№14 амалий иши шкив деталини ишчи чизмасини ва техник талабларни ишлаб чиқИШ


Download 292.83 Kb.
bet1/2
Sana15.03.2023
Hajmi292.83 Kb.
#1268773
TuriПрограмма
  1   2
Bog'liq
14 АМАЛИЙ ИШИ

№14 АМАЛИЙ ИШИ

ШКИВ ДЕТАЛИНИ ИШЧИ ЧИЗМАСИНИ ВА ТЕХНИК ТАЛАБЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ


1.Ишдан мақсад.
Шкив деталини технологик бўлган ишчи чизмасини лойихалашни ва унга қўйилган техник талабларни ўрганиш.
2.Керакли материаллар.
2.1.Детални чизмаси .
2.2. Компютер
2.3. Компас программаси.
Назарий малумот
Одамлар қадим замонлардан буён ўқда айланувчан деталларни қўллаб келишган. Эрамиздан аввал 13-14 асрларда қадимги Мисрнинг биринчи сув соатларида одамлар шакли шкивга ўхшаш деталларни қўллашган.
Замонавий машинасозликда шкив занжирли, тросли, ва энг кўп тарқалган тасмали узатмалар таркибидаги турли механизмларнинг (двигатель, насос ва б.) ажралмас қисмига айланди.
Тасмали узатмаларнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:

  • Конструкция оддийлиги.

  • 400 кВт гача бўлган (понали узатмалар учун) катта моментларни узатиш қобилияти.

  • Понали узатмалар (30-50 м/с гача) учун катта тезликларда ишлаши.

  • Юришнинг турғинлигини ва шовқинсизлигини таъминланиши.

  • Турли мухит ориентацияларида ва катта масофаларда валлар орасида харакатни узатиш имконияти.

  • Жихознинг узелларидаги ўзгарувчан юкламани ва вибрациянинг таъсирларини камайтириши.

  • Ортиқча юкламада синишлардан химоя.

Оддий тасмали узатма (расм 1.) тасма ва бошлавчи ва етакланувчи бўлган 2 та шкивдан иборат. Тасмали узатма таркибидаги бошловчи шкив ўтказилган тасма орқали етакланувчи шкивга харакатни узатади.

Расм 1. Понатасмали (а), яримпонатасмали (б), тишли понатасмали (в) ва тиштасмали (г) узатмалар.
Шкив ташқи айлана бўйлаб жойлашган обода, канавка ёки тишли фрикцион ғилдирак хисобланади. Шкивнинг ташқи қисми обода, марказий қисми - ступица деб номланади. Шкивлар чўян, пўлат, алюминий, енгил қотишмалар, пластмасса, кам холларда ёғочдан тайёрланади.
Қуйидаги шкив турлари мавжуд:

  • Понали шкивлар;

  • Тишли шкивлар;

  • Ярим понали шкивлар;

  • Вариаторли шкивлар;

  • Теккис тасм остидаги шкивлар;

  • Думалоқ тасм остидаги шкивлар;

Энди эса энг кўп тарқалган понали шкивлар хақида батафсил тўхталамиз. Қуйидагича:

  • Ступичали понали шкивлар.

  • ТаперБуш остидаги понали шкивлар (расм 2.). ТапреБуш (TaperBush) типидаги конуссимон втулка вақтни сезиларли даражада қисқартиради, монтаж ва демонтажни соддалаштиради. Бу деталь хисобига шкив билан валнинг люфтсиз боғланишига эришилади.


Расм 2.
Ступицали шкивларнинг схема бўйича шартли белгилари:

1 — шкив типи; 2 — тасма кесими; 3 — шкив канавкасининг рақами; 4 — шкивнинг хисобланган диаметри; 5 — посадка тешигининг диаметри ; 6 — материал маркаси; 7 — шкивдаги стандарт белгиланиши.
Конуссимон посадка тешикли шкивнинг шартли балгиланишининг мисоли: 1 2 3 4 5 6 7
Шкив 1 А 2.100.19 СЧ 20 ГОСТ 20889-88
SPA ва SPB профилларидан тайёрланган шкивлар ингичка понали тасмалар учун мўлжалланган.
Пона тасмали шкивлар учун барча техник талаблар ГОСТе 20889-88 да келтирилган.
Шкивлар компрессорларда, вентиляцияларда, нефтегазли, тоғкон қазилма, ёғочга ишлов бериладиган ва қишлоқ хўжалиги жихозларининг узатишнинг ва оборот миқдори юқори қувват даражали механизмларда қўлланилади.



Download 292.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling