Кизилунгач ва маеьда вазият масала - 2020-10-31T213512.563

Sana01.01.1970
Hajmi
#140308
Bog'liq
Кизилунгач ва маеьда вазият масала - 2020-10-31T213512.563


ҚИЗИЛЎНГАЧ. МЕЪДА


1-вариант

  1. Шиллиқ қават ҳимоя вазифасини бажарувчи шиллиқ билан қопланган. Қизилўнгачнинг қайси тузилмалари шиллиқ ишлаб чиқаради?




  1. Қизилўнгачдан тайёрланган иккита препаратни ўрганишда талаба уларнинг бирида мушак мушак қаватида силлиқ мушакларни, иккинчисида эса кўндаланг тарғил мушакларни аниқлади. Шу сабабдан препаратлардан биттасини нормадан ташқари ҳолат деб баҳолади. Талаба ҳақми? Ўз қарорингизга тушунтириш беринг.

2-вариант


1.Айрим ҳолатларда қизилўнгачда меъдадаги каби яралар ҳосил бўлади. Бу қизилўнгачнинг қандай хусусиятлари билан боғлиқ ва яралар қизилўнгачнинг қайси бўлимларида ҳосил бўлиши мумкин?

2.Меъда ширасининг таҳлили унинг кислоталилигини кескин пасайганлигини кўрсатди. Бу меъданинг қайси ҳужайралари фаолиятини бузилганлиги билан боғлиқ?


3-вариант


1. Меъданинг турли қисмларидан олинган иккита биопсия материалининг микропрепаратларида қуйидаги белгилар аниқланди: биринчисида меъда шиллиқ қавати безлари асосан мукоцитлардан, иккинчисининг безларида эса кўп миқдорда бош ва париетал ҳужайралардан иборат. Булар меъданинг қайси қисмлари? Келтирилган ҳужайралар қанақа секрет ишлаб чиқаради?


2. Беморни текшириш пайтида унинг меъдасида оқсилли озиқ моддалар яхши хазм бўлмаслиги аниқланди. Меъда ширасининг таҳлили кислоталиликни пастлигини кўрсатди. Бу ҳолатда меъданинг қайси ҳужайралари фаолияти бузилган?


4-вариант


1. Меъда яра хасталикларида лозим бўлганда даволаш учун ваготомия, яъни сайёр нервнинг меъдага келувчи шохларини кесиш усули қўлланилади. Бундай операциядан кейин қайси меъда ҳужайраларининг фаолияти қандай ўзгаради?

2. Меъданинг биопсия материалида гастрин ишлаб чиқарувчи ҳужайраларнинг миқдори ва фаоллиги ортганлиги аниқланди. Меъданинг қайси ҳужайралари гастринга нишон бўлади, ҳамда гастрин секреция қилиш кучайганда меъдада қандай физиологик ўзгаришлар юзага келади?


4-вариант


1. Ингичка ичак сўрғичларининг эпителийси тахминан ҳар 5 кунда янгиланиб туради. Ингичка ичак эпителийсининг қайси ҳужайралари камбиал ҳисобланади ва улар қаерда жойлашган?


2. Меъда касалликларида камқонлик кузатилади. Бу қайси ҳужайраларнинг функционал фаоллигини бузилиши билан боғлиқ?

5-вариант


1. Препаратда меъданинг шиллиқ пардасида йирик юмалоқ хужайралар кўринмоқда. Бу хужайралар цитоплазмаси оксифил бўялган. Хужайраларнинг номини айтинг. Улар қаерда жойлашган ва қандай вазифани бажаради?
2. Препаратлар меъданинг туб ва пилорик қисмларидан тайёрланган. Тузилишининг қайси ўзига хос хусусиятларига кўра уларни бир-биридан ажратиш мумкин?

6-вариант


1. Меъда бўшлиғида шиллиқ миқдори кескин кўпайиб, бу озуқани парчаланиш жараёнини қийинлаштиради. Бу қайси хужайраларнинг функционал фаолиятини бузилиши билан боғлиқ?
2. Меъда хасталиги билан оғриган беморларнинг бирига овқатланиш вақтида пепсин, иккинчисига – хлорид кислота, учинчисига ҳам пепсин, хам хлорид кислота қабул қилиш тавсия этилган. Ушбу бемор меъдасининг морфофункционал ҳолати нуқтаи-назаридан келиб чиққан холда даволашдаги бундай фарқларни асослаб беринг.

7-вариант

1. Жароҳатланган меъда эпителийсининг регенерацияси қайси хужайралар ҳисобига амалга оширилади?
2. Меъда хасталиги билан оғриган беморларнинг бирига овқатланиш вақтида пепсин, иккинчисига – хлорид кислота, учинчисига ҳам пепсин, хам хлорид кислота қабул қилиш тавсия этилган. Ушбу бемор меъдасининг морфофункционал ҳолати нуқтаи-назаридан келиб чиққан холда даволашдаги бундай фарқларни асослаб беринг.

8-вариант


1. Меъда бўшлиғида шиллиқ миқдори кескин кўпайиб, бу озуқани парчаланиш жараёнини қийинлаштиради. Бу қайси хужайраларнинг функционал фаолиятини бузилиши билан боғлиқ?


2. Препаратлар меъданинг туб ва пилорик қисмларидан тайёрланган. Тузилишининг қайси ўзига хос хусусиятларига кўра уларни бир-биридан ажратиш мумкин?

9-вариант


1.Шиллиқ қават ҳимоя вазифасини бажарувчи шиллиқ билан қопланган. Қизилўнгачнинг қайси тузилмалари шиллиқ ишлаб чиқаради?
2. Препаратлар меъданинг туб ва пилорик қисмларидан тайёрланган. Тузилишининг қайси ўзига хос хусусиятларига кўра уларни бир-биридан ажратиш мумкин?

10-вариант


1.Айрим ҳолатларда қизилўнгачда меъдадаги каби яралар ҳосил бўлади. Бу қизилўнгачнинг қандай хусусиятлари билан боғлиқ ва яралар қизилўнгачнинг қайси бўлимларида ҳосил бўлиши мумкин?


2. Меъда касалликларида камқонлик кузатилади. Бу қайси ҳужайраларнинг функционал фаоллигини бузилиши билан боғлиқ?

11-вариант


1. Ингичка ичак сўрғичларининг эпителийси тахминан ҳар 5 кунда янгиланиб туради. Ингичка ичак эпителийсининг қайси ҳужайралари камбиал ҳисобланади ва улар қаерда жойлашган?
2. Меъда касалликларида камқонлик кузатилади. Бу қайси ҳужайраларнинг функционал фаоллигини бузилиши билан боғлиқ?

12-вариант


1. Меъданинг турли қисмларидан олинган иккита биопсия материалининг микропрепаратларида қуйидаги белгилар аниқланди: биринчисида меъда шиллиқ қавати безлари асосан мукоцитлардан, иккинчисининг безларида эса кўп миқдорда бош ва париетал ҳужайралардан иборат. Булар меъданинг қайси қисмлари? Келтирилган ҳужайралар қанақа секрет ишлаб чиқаради?


2. Жароҳатланган меъда эпителийсининг регенерацияси қайси хужайралар ҳисобига амалга оширилади?
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling