14-лаборатория иши канали индукцияланган мдя-транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш


Download 34.66 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi34.66 Kb.
#1017231
Bog'liq
14-lb (2)


14-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Канали индукцияланган МДЯ-транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш.
Бу ишни бажаришда сток токи занжиридаги қаршилик қийматининг узатиш характеристикаси кўринишига таъсирини ўрганиб чиқинг. Квази чизиқли юклама сифатида турли майдоний транзисторлар қўлланилганда узатиш характерискалар турлича бўлишига аҳамият беринг.
Мантиқий сигналлар сатҳларини аниқлашда калитнинг узатиш характеристикаси УЧИҚ=ф(УКИР) дан фойдаланилишига эътибор беринг. (14.1- расм)
Мантиқий нол У0 ҳамда мантиқий бир У1 сатҳлар узатиш характеристикаси ва унинг кўзгули акси (пунктир чизиқ) кесишган нуқталардан аниқланади.
ΛУ = У1 – У0 мантиқий сигналларнинг сатҳлар фарқи деб аталади.

14.1-расм
14.1. Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ:
14.1.1. МДЯ транзисторда ясалган калит узатиш характеристикасига юклама қаршилигининг таъсирини УЧИҚ=ф(УКИР) тадқиқ этиш.
н- турдаги канали индуктсияланган МДЯ транзисторда бажарилган калит схемаси 14.2- расмда келтирилган. Схема э2 = 9В манбадан таъминланади. Кириш кучланиши УКИР росланувчи э1 кучланиш манбаидан берилади. Чиқиш кучланиши УЧИҚ ва истеъмол қилинаётган токни ўлчаш учун рақамли волтметр ва амперметрлардан фойдаланинг. ВТ1 сифатида К176ЛП1 микросхемадаги н-каналли транзисторларнинг бирини олинг. Ишлаш қулай бўлиши учун иловада келтирилган микросхема принтсипиал схемасини чизиб олинг ва электродлари рақамларини белгилаб олинг.

14.2-расм
Тажрибани қуйидаги тартибда олиб бориш тавсия этилади:
- МДЯ транзистор сток занжирига чизиқли резистор Р=51 кОм ни уланг;
- кучланиш манбаи қийматини э2=9 В қилиб ўрнатинг;
- кириш кучланишини 0 дан 9В гача ўзгартириб бориб, УЧИҚ=ф(УКИР) ва ИИСТ=ф(УКИР) боғлиқлигини ўлчанг;
- қаршиликнинг Р=10 кОм ва 3,5 кОм қийматлари учун ўлчашларни такрорланг;
- тажриба натижаларидан фойдаланиб УЧИҚ=ф(УКИР) боғлиқлик графикларини қуринг.
14.2. Тажрибада олинган натижаларни ишлаш.
14.2.1. 2- бандда олинган узатиш характеристикаларни қуринг.
14.2.2. Ҳар бир калит учун мантиқий сигнал У0 ва У1 сатҳлари ва мантиқий сигналлар сатҳлар фарқи ΛУ = У1 – У0ни аниқланг.
Олинган натижаларни 14.1 – жадвалга киритинг.
14.1 – жадвал

Параметр
Юклама тури

У0, В

У1, В

ΛУ, В

ПЎРТ, мВ

Қаршиликли юклама













РЮ=51кОм













РЮ=10кОм













РЮ=3,5кОм













14.2.3. Мантиқий нол ва мантиқий бир ҳолатларида манбадан истеъмол қилинаётган қувватнинг ўртача қийматини аниқланг:




;
Download 34.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling