9-амалий машғулот

Sana01.01.1970
Hajmi
#138474
Bog'liq
9-амалий машғулот


9-амалий машғулот.

Мавзу:

Талабаларга ташкилий ва тарбиявий ишлар ўтказиш режасини тузиш.

Топшириқ:

Ўқув амалиёти даврида талабалар билан олиб бориладиган маънавий-марифий ишларнинг бир ўқув йилида режасини тузиш.


Маълумки талабалар ўқув йили охирида малакавий амалиётни соҳа корхоналарида олиб борадилар. Амалиёт даври мобайнида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш ишларига соҳа корхоналарида таълим муассасаси фаолиятини ёритиб берувчи тадбирлар ёки қўргазмалар ўтказишлар ҳам мисол бўла олади. Қуйида 2-босқич талабаларининг малакавий амалиёт даврида “Grand Road Tashkent” корхонасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларнинг режасини туздим. Талабалар бу корхонада 2 ҳафта яъни 14 кун мобайнида амалиёт ўтайдилар. Шу давр мобайнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш талаб этилади. Талабалар ва корхона раҳбарияти билан келишган ҳолда бир кунни танлаб олишиб корхонанинг маънавият залида “Касбим-фаҳрим” деб номланган тадбирни ўтказиш режалаштирилади. Тадбирда олийгоҳ ва корхона ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича чиқишлар, талабаларнинг олийгоҳда таълим олиш жараёнини ёритувчи тақдимот ёки видеоролик кўринишидаги ишлар, муҳандисларнинг касбий фаолиятини очиб берувчи саҳнавий кўринишлар бўлиб ўтади.

Хулоса
Ўқув амалиёти даврида талабалар билан маънавий-маърифий ишларни олиб бориш соҳа корхоналари ходимлари ва улар ўртасидаги алоқаларни яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек олийгоҳ фаолияти билан таништириш, иқтидорли талабаларнинг ишлари билан таништириш улар ўқишни тамомлаганларидан сўнг ишга жойлашиш юзасидан келишувларга сабаб бўла олади. Бундан ташқари амалиёт даврида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш амалиётнинг янада қизиқарли бўлишини таъминлайди.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling