7-мавзу. Маъруза матни

Sana01.01.1970
Hajmi
#139743
Bog'liq
7-мавзу. Маъруза матни



7-МАВЗУ: ТАРИХИЙ ЖАРАЁНДА ЖАМИЯТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ 
КАДРИЯТЛАРИ. ЖАМИЯТ ВА ТАРИХ ФАЛСАФАСИ 
 
РЕЖА: 
1. Жамият ва тарихнинг ўзгарувчанлигининг фалсафий жиҳатлари. 
2. Тарих фалсафасининг тузилиши, функциялари. 
3. Жамиятнинг вужудга келишига доир қарашлар. 
4. Жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий ва маънавий асослари.
5. Цивилизация ва маданият, уларнинг тузилиши ва моҳияти. 
 
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: Тарих фалсафаси, жамият, барқарорлик, тарихий 
тараққиѐт концепцияси, мафкура, ижтимоий кичик тизим, катта ижтимоий гуруҳлар, 
этник бирликлар,ижтимоий макон, сиѐсат, цивилизация, маданият, “оммавий маданият”, 
жамият ва оила, қадрият. 
1. Маълумки, ҳар қандай ижтимоий ҳодисанинг моҳиятини ва унинг жамиятнинг 
ривожланиш жараѐнидаги ўрнини фақат у бутун жамиятнинг ривожланиш жараѐнига 
боғлаб, яъни умумий тарихий жараѐн доирасида ўрганилган тақдирдагина тушуниш 
мумкин.  
Тарихнинг мазмун ва моҳиятини англаб етиш борасидаги илк уринишларга 
қадимги файласуфларнинг асарларида дуч келиш мумкин. Тарих уларнинг талқинида 
олдинма-кетин юз берадиган воқеалар мажмуи сифатида намоѐн бўлган. Тарих тавсифи 
анча тўлиқ бўлган, баъзан бўяб кўрсатилган, лекин уларнинг ҳикоятлари тарих ҳақида 
яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини бермаган. Бу нарратив тарихдир.(тарихчининг 
талқини, интерпретацияси) кейинчалик қадимги файласуфлар тарихни узлуксиз 
такрорланиб турадиган жараѐнлар, «абадий ортга қайтиш» (Ф.Ницше) сифатида тасаввур 
қилганлар.
Диний анъана тарихнинг бутунлай бошқача талқинини таклиф қилди. Ўрта 
асрларда илоҳий тақдир асосий тарихий куч сифатида эътироф этилди. Тарихий 
воқеаларнинг ички мантиқи алоҳида мазмун касб этди: Худо нафақат тарихий жараѐнни 
бошқаради, балки адашган инсониятга гуноҳлардан фориғ бўлиш, жаннатдаги боқий 
ҳаѐтга эришиш йўлини кўрсатади. Аврелий Августин ўзининг «Илоҳий шаҳар ҳақида» 
асарида боқийлик ва муваққатлик, илоҳийлик ва дунѐвийликнинг бирлиги тўғрисида сўз 
юритади. Унинг фикрича, Исо Масиҳ инсониятга боқийлик сари йўл кўрсатган. 
Тарихнинг мазмуни – боқийликка элтувчи йўлдан боришда, инсон ҳаѐтининг мазмуни эса 
– Худога хизмат қилиш, гуноҳлардан фориғ бўлишдадир.
Ибн Халдун тарихнинг мазмуни ҳақида мулоҳаза юритар экан, уни, инсон 
ҳаѐтининг мазмуни каби, тарих тугаганидан кейингина аниқлаш мумкинлигини қайд 
этади. Аммо, шунга қарамай, тарихнинг мазмуни ҳақида эркинлик, ижод тушунчаларига 
таяниб сўз юритиш мумкин, деб ҳисоблайди. Тарихнинг ҳаракатида Ибн Халдун 
объективлашувнинг инсон устидан ҳукмини камайтирадиган, унинг эркинлиги ва 
ижодининг тантанасини қарор топтирадиган жараѐнларни аниқлашга ҳаракат қилади.
Тарихда мазмуннинг мавжудлиги ҳақидаги тасаввур, шунингдек Ўрта асрлар 
фалсафаси илк бор таърифлаб берган инсониятнинг тараққиѐти ғояси анча яшовчан бўлиб 
чиқди: у турли йўналиш ва оқимларга мансуб файласуфлар томонидан муайян фалсафий 
таълимотлар нуқтаи назаридан у ѐки бу тарзда талқин қилинган. Масалан, Маърифат 
даврида барча тарихий воқеаларга оқилоналик мезонига мувофиқ баҳо берилган. Мазкур 
концепция энг мукаммал кўринишда Д.Дидро ташаббуси билан яратилган 
«Энциклопедия»нинг фаол иштирокчиларидан бири, француз маърифатчиси Николай 
Кондорсе асарида ўз аксини топган. У ўзининг «Инсон тафаккури тараққиѐтининг 
тарихий манзарасига чизғи» деб номланган рисоласида кишилик жамиятининг барча 


жабҳаларига тафаккурнинг кириши ғоясини мазкур жамият ривожланишининг узоқ 
истиқболи сифатида асослашга ҳаракат қилади.
Тафаккурнинг тантанаси ғояси инсоният тарихининг мазмуни сифатида Гегель 
томонидан ҳам асосланган. У тарихга мутлақ руҳ, оламий Ақл тараққиѐти сифатида 
ѐндашган. Гегель фикрига кўра, мазкур тараққиѐт ўзининг алоҳида вазифасини адо этиши 
лозим бўлган айрим халқлар руҳи орқали амалга ошади. Унинг фикрича, тарихий жараѐн 
«ақлга мувофиқ», яъни тасодифлардан ѐки айрим шахсларнинг ўзбошимчалигидан қатъий 
назар ўзига йўл очадиган объектив қонуниятлар билан белгиланади. Тарихнинг мазмуни 
мутлақ руҳ ўзини ўзи англаб етишидадир, деб қайд этади Гегель. 
Бугунги кунда жамиятнинг глобаллашуви муносабати билан тарихнинг мазмуни 
ҳақидаги масала яна кун тартибидан ўрин олмоқда. Замонлар ва халқлар алоқасини, 
халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни қарор топтирадиган, аждодларнинг маънавий 
меросини сақлаш ва кўпайтиришни, ҳозирги авлодларнинг эркинлиги ва ижодий 
имкониятларини рўѐбга чиқаришни таъминлайдиган қадриятлар тизимига қараб мўлжал 
олувчи ғоялар яна муҳим аҳамият касб этмоқда.
XIX асрда фалсафадан социология ажралиб чиқа бошлади. Мазкур фан жамиятни 
тушунишга нисбатан фалсафий ѐндашувларни асосан тан олади ва айни вақтда ўз 
предмети ва тадқиқот методларига эга. 
О.Конт. (1798-1857) Ижтимоий тадқиқотларнинг объективлигига эришиш лозим, 
деган ғояни ҳимоя қилган О.Конт фан сифатидаги социология асосчиси. У социологияни 
икки қисмга ажратади: биринчи қисм ижтимоий статикани, яъни ижтимоий тизимларнинг 
мавжудлик шартларини ва уларнинг амал қилиш қонунларини, иккинчи қисм эса – 
ижтимоий динамикани, яъни жамиятнинг ривожланиш ва ўзгариш қонунларини ўрганади. 
Ижтимоий статика – одам организмининг тузилишига ўхшаб кетадиган жамият 
«анатомияси» дир. Конт жамиятда оила, дин, давлат каби муҳим институтларни 
фарқлайди. У жамият ривожланишининг уч босқичи қонунини таърифлайди. Мазкур 
босқичлар инсоният ақлий ривожланишининг уч босқичига мос келади: теологик босқич 
(у қадимги давр ва илк Ўрта асрларни қамраб олади ва XIII асрда тугайди), метафизик 
босқич (XIV-XVIII асрлар) ва позитив босқич (XIX асрда бошланади).

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling