2 -MAVZU (Халилов Фахриддин)

Sana01.01.1970
Hajmi
#138958
Bog'liq
2 -MAVZU (Халилов Фахриддин)


2-мавзу: Педагогика фаниниг предмети максади вазифалари ва услублари
Режа
1. Педагогиканинг фанининг ривожланиш тарихи
2. Педагогика фанининг мақсади ва вазифалари
3. Педагогиканинг илмий-тадқиқот усуллари
4. Педагогика фанининг бошқа фанлар билан алоқаси


Таянч иборалар: Тарбия, таълим бериш, билим, малака, кўникма, ривожланиш, педагогик фанлар тизими, методика, илмий-педагогик тадқиқотлар методи, кузатув, тахлил қилиш, ўқувчи ижоди, сухбат, сўровнома ўтказиш, педагогик тажриба.
Дарснинг максади: Педагогика курсининг мазмуни, фаннинг мақсади, вазифалари ва унинг бошқа фанлар билан алоқаси хақидаги умумий тассаввурни шакллантириш.


1. Педагогика фанининг ривожланиш тарихи
Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан барча ижтимоий, маънавий, иқтисодий хаётимизга туб ислохотлар рўй бера бошлади. Жумладан, таълим-тарбия тизими, унинг мақсад ва вазифалари, мазмуни қайта кўриб чиқилди, унга тегишли давлат хужжатлари қабул қилинди.
Президентимиз ўз нутқларида таъкидлаганларидек, хар қандай диёнатли ота-она ўз фарзанди олдидаги бурчини қуйидагича белгилаб олади: «яхши ном қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб, саводини чиқариш, илмли, касб-хунарли қилиш, бошини икки ва уйли-жойли қилиш». Барчага тушунарлики бу - хаётий зарурат. Кекса авлод ёш авлодга ўз тажрибаларини етказиши, уларни эртанги хаётга тайёрлаши лозим.
Хақиқатдан хам бола дунёга келар экан, ўз замонасининг жамият ривожланганлик даражасига кўтарилиши, олдида турган ижтимоий тарихий тажрибаларни эгаллаши, хаётда ўз ўрнини топиши, миллий тараққиётда фаол иштирок этиши, бошқача қилиб айтганда таълим-тарбия олиши зарур. Келажак–ёшларники. Ўзбекистоннинг хар томонлама тараққий этиши кўп жихатдан ёшларга, уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишига боғлиқдир. Шунинг учун хам ёшлар таълим-тарбиясига давлатимиз, халқимиз, хар бир ота-она, ўқитувчи ва тарбиячилар жиддий эътибор беришлари лозим бўлмоқда.
Аслини айтганда, таълим-тарбия кишилик жамияти пайдо бўлганидан буён мавжуддир. Ибтидоий жамоа даврида таълим-тарбияга куйидагилар кирган. Яшаш учун зарур бўлган махсулотларни қўлга киритиш жараёнида ёш авлодга тўпланган кўникма ва малакалар бериб борилган: ўғил болалар жуда эрта эркаклар билан хар хил овларга боришар эди, қизлар озиқ-овқат тайёрлашга, идиш-товоқ, коплар тайёрлашга ёрдам берар эдилар. Тарбия бевосита мехнат билан боғлиқ холда бериб борилган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling