қўлланма сифатида ўқитилган улуғ аждодимиз Ибн Сино каби кўплаб аломмаларнинг номлари ва илмий ишлари билан дунё аҳли айнан Амир Темур замонида қайтадан ва чуққуроқ танишган, деб айтсак, муболаға бўлмайди.
Қисқача қилиб айтганимизда, Амир Темурдек мислсиз ёрқин шахс тарих сахнасида пайдо бўлиб, ўзини тарбиялаган, ўзига ҳаётбахш маънавий озуқа берган, уни буюк ишларга чорлаган эл-юртининг номига ва маданиятига жаҳон миқёсида катта қизиқиш уйғотганини яна бир бор таъкидлаб ўтиш жоиздир.
Биз Амир Темур тарихини ҳар томонлама чуқур ўрганишимиз ва тадқиқ қилишимиз керак.Бугунги кунда хорижда – АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Покистон ва бошқа мамлакатларда бизнинг ўзимиздан кўра кўпроқ билишади.Бизлар – яъни Амир Темурнинг Ватани бўлмиш шу заминда ўсган одамлар унинг фаолиятини жуда оз биламиз.
Бугун дунёнинг 50дан ортиқ мамлакатида темуршунос олимлар фаолият кўрсатмоқда, Темур ва Темурийлар даври ҳақида кўплаб китоблар нашр этилмоқда. Дунё жамоатчилигининг Амир Темур шахсига бўлган юксак эътиборини ҳисобга олиб, ЮНЕСКО ташкилотининг 660 йиллиги юбилейи тантаналарига бевосита ҳомийлик қилагани ҳам, бизнинг фикримизча, ғоят адолатли бир иш бўлди. Ўтган олти юз саксон тўрт йил мобайнида Амир Темурга бағишлаб яратилган жиддий асарлар сони Европа тилларида 500 зиёд, Шарқ тилларида эса 900 яқинини ташкил этади.
Бизнинг бугунги асосий вазифамиз шундан иборатки, асрлар давомида дунёнинг турли мамлакатларида Амир Темур меросига бағишлаб йирик илмий марказларда ҳақиқатгуй олимлар томонидан яратилган тадқиқотларни чуқур ўрганишимиз, чоп этилган китобларни таржима қилишимиз, халқимизга, келгуси авлодимизга тарихни холис ва ҳаққоний ўргатувчи дарсликлар сифатида, бизнинг фахру ифтихоримиз сифатида тақдим қилишимиз керак.
Озод ва обод Ўзбекистон учун Амир Темур шахсияти ва мероси нима учун керак? Буюк бобоколонимиз аждодимизнинг қайси фазилатлари биз учун азиз?

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling