14– лаборатория иши ттм интеграл схемасини тадқиқ этиш


Download 79.53 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2022
Hajmi79.53 Kb.
#764927
  1   2
Bog'liq
14-лаб.
Big Data texnologiyalari, Elastiklik kuchi (2), 9-sinf mav.gan test 260719115005, ded53b93-b215-41be-8c93-9d91d5575d18 040321175425947, Koreys tili bowlangich o'rganish 040318152648, Koreys tili bowlangich o'rganish 040318152648, Презентация1, 10-00-11-Til nazariyasi- Amaliy va komputer lingvistikasi, 94533, bogliq bolmagan tajribalar ketma-ketligi, PQ-5020 05.03.2021, IPTK5698 QR CLICK, Мишы, mavzu Dars – ta’limni tashkil etishning asosiy shakli, ASN fanidan YN uchun test

14– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ТТМ интеграл схемасини тадқиқ этиш
Ишнинг мақсади: Транзистор – транзистор мантиқ интеграл схемаси электр параметрларини тадқиқ этиш
1. Назарий маълумотлар:
Бу ишни бажаришда мантиқий микросхемалар асосий электр параметрларининг физик маъносига ва ўлчаш услубларига, ҳамда транзистор – транзисторли мантиқ (ТТМ)нинг схемотехник хоссаларига эътибор қаратиш керак. Статик параметрлар узатиш характеристикаси (UЧИК=f(UКИР)) графиги ёрдамида (14.2 - расм) аниқланиши мумкин.
Аввал узатиш характеристикасидан (14.1 - расм) мантиқий ноль U0 ва мантиқий бир U1 сатҳлари (характеристиканинг унинг кўзгули акси билан туташган А ва В нуқталаридан аниқланади), сўнгра 14.2 – расмдаги графикдан I0КИР и I1КИР аниқланиб олинади.


14.1 – расм. ТТМ мантиқий элементини узатиш характеристикаси

14.2 – расм. Узатиш характеристикасидан I0КИР и I1КИР қийматларини аниқлаш

График ёрдамида (14.1 – расм) ИМС статик шовқинларга бардошлиги Un=min (U+n,Un ) аниқланади. (С ва D нуқталарда уринма 45° бурчак остида ўтишини эслатиб ўтамиз).


Микросхема тезкорлиги сигнал тарқалишининг ўртача вақти билан аниқланади:
,
бу ерда t0,1кеч ва t1,0кеч – импульс амплитудасининг 0,5 даражасида ўлчанадиган, импульс олди ва орқа фронтларининг ўртача кечикиш вақти.
Микросхема тежамкорлиги ўртача истеъмол қуввати (ноль ва бир ҳолатларда) билан баҳоланади:
.
Микросхеманинг интергал сифатини уланиш ишининг сунъий параметри белгилайди:
.
Лаборатория ишида таркибида 4 та 2ЁКИ–ЭМАС схемаси бўлган К155ЛАЗ ёки К555ЛАЗ микросхемаси қўлланилади. Тадқиқ этилаётган микросхема принципиал схемаси, чиқишларнинг жойлашиши ва асосий электр параметрлари иловада келтирилган.
Ишни бажаришга тайёршгарлик кўриш жараёнида иловада келтирилган ИМС схемаси ва параметрлари ҳисоботга киритилиши лозим.
2. Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ:
2.1. Микросхеманинг узатиш ва кириш характеристикаларини ўлчаш.
2.1.1. К155ЛА3 микросхемада мавжуд тўртта 2 ЁКИ - ЭМАС элементларнинг ихтиёрий биридан фойдаланиб, 14.3 – расмда келтирилган схемани йиғинг (мисол тарикасида бир схеманинг чиқишлари тартиби келтирилган).

14.3 – расм. Ўлчаш схемаси.
ИМС киришларидан бирига кириш кучланиши беринг, иккичисига (ишлатилмаяпганига) эса манбанинг “+” қутбини уланг. Е1 кириш кучланишини 0...5 В оарлиғда ўзгартириб бориб кириш IКИР=f(UКИР) ҳамда узатиш характеристикасини UЧИҚ=f(UКИР) ўлчанг. Ўлчаш натижаларини 14.1 -жадвалга киритинг.
14.1 – жадвал.


Download 79.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling